Алкоголизм - ҳозирги вақтнинг муаммоларидан бири бўлиб, бунга вино ва хаттоки пиво ичимлигини истеъмол қилиш орқали ҳам йўликиш мумкин екан. Алкогол таъсирида дастлаб одам ўзини дадил, хушнуд сезади. Аммо доза оширилиши натижасида чарчаш ва уйкучанлик холати урин алмашинади. CҲунки аввалига тормозланиш жараёни сусаяди, сунгра кузголиш кучаяди. Тез орада худди шундай кузголиш тизими ҳам сусаяди ва фаоллик тормозланиш, карахтлик холати билан урин алмашинади. Алкогол ўзининг психотроп еффекта таъсирида тобелик ҳолатини чақиради. Пиво, вино, коктейллар шуиисй билан хавфлики, улар кучлирок ичимликлар каби стрессларни чакирмайди ва уларга урганиб, тобе бўлиб колаетганини инсон сезмай колади. Масалан: пиво чанкок босди ичимлик сифатида қабул килинсада, оддий бир шиша пиво таркибида 60 мл. арок бўлади.
Алкоголдан мастлик психологик (рухий), физиологик ва соматик бузилишлар куринишида намоён бўлади. Унинг огирлиги ичилган алкогол миқдорига, унинг ошқозон ва ичакдан конга сурилиш тезлигига, организмни унинг таъсирига сезувчанлигига боғлик. Алкогол таъсирига сезувчанлик айникса болаларда, усмирларда, кария ва турли касалликлар таъсирида заифлашган одамларда юқори бўлади. Аввалига тенгдошлари орасида кизикишдан, уйин қилиб алкоголдан тотиб курган, уни истеъмол кила бошлаган усмир куп утмай унга одатланади, патологиктобе бўлиб қолади, сунгра бу ҳолати касалликка айланади, ва органлар фаолиятини издан чикишига, шахснинг деградациясига олиб келади. Алкогол истеъмол килганидан аъзолар фаолиятини бузилиши нафақат унинг тўғридан - тўғри нерв охирлари ва хужайраларига таъсири окибатида, балки, у ёки бу аъзога марказий нерв тизими орқали таъсир қилишидан келиб чикади.
Наркомания - бу наркотик қабул қилишга ружу куйиш бўлиб, у енг аввало организмнинг рухий ва жисмоний фаолиятини бўзилиши қаби оғир окибатларга олиб келади. Хозирги замон жамиятида наркотик моддаларнинг организмга зарарли таъсирини билмайдиган одамнинг йўқлигига карамасдан халигача бу моддалар одамларни уз домига тортиб келмокда.
Наркоманга характерли белгилар:
уйкусизлик ва рангпарлик;
юз ифодасининг узгаришсиз, бир хилда котиб колиши;
шиллик пардаларнинг куруклиги;
буруннинг доимий беркилиб колиши;
титрок кулларининг игналардан тешилиб кетган ва яллигланган веналари;
тез - тез еснаш ва акса уриши;
кузга тушаетган ёруғликнинг ўзгаришига жавоб кайтармайдиган жудаям торайган ёки ута кенгайган куз корачиглари.
Токсикомания деб учувчанлик хусусиятига ега булган турли хил саноатда ва хужалик кимёсида кулланиладиган моддаларни кайф қилиш мақсадида хидлаш, ва окибатда унга тобе бўлишга айтилади. Клиник куриниши модданинг туридан ҳам купрок унинг качондан буен қабул килинишига ва муддатига богликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |