Таянч сўзлар ва иборалар: Жисмоний машқ, машқнинг техникаси, машқнинг звеноси, машқнинг асоси, кординация, ҳаракат сурати, ҳаракат темпи, ҳаракат ритми, ҳаракат амплитудаси
Назорат учун саволлар.
1. Жисмоний машқ нима.
2. жисмоний машқ нечта қисмдан иборат.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар, дарслик ва ўқув қўлланмалар
№
|
Муаллиф
|
Адабиёт номи
|
Адабиёт тури
|
Нашр йили
|
Адабиётнинг АРМ даги шифри
|
Адабиётнинг АРМ даги инвентар рақами
|
Адабиётнинг АРМ даги сони
|
1
|
Mахкамжонов K.M.
|
Жисмоний маданият назарияси ва методикаси
|
дарслик
|
Тошкент 2008 й
|
75.1 M18
|
U-6912/3
|
31
|
2
|
Maхкамжонов K.M., Нурматов Ф.A, Иноземсева Л.А, Рустамов Л.А.
|
Спорт байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси
|
дарслик
|
Тошкент 2008 y
|
75.1
S78
|
U-6913
|
25
|
3
|
Юнусовa Ю.М.
|
Теория и методикa физической културы
|
Учебное пособие
|
Tошкент 2007 г
|
75.1
YU564
|
U-6730/1
|
50
|
4
|
Юнусовa Ю.М.
|
Основы методики физической културы
|
Учебное пособие
|
Tошкент 2005 г
|
74.267 YU564
|
U-6339
|
90
|
Қўшимча адабиётлар
1. Абдуллаев А., Хонкельдиев Ш. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, 2005 йил.
2. Ливисский А.Н. Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбия назарияси ва методикаси Тошкент 1995 йил.
3. Саломов Р.С. Спорт машғулотининг назарий асослари-Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, 2005 йил.
4. Гончарова О.В. Ёш спортчиларнинг жисмоний қобилиятлари ривожлантириш Тошкент., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 2005 йил.
5. Махкамжонов К.М., Туленов Х.Б. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Тошкент ТДПУ, 2001-2002 йил.
Интернет сайтлари
1. www.tdpu.uz
2. www.pedagog.uz
3. www.edu.uz
4. www.nadlib.uz (А.Навоий номидаги Ўз.МК)
5. http://ziyonet.uz — Зиёнет ахборот-таълим ресурслари портали
7-МАВЗУ: ТАБИАТНИ СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ КУЧЛАРИ ВА ГИГИЕНИК ОМИЛЛАР.
РЕЖА:
Жисмоний тарбияда сув, қуёш, ҳаво ёрдамида чиниқтириш ишларини олиб бориш.
Жисмоний тарбияда гигиеник омилларнинг таъсири.
Жисмоний тарбия жараёнида ҳаво, қуёш нури, сув табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан восита сифатида фойдаланилади. Инсоннинг моддий ва маънавий ҳаёт шароити, турмуши давомидаги моддий неъмат яратиш, яшаши жараёни ташқи муҳитнинг ҳар хил ҳолатига тўғри келиши мумкин. Бунга кўникиш, унга тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун табиатнинг инъоми – ҳаво, сув, қуёш нури инсон иш қобилиятини ошириш, саломатлигини мустаҳ камлашнинг асосий воситаси, деб қаралади.
Жисмоний тарбия жараёни машғулотлари очиқ ҳавода, қуёш нури остида, сув ва бошқалардан ижобий фойдаланиш билан ташкил ланса, жисмоий машқларнинг самарадорлиги ортади. Қуёш нури, ҳавонинг намлиги ёки қуруқлиги, сув-ёмғир остида машқланиш, меҳнат қилиш, шуғулланувчи организмига турлича таъсир кўрсатади. Фақат жисмоний юкламанинг ортиши ёки камайиши билангина эмас, организмда кечадиган модда алмашинуви ва бошқа функционал алмашинувларга тасир қилиши амалда исботланган.
Чўмилиш, офтобда тобланиш, ҳавонинг иссиқ-совуғи организмни табиатнинг ёки ташқи муҳитнинг зарарли оқибатларига бардошлиликка ўргатади. Жисмоний тарбия жараёнини ташкил лашда жонажон диёримизнинг географик, иқлимий ва экологик ҳолатининг турли хиллигини ҳисобга олишнинг ҳозирги кундаги аҳамияти эътиборга лойиқ.
Афсуски, ҳозиргача барча вилоятлар ва ҳудудлар учун табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш муаммоси ҳал қилинмаган. Масалан, қуёш нури остида шуғулланиш, сув ёки ҳаво намлиги, қуруқлигидан фойдаланишда соат 10.00 дан 12.00гача қуёш нурининг организмга таъсири Бухорода Фарғонадагига нисбатан бошқача таъсир кучига эга бўлади.
Ультрабинафша нурларининг етиб келиши ва таъсири қайд қилинган вилоятларнинг географик ўрни, экологик муҳити бири-биридан фарқ қилади, таъсир кучи ҳам турлича. Шунга кўра офтобда тобланиш ёки қандай ҳароратда неча соат шугулланиш, ҳаво намлиги даражасининг неча фойизи организмнинг функционал тайёргарлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигининг аниқ далиларини яратиш лозимлиги ҳақидги илмий асосланган тадқиқот лар вақти етган, деб ҳисоблаймиз.
Жисмоний машқларнинг меъёри, юкламанинг умумий миқдори, машқнинг интенсивлигини эътибордан четда қолдириш, ёши, жинси ва бошқа индивидуал хусусиятларини ҳисобга олмасдан сув, ҳаво намлиги ёки қуруқлиги, қуёш нурида тобланиш табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишда салбий натижаларга олиб келишини унутмаслигимиз лозим.
Шуғулланувчиларга қуёш ваннаси, сувда чиниқишнинг назарий билимлари ва улардан тизимли фойдаланиш, ҳавонинг ўзгариши организмнинг иссиқ-совуққа, кескин ўзгаришларга тез мослашшиши индивиднинг ёшлигидан йўлга қўйишнинг самараси катта. Ҳар томонлама чиниқтириш табиатнинг соғломлаштирувчи омилларини турли жисмоний машқларни бажариш билан қўшиб олиб борилиши ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига органи змнинг қаршилик кўрсата олиш қобилиятини янада оширади.
Жисмоний тарбия жараёнида эришилган чиниқишнинг самараси “кўчувчан” бўлади, яъни у инсоннинг бошқа фаолияти (асосан, меҳнат, ҳарбий хизмат)да намоён бўлади ва жисмоний тарбия жараёнининг ҳаётий-амалийлигини исботлайди. Қолаверса, руҳий-иродавий ҳислатларини ҳам кучайтиради. Айниқса, чайқалиш, тебраниш, меъёрсиз нагрузкага чидаш, вазнсизлик ҳолатига тез мослашишдек юқори жисмоний тайёргарлик вазифаларини осон ҳал қилишга ёрдам беради.
Гигиеник омиллар жисмоний тарбия жараёнининг умумий мақсадини, вазифаларини ҳал қилишнинг воситаларидан бири. Шуғулланувчилар саломатлиги профилактикасини йўлга қўйиш, организмнинг оптимал ҳаётий фаолияти учун лозим бўлган шароитларни яратиш, соғлигини яхшилаш ва унинг узоқ умр кўришини таъминлаш орқали ҳаёти давомида юқори ишчанлигини оширишга ёрдам беришдан иборат.
Гигеник омиллр шахсий ва жамоат гигиенаси талабларини ўзида мужассамлаштиради. Шахсий гигиена умумий гигиена қоидалрини ўз ичига олади, улар: ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри навбатлаштириш, жисмоний маданият машғулотлари билан шуғуллуниш, овқатланишнинг сифати ва меъёри, меҳнатнинг актив дам олиш билан тўғри навбатлашуви, тўлқонли уйқу.
Шахсий гигиена таркибига ўз вужудининг тозалиги, соч, тирноқ, оғиз бўшлиғининг тозалиги, тоза кийимбош(спорт формаси) спорт анжомлари, жиҳозларнинг, спорт иншоатларидаги тозалик, ташқи муҳитнинг зарарли факторлари ва бошқалар киради. Улардан жисмоний тарбия дарслари, жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланиш машғулотлари, спорт тренировкалари, соғлом лаштириш машғулотларида мақсадли фойдаланиш жисмоний машқ ларнинг таъсирчанлигини, жисмоний тарбия жараёни самара дорлигини ошириши илмий, амалий жиҳатдан исботлаган.
Гигиеник талаб ва нормаларнинг ҳаётий-амалийлиги, уларни қўллашга шароитнинг етарли даражадалиги таълим, тарбия жараё нининг моддий-техник базасини, спорт анжомлари, жиҳозлар ва мавжуд кийимбошлардан белгиланган муддат давомида фойдала нишга имконият яратади.
Педагогик жараён қанчалик пухта ташкилланмасин, овқат ланиш, уйқу кун тартибига риоя қилинмаса, шунингдек, машғу лотлар тиббиёт талабларига жавоб бермайдиган жой ва жиҳозлар билан ўтказилса, улар албатта самарасиз бўлади. Мана шунинг учун ҳам мамлакатимиз таълим тизими ўқув муассасаларининг жисмоний тарбия дастурларига гигиенага оид билимлар мазмунини ифодаловчи назарий маълумотлар учун мавзулар тавсия қилинган. Улар жисмоний тарбия жараёнидан ташқаридаги инсоннинг ҳаётий фаолиятини ташкилловчи ва жисмоний тарбия жараёни тарки бидаги воситалардир. Гигеник омиллар жисмоний тарбиянинг махсус етакчи воситаси ҳисобланмаса ҳам, жисмоний тарбиянинг вазифасини тўлақонли ҳал қилиш учун аҳамияти катта.
Жисмоний машқлар, табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омилларни рационал қўллаш инсон саломатлигини мустаҳкамлайди ва жисмоний қобилиятларини меъёрли ривожла нишига замин яратади. Машғулотлар инсон ҳаётий фаолиятининг органик қисмига айланса, жисмоний тарбия тизими ўзининг мақсади ва вазифаларини ижобий ҳал қилишга қодир жисмоний тарбия воситаларига эга деган хулоса қилиш ўринли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |