Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси


-боб. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларни шакллантириш



Download 13,26 Mb.
bet11/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

6-боб. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларни шакллантириш.

37-модда. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари.


38-модда. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш.


7-боб. Жисмоний тарбия ва спортнинг моддий, тиббий, молиявий ҳамда бошқа таъминоти.

39-модда. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари.


40-модда. Жисмоний тарбия ёки спорт тадбирларининг тиббий таъминоти.
41-модда. Жисмоний тарбия ва спортни молиялаштириш.
42-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хавфсизлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини, фуқароларнинг соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинишини таъминлаш.
43-модда. Спорт жиҳози, анжоми ва спорт кийим-боши.
44-модда. Жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-услубий ҳамда техник таъминоти.


8-боб. Якунловчи қоидалар.

45-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорлик.


46-модда. Низоларни ҳал этиш.
47-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.


Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилаларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини оширишга хизмат қилаяпти. Бунда соҳанинг пухта ҳуқуқий асослари изчил такомиллаштириб борилаётгани катта аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2002 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўзилгани ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни равнақ топтириш ҳамда оммалаштиришда муҳим роль ўйнади. Ўтган даврда жамғарма маблағлари ҳисобидан 1701 спорт объекти қурилиб, улар замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан тўлиқ жиҳозланди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида ўғил-қизларимиз ўртасида спорт билан шуғулланиш оммалашиб, болалар соғлиғи янада мустаҳкамланмоқда, ёшларимиз ҳалқаро ареналарда юксак натижаларни қўлга киритаяпти. 
.Мактаб ёшидаги болалар ўртасида ҳар йили ўтказиб келинаётган тиббий кўриклар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, юртимизда мутлақо соғлом болалар кўрсаткичи 2014 йилда, 2003 йил билан солиштирилганда, 12,3 фоиз ошиб, 64,5 фоизга етди. 
Жорий йилда ҳам ушбу соҳа ривожига эътибор янада кучайтирилди. Чунончи, тегишли Давлат дастурига мувофиқ, янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабўл қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги 513-Х11-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабўл қилинган 76-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 147-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди. Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 24 июлда қабўл қилинди, Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланди, 2015 йил 4 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланди.
Қонуннинг сўзсиз бажарилиши, соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг яхлитлигини таъминлаш ҳамда тизимлаштириш мақсадида унга янги моддалар киритилди.20


Хусусан, ҳуқуқий ҳужжатда асосий тушунчалар янада тўлдирилиб, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш масалаларини қонуний тартибга солиш, миллий спорт турлари ҳамда ҳалқ ўйинларини ривожлантириш, аҳолини жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб қилиш, шунингдек, жисмоний тарбия ҳамда спортни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат органларининг соҳадаги ваколатларига оид масалалар қамраб олинган. 
Унда, хусусан, Вазирлар Маҳкамаси, соҳадаги махсус ваколатли давлат органи (Маданият ва спорт ишлари вазирлиги), Соғлиқни сақлаш, Ҳалқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, жойлардаги давлат ҳоқимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасидаги ҳуқуқлари ва ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда.
Мисол учун, қонунда хорижий мамлакатларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳақидаги қонунларини ўрганишдан келиб чиқиб, спорт федерациялари мақомини белгилаб бериш назарда тутилмоқда. Хусусан, спорт федерациялари (уюшмалари)ни тўзиш, фаолиятини ташкиллаштириш, қайта тўзиш ва тугатиш, қонун лойиҳасида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, барча турдаги ташкилотларда меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб қилиш мақсадида қонун лойиҳасига ташкилотларнинг меҳнат жамоалари, касаба уюшмалари қўмиталари билан биргаликда ихтиёрий мунтазам жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт тадбирларини (бунга иш куни режимида ишлаб чиқариш гимнастикасини ўтказиш ҳам киради) ўтказиш бўйича шароитларни яратиши ва ишларни ташкил қилиши мумкинлиги борасидаги меъёр киритилмоқда. Бунда меҳнат жамоаларида мунтазам оммавий жисмоний тарбия-спорт ишлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш гимнастикаси тегишли малакага эга шахс томонидан олиб борилиши назарда тутилади. Бу эса, ўз навбатида, ташкилотлар меҳнат жамоасини ижтимоий ҳимоялашнинг зарур шартларидан бири
Амалдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун нормаларини таҳлилдан ўтказиш жараёни шуни кўрсатдики, ўтган даврда қабўл қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қоидалар, шунингдек, мазкур йўналишда тўпланган амалий тажриба унда тўлиқ ўз ифодасини топмаган, шу сабабли ҳам ушбу ўзгартишлар киритилмоқда. 
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар, жумладан, Хитой, Жанубий Корея, Германия, Франция, Италия ва бошқа давлатлар тажрибаси, ҳалқаро ҳужжатлардаги умумэътироф этилган тамойиллар инобатга олинди. 
Унда, хусусан, қонунчилигимизда янги бўлган, лекин амалиётда қўлланиладиган жисмоний тарбия ва спортга оид 30 га яқин асосий тушунчаларнинг, жумладан, “спорт”, “оммавий спорт”, “профессионал спорт”, “ҳаваскорлик спорти”, “спортчи”, “мўраббий”, “спорт ҳаками”, “спорт бўйича агент”, “жисмоний тарбия”, “жисмоний реабилитация” ва ҳоказоларнинг таърифи берилди. Натижада, ушбу тушунчаларни амалиётда бир хилда қўллаш ва тушуниш имконияти яратилди.
Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида қонун устуворлиги, ҳар бир инсонга ўз имкониятларини рўёбга чиқариш учун зарур ҳуқуқий ва амалий шарт-шароитлар яратиш нуқтаи назаридан қараганда, мазкур қонунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги асосий тамойилларнинг аниқ белгилаб қўйилиши муҳим аҳамиятга эга. Улар сирасига ҳар бир инсоннинг жисмоний тарбия ва спорт билан эркин шуғулланиш ҳуқуқини таъминлаш, унинг давлат томонидан кафолатланиши, фуқаролар жисмоний тарбиясининг узлуксизлиги ва давомийлиги, тизимдаги муносабатларда давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги каби тамойиллар киритилмоқда.21
Бунда ногиронлар, жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахслар, шунингдек, юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қонунда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга нисбатан янги талаблар қўйилди. Уларга қайси турдаги спорт унвонлари, спорт разрядлари ва малака тоифалари бериш мумкинлиги белгиланиб, энг муҳими, спортчилар ҳақидаги маълумотлар, унинг эришган ютуқларини ўзида акс эттирувчи спорт паспортининг мазмуни баён этилди.
Шунингдек, мазкур ҳужжатда юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш жараёнини қонунан тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, спорт захирасини тайёрлашда спортчиларни кўп йиллик тайёрлашнинг босқичлари (спорт-соғломлаштириш, бошланғич тайёргарлик, ўқув-машқ, спорт маҳоратини такомиллаштириш, олий спорт маҳорати босқичлари) белгилаб қўйилмоқда ҳамда спортчиларни тайёрлаш билан шуғулланадиган жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва таълим муассасалари фаолияти ҳам тартибга солинмоқда.
Энг асосийси, спортчиларимизнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳуқуқлари қонунда белгилаб қўйилмоқда. Хусусан, улар спорт турларини танлаш, спорт разрядлари ва спорт унвонларини олиш, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан меҳнат шартномаларини тўзиш, танлаган спорт турлари бўйича спорт мусобақаларида ушбу спорт турлари қоидалари ҳамда спорт мусобақалари ҳақидаги низомлар (регламентлар)да ўрнатилган тартибда иштирок этиш, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари таркибига киритилиш каби қатор ҳуқуқларга эгалар.
Албатта, ҳуқуқ бор жойда мажбурият ҳам бўлади. Шундай экан, қонунда спортчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт тадбирларида иштирок этишида ҳамда ўқув-машқ машғулотлари пайтида, шунингдек, спорт объектларида бўлганда хавфсизлик талабларига, допингга қарши қоидаларга, спорт соҳасидаги ахлоқ меъёрларига риоя қилиш каби қатор мажбуриятлари акс эттирилмоқда.
Умуман, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабўл қилиниши соҳада мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини ҳамда спорт инфратўзилмасини шакллантириш, илғор талаблар асосида юқори тоифали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш учун зарур шароитларни яратиш ҳамда янгича ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, юртимиз истеъдодли ўғил-қизларининг ҳалқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


(Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ)
2002 йил 31 октябр, 374-сон

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ташкил этиш ТЎҒРИСИДА


Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВнинг 2002 йил 24 октябрь ПФ-3154-сонли Фармонини ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлаш давлат дастурига мувофиқ ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш, болалар жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш борасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, болалар спортини аниқ мақсад йўлида ва барқарор авж олдиришга кўмаклашиш, болаларда айниқса қизларда спортга меҳр уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида  спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, уларни салбий таъсирдан ҳимоя қилиш ҳамда зарарли одатлардан ҳалос этиш, болаларни барқарор феъл-атворли, Ватанига меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, биринчи навбатда қишлоқ жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортининг моддий базасини шакллантириш, аҳоли манзилгоҳларида замонавий болалар спорт  комплекслари тармоғини барпо этиш, уларни замонавий спорт  ускуналари ҳамда анжомлари билан жиҳозлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашиш бўйича зарур молиявий ва моддий маблағларни жамлаш, мамлакатимиз ҳамда чет эл инвестицияларини, ҳомийлик маблағлари ва грантларни болалар-ўсмирлар жисмоний тарбия ва спорти соҳасига кенг кўламда жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш мақсадида қабўл қилинди.





Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish