Умумлаштиришда илғор иш тажрибани амалиётда фойдаланиш имкониятларни ва усуллари очиб берилиб қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
Ўқитувчи хақидаги маълумотлар умумлаштирилади.
Ўрганилган йўналиш бўйича ўқитувчининг амалга оширган ишлари тўплам холатига келтирилади.
Ўқитувчининг илғор иш тажрибасига аниқ хулосалар қилинади.
Ўқитувчи томонидан берилган таклифлар тавсия ҳолатига келтирилади.
5.Ўқитувчининг таълим-тарбия соҳасидаги бажарган ишлари материаллар керакли миқдорда кўпайтирилади.
6.Илғор иш тажрибалар семинар-кенгашларда, педагогик кенгашларда, фан методика уюшмаси йиғилишларида муҳокама қилинади,
Илғор иш тажрибаларини оммалаштириш
Илғор иш тажрибаларини оммалаштиришда қуйидаги шакллардан фойдаланиш мақсадга мувофик бўлади.
педагогик кенгаш, методбирлашма йиғилишида, анжуманларда, педагогик ўқишларда сўзлаб бериш ёки “Маҳорат синф”ини ташкил этиш;
илғор тажриба таянч мактабларида, семинарларда, ижодий гуруҳларда, малака ошириш курсларида маълумот бериш;
кўргазмаларда панарама-дарсларида кўрсатиш;
оммавий ахборот воситаларида мақолалар, тавсиялар шаклида бериш.
Илғор иш тажрибалар мактаб, туман, вилоят, Республика микёсида оммалаштирилади.
Мактаб миқёсида оммалаштириш
Илғор иш тажриба мактаб фан методика бирлашмаси томонидан аниқланади, тахлил килинади, умумлаштирилиб методика кенгашига тавсия этилади, мактаб педагогика кенгашининг қарори билан мактаб миқёсида оммалаштирилади,
Туман миқёсида оммалаштириш учун мактаб педагогика кенгаши қарори, мактаб раҳбари тақдимномаси ва ўқитувчининг фаолиятига оид ҳужжатлар, яратган янгиликлари хақида маълумот, тайёрланиб тайёрлашлари туман методика кабинетига тақдим этилади.
Туман (шахар) микёсида оммалаштирнш
Илғор иш тажриба туман(шахар) миқёсида Фан методика уюшмасининг тавсиясига асосан туман методика кабинета кенгаши қарори билан оммалаштирилади (асос: Фан методика уюшмаси тўғрисидаги Низомнинг 2,2 банда).
Вилоят микёсида оммалаштириш учун фан методика уюшмаси қарори, укитувчининг фаолиятига оид ҳужжатлар хақида маълумот, тайёрлаган тавсиялари ва ХТБ мудирининг тақдимномаси Вилоят методика марказига тақдим этилади.
Вилоят микёсида оммалаштириш
Вилоят халк таьлими бошкармаси Методика маркази қошидаги Ўқув-методика кенгаши тавсиясига асосан: Вилоят методика маркази кенгаши қарори билан оммалаштирилади. Республика миқёсида оммалаштириш учун Ўқув-методика кенгаши тавсиясига асосан вилоят методика маркази кенгаши қарори, ўқитувчининг фаолиятига оид ҳужжатлар, илғор иш тажрибалари хақида маълумот, тайёрлаган тавсиялари ва ВХТБ бошлиғининг тақдимномаси Республика Таълим марказига тақдим этилади.
Республика миқёсида оммалаштириш
Республика Таълим маркази фан бўлимлари томонидан ўрганилади ва фан йўналишидаги Илмий методика кенгашининг қарори билан Республика миқёсида оммалаштирилади. “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси кўрик-танловилинг Республика босқичида биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгаллаган ўқитувчиларниг иш тажрибалари Республикада тўғридан-тўғри оммалаштирилади.
Демак, мактаб ва ўқитувчиларнинг таълим-тарбия соҳасидаги энг яхши тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ҳамда оммалаштириш таълим-тарбия самарадорлигини оширишга хизмат килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |