Шарқ мутафаккирлари ва /арб педагоглари жамиятда педагоглик касбининг тутган ўрни ҳақида. Жамият томонидан ўқитувчи шахсига қўйилаётган талаблар ўз даврида Шарқ мутафакирлари ҳамда /арб маърифатпарварларининг асарларида ўз аксини топган.
Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий ҳамда Абу Райҳон Берунийлар ўқитувчининг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук бўлишларига алоҳида аҳамият қаратадилар. Уларнинг фикрларича, яхши ўқитувчи бошқалардан бир жиҳати билан фарқ қилади, яъни, у ўзи эга бўлган билимларни ёшларга беминнат ўргатади, ҳар бир ишда уларга намуна бўла олади.
Абу Али ибн Сино ўз асарларида ўқитувчи болаларга таълим беришдек масъулиятли бурчни бажариши зарурлигини уқтирар экан, уларга фаолиятда мувафақиятга эришиш гарови бўлган қуйидаги тавсияларни беради:
болалар билан муомалада босиқ, жиддий бўлиш;
берилаётган билимнинг талабалар томонидан ўзлаштирилишига эътиборни қаратиш;
таълимда турли шакл ва методлардан фойдаланиш;
талабанинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билиши;
фанга қизиқтира олиши;
берилаётган билимларнинг энг муҳимини ажратиб бера олиши;
билимларни талабаларга тушунарли, унинг ёши, ақлий даражасига мос равишда бериш;
ҳар бир сўзнинг боалар ҳиссиётини уйғотиш даражасида бўлишига эришиш1.
Алишер Навоий ўз даврининг айрим мактабдорлари эга бўлган сифатлар, хусусан, қаттиққўллик, таъмагирлик ва жоҳилликларни қоралар экан, ўқитувчининг маънавий қиёфасига нисбатан жиддий талабларни қўяди. Хусусан, «мударрис керакки, ғарази мансаб бўлмаса ва билмас илмни айтишга уринмаса, манманлик учун дарс беришга ҳавас кўргазмаса ва олғирлик учун гап-сўз ва қавқо юргизмаса, нодонликдан салласи катта ва печи узун бўлмаса, гердайиш учун мадраса айвони боши унга ўрин бўлмаса. ... Ярамасликлардан қўрқса ва нопокликдан қочса, наинки, ўзини олим билиб, неча нодонга турли хил фисқ ишларни мумкин, балки ҳалол қилса, қилмас ишларни қилмоқ учун содир бўлса ва қилар ишларни қилмаслик унга қоида ва одат бўлиб қолса. Бу мударрис эмасдир, ёмон одатни тарқатувчидир»2.
Айни ўринда ўқитувчи меҳнатининг машаққатли эканлигини таъкидлаб ўтади: «Унинг иши одам қўлидан келмас, одам эмас, балки дев ҳам қила билмас. Бир кучли киши бир ёш болани сақлашга ожизлик қиларди, у эса бир тўда болага илм ва адаб ўргатади, кўрким бунга нима етсин.
Шуниси ҳам борки, у тўдада фаҳм-фаросати озлар бўлади, ундай кишига юзларча машаққат келса қандай бўлади. Ҳар қандай бўлса ҳам, ёш болаларга унинг ҳаққи кўпдир. Агар шогирд подшоҳликка эришса ҳам унга (муаллимга) қуллуқ қилса арзийди.
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила»1.
Машҳур педагог Абдулла Авлоний ҳам ўз асарларида ўқитувчи шахси ва унинг фаолияти борасидаги қарашларни ифодалашга алоҳида ўрин беради. Алломанинг қайд этишича, боланинг соғлом бўлиб ўсишида ота-оналар ўзига хос рол ўйнасалар, унинг фикрий жиҳатдан тараққий этишида ўқитувчининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлайди. Хусусан, болаларнинг ақлий қобилиятларини шакллантириш муаллимларнинг «диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифа» эканлигини таъкидлаб, «фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги, муаллимнинг тарбиясига боғлиқдур»2, - дейди.
Ян Амос Коменский ўз даврида ўқитувчининг бола дунёқарашини ривожлантиришдаги ролига катта баҳо бериб, ўқитувчилик «ер юзидаги ҳар қандай касбдан кўра юқорироқ турадиган жуда фахрли касб» эканлигини таъкидлайди. Муаллифнинг фикрича, педагог ўз бурчларини чуқур англай олиши ҳамда ўз қадр-қимматини тўла баҳолай билиши зарур. Я.А.Коменский ўқитувчи образини тасвирлар экан, унинг шахсида қуйидаги фазилатларнинг намоён бўлиши мақсадга мувофиқлигига урғу беради: виждонли, ишчан, саботли, ахлоқли, ўз ишини севувчи, ўқувчиларга оталаридек муомала қилувчи, уларда билимга ҳавас уйғотувчи, ўқувчиларни ўз ортида эргаштирувчи ва диний эътиқод.
К.Д.Ушинский ўқитувчи маънавияти ва касбий фаолиятига юқори баҳо беради ҳамда уларнинг касбий малакаларини доимий равишда такомилаштириб бориш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисидаги фикрни илгари суради. Мазкур ғоянинг ижтимоий аҳамиятини тасдиқловчи тизим – ўқитувчиларни тайёрловчи тизимни илк бор асослайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |