192
5-ШЎЪБА. ТУРИСТЛАРНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ АСОСИЙ
БОЗОРЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИГА МОС МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
5-СЕКЦИЯ. ВОЗМОЖНОСТИ ПРОВЕДЕНИЯ МАРКЕТИНГОВОЙ
ДЕЯТЕЛЬНОСТИ В СООТВЕТСТВИИ С ХАРАКТЕРИСТИКАМИ ОСНОВНЫХ
РЫНКОВ ГЕНЕРИРУЮЩИЙ ТУРИСТОВ
5- SECTION. OPPORTUNITIES TO CONDUCT MARKETING ACTIVITIES IN
ACCORDANCE WITH THE CHARACTERISTICS OF THE MAIN MARKETS
GENERATING TOURISTS
193
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА МАРКЕТИНГ ҚАРОРЛАРИДАН
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Тухлиев Искандар Суюнович – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
профессори, и.ф.д., профессор.
Туристик хизматларни диверсификация қилишда ХХ1 аср жаҳон ҳамжамияти ўз
ривожланишининг янги даврига кирди. Жамият ҳаётида ахборот ҳал қилувчи ролни
ўйнамоқда. Ушбу жараён туризм соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда туризм
маҳсулотини шакллантириш, сотиш ва реализация қилиш етарли даражада ахборотни қўллаб-
қувватламасдан мумкин эмас. Уларнинг иши туризм ва саёҳат бошқаруви органлари доимий
ахборот-интенсив сектори сифатида туристик бизнес халқаро интеграцияси учун асос бўлиб
келмоқда.
Рақамли технологияларни жорий этиш туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий
тенденцияларини шакллантиради, бу эса транзакция харажатларини камайтириш ва рақамли
хизматлар ва платформалар иштирокчиларининг хабардорлигини ошириш орқали туризм
маҳсулотининг деярли барча таркибий қисмларига тобора кўпроқ таъсир кўрсатади.
Туризмда рақамлаштириш технологиясининг
рентабеллигини ошириш, анъанавий бозор
иштирокчиларини онлайн соҳага босқичма-босқич ўтиш, тегишли молиявий оқимларни
алмаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратади. Туристик ахборот тизимлари ва
платформаларининг ривожланиш тенденциялари уларнинг туризм хизматлар бозори учун
ортиб бораётган аҳамиятини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда туризм соҳасида рақамли технологияларни ривожланти ришнинг муҳим
йўналишлари қуйидагилардан иборат:
туризм фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ барча давлат хизматларини электрон
шаклга ўтказиш;
туризм бозори иштирокчилари томонидан ўрнатилган барча ҳисоботларни электрон
шаклда тақдим этиш имкониятини таъминлаш;
туристик фаолиятни таъминлаш билан боғлиқ давлат ахборот тизимларини
интеграциялаш, ахборотни икки томонлама тақдим этишни истисно қилиш.
туризм соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда тадбиркорлик ва
эксперт ҳамжамияти билан ҳамкорликни такомиллаш тириш учун рақамли ечимлардан
фойдаланиш.
Ҳозирги шароитда ахборотга нисбатан юқори талаблар қўйилмоқда: ишончлилик
,аниқлик, тезкорлик, кўпфункционаллик, юқори қайта ишлаш тезлиги, ахборот тизимлар
доирасидаги мазкур талаблар уйғунлиги, компьютер ахборот технологияларига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг минтақаларида туризм ривожланиши-ни режалаштириш
жараёнида асосий туристик ресурслар тўғрисида маълумотлар базасининг йўқлиги боис,
туризмда ҳозирги вақтда, мавжуд ахборот тизимларининг таҳлили, рақамлаштириш
технологияларини қўллаш кенг ёйилган соҳаларни ўрганиш ҳамда ахборот тизимларидан
фойдаланиш асосида туризм маркетингини ташкил қилишга оид тавсиялар ишлаб чиқиш
долзарб масала бўлиб турибди.
Одатда барча фирмалар маркетинг усулларига таянади ва товар сиёсати, нарх белгилаш,
товарни илгари суриш ва махсулотни сотиш усулларидан фойдаланади, аммо мазкур фаолият
турлари у ёки бу жиҳатдан анъанавий усул сифатида тавсифланади. Маркетингда самарали
қарор қабул қилишнинг асосий муаммоси айнан шунга боғлиқ.
Латерал маркетинг гарчи юқори натижа бера оладиган самарали усулардан бири бўлса
ҳам, Ўзбекистон шароитида хозирча деярли номаълум ва миллий бозор маркетингида
фойдаланилмайди.
194
Инновацион ғояни аниқлаш, унинг соддалиги ва мукаммаллигини аниқлаш каби
мураккабдир. Латерал маркетинг асосчиси Ф.Котлер ёзганидек: «Агар сиз доим бир-хил
истеъмолчи, бир- хил товар ва бозорлар билан ишлайдиган бўлсангиз инқирозга юз тутасиз»
1
.
Табиийки, бу каби ҳолат, туризм соҳасида ҳам бир-хил истимолчи-туристлар билан ишлайди
ган бўлсак юз бериши мумкин.
Бу борада биз, самарали усул ҳисобланган латерал маркетингни таклиф этамиз, зеро у
истеъмолчига товар ёки хизматни тақдим этишда мавжуд усуллардан четлашиш имкониятини
беради. Мазкур усул махсулотда ҳеч нарсани ўзгартирмаган ҳолда натижа бериш
имкониятига эгалиги сабабли, тактик мазмунга эга. Турларни тарқатувчи турагентлик-лар
учун, ҳамкорликнинг эксклюзив вариантларини таклиф этиш мумкин бўлади. Латерал
маркетинг бозорга янги таклифни киритиш учунгина фойдали бўлмасдан, балки мазкур усул
бозорда илгаридан маълум бўлган товарлар, аниқроғи эски товар ва хизматларнинг янги
турлари билан ҳам самарали ишлайди. Бу усул айниқса туризм соҳасида фаолият юритаётган
фирмалар учун муҳимдир, чунки бу соҳа истеъмолчига ҳар доим ҳам ўта янги турдаги
махсулотларни таклиф эта олмайди. Қанақа ўзгаришлар киритишидан қатъий назар, турфирма
томонидан таклиф этилаётган хизматлар қаторида саёҳат доимий равишда қолади. Шу
сабабли, турфирма кўплаб хизматлар орасида таклиф эта оладиган хизмат турини ажрата
билиши лозим.
Латерал маркетинг самарадорлигининг ёрқин мисолларидан бири, фирма томонидан
бирлаштирилган қўшма турларнинг сотилишидир. Охирги йилларда, туризм бозорида кўплаб
таълим турлари пайдо бўлмоқда. Туристлар нафақат дунёни кўриш, балки янги билимлар
олиш учун ҳам саёҳатга чиқишмоқда. Истимолчи-туристнинг айнан шу эҳтиёжи,
туроператорни янгидан-янги туристик махсулотлар ишлаб чиқаришга ундайди.
Дам олиш ва таълим олиш фаолиятининг имкониятларини бирлаштирган турлар
туристик хизматлар бозорида албатта катта талабга эга бўлади. Дастлабки босқичда бундай
турларнинг икки кўринишини таклиф этамиз: экскурсия дастури + таълим дастури, пляжда
дам олиш +таълим дастури. Бунда мамлакатлар вариантлари кўплаб топилиши мумкин.
Масалан, биринчи дастур доирасида Италия, Франция ва Буюкбритания каби турлар юқори
талабга эга бўлади. Туристлар эътиборини мамлакат тили ва маданиятини ўрганиш имконияти
ҳам жалб қилиши мумкин. Бу каби турлар бир ҳафтага мўлжалланган бўлиб, улар 2-3 ойлик
таълим турларидан кўра анча қулайроқдир.
Хозирда таълим турлари кўп жиҳатдан, бутун дастур давомида колледжларга дам
олишсиз қатнайдиган талабалалар ва ўсмирларга мўлжалланган. Одатда ота-оналар ўз
болаларини чет элга таълим олиш учун ёзги татил давомида жўнатишади, демак болалар
турист сифатида дам олиш имкониятига эга бўлмайдилар. Таклиф қилинадиган бирлашти
рилган турлар эса ушбу муаммони ечишга имкон беради.
Масалан, бирлаштирилган турлар бир-неча босқичда ўтиши мумкин: мамлакатга
келгандан сўнг, бир-неча кун бир шаҳар бўйлаб экскурсиялар га бағишланади, бу давр
давомида талаба - турист мамлакат маданиятини ўрганишга улгуради, кейинги даврда, у
мазкур шаҳарнинг коллежида ёки олий даргоҳида таълим олади, шундан сўнг бошқа шаҳарга
ўтиш ва у ерда ҳам таълим олишни давом эттириш мумкин бўлади. Бу каби турлар, 4-5 та
шаҳар бўйлаб экскурсия ва таълим олишни камида 2 та шаҳарда бўлишни ҳисобга олади.
Иккинчи дастур учун Испания ва Мальта каби шаҳарлар тўғри келади, мазкур
мамлакатлар пляжда дам олиш учун жуда мос келади, шу билан бирга бу мамлакатларда
яхши таълим олиш хизматлари ҳам йўлга қўйилган. Бу каби турларни шакллантиришнинг
турли вариантлари, бевосита таълим даргоҳи раҳбарияти ва туроператорларга боғлиқ бўлади.
1
Котлер Ф. и др. Маркетинг. Гостеприимство и туризм. Учебник для студентов вузов. Пер. с англ.- 4-е изд., перераб. и доп.
М.: ЮНИТИ- ДАНА, 2007.- 1071с.
195
Бугунги кунда Ўзбекистонда рақамли технологияларидан фойдала ниш орқали туризм
хизматлари рақобатбардошлигини оширишнинг амалда синалган усуллардан бири бўлган
геоахборат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш лозим бўлмоқда. Шу муносабат
билан, Туризмни ривож лантириш давлат қўмитаси ва жойлардаги вилоят хокимиятлари билан
биргаликда "Рақамли Ўзбекистон - 2030" страгегиясини
1
амалга ошириш бўйича "йўл
харита"сида белгиланган вазифаларни бажаришда геоахборат тизимидан фойдаланишга
асосланган туризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қиламиз. Вилоят
дастурларида қуйидаги чора-тадбирлар ҳисобга олиниши лозим:
- вилоятларнинг табиий ёдгорликларини ва туристик объектлар-нинг кадастр ва
паспортизациясини амалга ошириш;
- туризм геоахборат тизими қўлланилган ҳолда янги туристик маршрутларни
лойиҳалаштириш;
- замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда туризм хавфсизлиги доимий
мониторинги тизимини вилоят ҳудуди бўйлаб яратиш;
- "E-Mehmon" тизимини республикадаги барча меҳмонхоналарда тўлиқ жорий этиш ва
тизимни вилоятлар геопорталига интеграция қилиш;
- туристик манзиллар, кафе-ресторанлар, меҳмонхона, меҳмон уйлари, савдо марказлари,
ёқилғи қуйиш шохобчалари, шифохоналар, дорихона лар, бозорлар, йўналишдаги таксилар,
банк шохобчалари ва жойлашуви тўғрисида маълумотларни шакллантириш;
- ҳудудларда фаолият юритаётган гид-экскурсоводларни идентифика циялаш тартибини
рақамлаштириш кўламини ошириш;
- худудларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишда қўлланилади-ган фото ва видео
материалларни электрон базасининг улушини кўпайти риш.
Шу туфайли туризм хизматлари рақобатбардошлигини оширишда рақамли
технологияларидан фойдаланган холда геоахборат тизимини шакллантириш ва
ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш давр талаби ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |