Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси


Айтиб бериш(хикоя) ўқувчи фаолиятини ўйин тарзида ташкиллаш учун кўпинча ўқитувчи томонидан қўлланилади. Сўзда ифодалаш



Download 13,26 Mb.
bet32/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Айтиб бериш(хикоя) ўқувчи фаолиятини ўйин тарзида ташкиллаш учун кўпинча ўқитувчи томонидан қўлланилади.
Сўзда ифодалаш - бу ҳаракат фаолияти хусусида тасаввур хосил қилиш усули бўлиб, фаолиятнинг характерли белгилари саналади, сўз оркали нима қилиш лозимлиги тушунтирилиб, нима сабабдан айнан шундай қилиш зарурлиги айтилади. Ундан дастлабки - бирламчи тушунча хосил қилиш ёки энг содда ҳаракатларни ўзлаштиришда ўқувчининг ҳаракат тажрибаси ва билмидан фойдаланишда қўлланилади.
Тушунтириш - ҳаракат фаолиятларига онгли муносабатнинг мухим усулларидан бири бўлиб, у асосий «нима учун?» деган саволга жавоб беради.
Сухбат бир томондан, фаолликни оширади, ўз фикрини айтиш малакасини шакиллантиради, бошқа томондан, ўқитувчига ўз ўқувчи ларининг билиш, бажарилган ишни баҳолаш учун ёрдам беради. Сухбат фақат ўқитувчининг ўқувчиларга берган саволлари ва уларга ўқувчилар нинг жавоблари ёки ўз дунё карашларини эркин гапириб бериш, уртага ташлаш тарзида амалга оширилади.
Мухокама сухбатдан фақат бирор вазифани бажари лагндан сўнг утказилиши билан фарк қилади. Мухокама бир томонлама бўлиши мумкин - агар у ўқитувчи томонидан утказилса, икки томонлама бўлиши мумкин - ўқувчилар иштироки билан утказилса.
Топширик дарс олдидан вазифа қуйиш ёки дарс давомида хусусий вазифа қуйишни назарда тутади. Вазифанинг биринчи шакли шу билан характерланидики, ўқитувчи вазифа бажаришнинг барча усуллари ни тушунтиради. Ўқувчиларга талаб килинганларни фақат бажариш вазифаси қолади ҳолос. Иккинчи шакли ўқувчилар учун нисбатан қийин рок бўлиб улар ўқитувчидан вазифани фақат ифода тарзида оладилар, уни ҳал киилш, ечишни мустакил кидиришга мажбур бўладилар.
Баҳолаш ҳаракат фаолиятининг бажарилиш тахлили натижасидир.
Кўрсатма қисқалиги билан ажралиб туради ва сўзсиз бажаришни талаб қилади. Бу ўқувчи диккатини фақат вазифани бажариш лозимлиги ва бир вақтнинг ўзида уни бажариш мумкинлигига қаратади, ўқувчи ишончини ошириш учун хизмат қилади. Кўрсатма оркали ўқувчи вазифани ҳал этишнинг аниқ мулжалини, шунигдек, хеч бир асослашсиз хатоларни тузатиш усулларини олади.
Команда - жисмоний тарбия жараёнидаги хусусий ва энг кўп тар калган сўздан фойдаланиш методи. У фаолиятни сўзсиз бажариш, ҳаракат ни тугатиш ёки темпни ўзгартириш буйруги шаклидир. Сафдаги команда лар (армияда, дарсда ва бошқа машғулотларда қабул килинган), махсус хакамликдаги реплика (сўз ташлаш) лар, старт олиш командалари ва бошқалар. Мактабгача ёшдаги болаларда командалар қўлланилмайди. Кичик мактаб ёшдаги болаларда эса команддалар чекланган бўлади. Командаларнинг самарадорлигига сўзни зарур ургу билан талаффўз эта би лиш, нутк ва ўқувчилар ҳаракати ритмини хис кила олиш ва ривожлан тириш, овоз тони ва кучини ўзгартира олиш кобилияти, кадди коматнинг чиройлилиги, кулларнинг ифодали ҳаракатлантира олиш ҳамда ўқув чиларнинг юқори даражадаги интизоми таъсир этадиган воситалардан саналади.
Санок керак бўлган ҳаракат темпини йўлга қуйишда фойдаланила ди. У бир неча усуллар оркали амалга оширилади; овоз билан хисоблашиш(“бир, икки, уч, тўрт!”), бир бўғинли сўзлар кушиб санаш(“бир- икки-нафас олинг!”) ва ниҳоят, турли хил кушиб санашлар, карсак, ритм билан овоз бориш ва хоказолар.
Кўргазмалилик услублари- Бу гурухдаги методлар ҳаракат фаолиятини куриш ва эшитиш оркали ўзлаштиришни таъминлайди. Куриш, айрим пайитда эшитиш ҳам шуғулланувчиларда ҳаракат фаолияти хакида ҳар томонлама тасаввур хосил қилади, бу навбатдаги такрорлаш учун тахминий асосни кенгай тиради. Кўргазмали хис килдириш нисбатан чукуррок, тезрок, ва пухтарок ўзлаштиришга имконият беради, ўзлаштириладиган ҳаракат фаолиятига кизикишни орттиради. Болаларни ўқитишда кўргазмали хис килдириш мухим роль ўйнайди, чунки уларда таклид қилиш, тирик мисолларга инти лиш жуда кучли ривожланган.
Кўргазмали хис этиш шундагина кул келадики, качонки, кўргазмали қабул килинаётган тушунарли ва ўқувчи онгига етган бўлса, ушанда улар актив ва самарали фаолиятга туртки бўлади. Бўлмаса, шуғулланиш жараёни жонсиз бўлиб, фаолиятлар номигагина бажарилиши мумкин, ўқувчилар эса пассив ижрочига айланади. Натижада урганувчи фаолиятни тах лил қилишга ҳаракат килмайди, диккат - эътиборини ҳаракатнинг ташки томонига қаратади ҳолос, бу эса, ўз навбатида, психик жараёнларнинг активлигини пасайтиради, фикирлашнинг бир томолама бўлишига олиб келади.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish