Таълим жараёнида кўргазмалилик принципи - Кўрсатиш тушунчаси жисмсоний тарбия таълими жараенида ўзи нинг кенг маъносига кура педагогика назарияси рамкасидан аллакачон лар чикиб кетган. озирги кунда бу тушунча ўз ичичга хис қилиш, образли ифодалай олиш, ташки шаклини куришдек кенг маънони олади.
Жисмоний тарбия жараёнида кргазмалилик - ҳаракат фаолиятини ама лий бажариб намоён қилиш оркали олиб борилиши ўқитиш самарадорли ги нинг гарови тарзида қабул килинган.
Таълим жараёнида бажариб кўрсатиш ва куришнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги. Ҳаракат фаолияти хакидаги бирламчи (бошлангич) ту шунча машқнинг натурал шаклда бажарилишини кўргандан сўнг хосил бу лади. Кўрсатиш таълим жараённинг самарадорлигигамухим омилдир. Кур газмали қуроллар, суратлар, чизмалар, макетлар, кино суратлар (секин лаштириб олинганлари), кино-бадиий, хужжатли, ўқув фильмлари ва х.к. тарзида кўрсатилади, ва таклид тарзида уларни бажариш ўқувчидан талаб килинади.
Ўзлаштириш жараёнинг асосий фактори хисобланган кўргазмали ликнинг икки кўриниши амалиётда мавжуд бўлиб, улар машқни айнан бажариш билан ва воситалар ёрдами билан кўрсатиш сифатида фаркланади.
Айнан ёки бевосита кўргазмалилик таълим жараёнида ўқитувчигв намунали даражада бажариб кўрсатиш талабаини қўяди. Намунали даражадаги кўрсатиш намойиш қилиш содир бўлиши мумкин бўлган хато ларнинг олдини олишни назарда тутади.27
Амалиётда эса ҳарактнинг айнан бажарилишини ўқувчи курмай туриб, унинг техникасини ўқитиш бошлаб юборилади. Албатта бунда шуғулланувчилар хатоларга йўл қўядилар. Уларни тузатиш таълим жараёнининг чўзилишига олиб келиши мумкин. Намунали тарзда кўрсатиш бўлмаган машқларни мутахассис олдиндан танланган ва тайёрлаган шуғулланувчининг кўрсатишдан фойдаланиши лозим ёки воситали - бавосита кўргазмаликдан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳаракат фаолияти хакида бирламчи(дастлабки) тушунча ўқув кино кольцовкаси, чизма, расм, макет, плакат, ва бошқаларни шуғулланувчига кўрсатиш оркали хосил килинади, айникса, катта, урта, мактаб ёшида гилар учун кўргазмаликни бу услуби уларнинг фикрлаши, ҳаракатни хис қилиши учун кул келадиган воситадир. Хис кила олиш кобилияти яхши рок шаклланган шуғулланувчида кўз олдига келтира олиш, таклид кила олиш (аввал механиқ) тарзда бўлса - мухим аҳамиятга эгадир. Айникса, таълим нинг кетма- кетлиги (ҳаракатни бўлакларга ажратиб ўргатишда), ўзлашти ришда йўланма берувчи машқлар (ҳаркат техникасининг асосига якин бўлган машқлар) дан фойдаланиш, ҳаракат техникасини ўзлаштиришни осонлаштрадиган (бажарилиши таркибида айнан шу ҳаракат элементлари бор) машқларни қўллаш ўқитишда кўргазмалилик принципи қўядиган асосий талаблар бўлиб, ҳаракат хакидаги тушунча мезонини оширади.
Машқни бажаришда “ўз соясидан фойдаланиш”, “чегараланган ҳаракат сатхини белгилаш”, “тақлид қилиш”, “мўлжаллаш”, “ўхшатиш”, кўргазмаликда қўлланиладиган услублардандир.
Булар таълим жараёнини фаоллаштирадиган, бирламчи малакани шакиллантириш ва ҳаракатни олий тартибда бажара олишга йўл очувчи асосий омиллардир.
Бажара билиш ва шахсийлаштириш тамойили- Индивиднинг кобилияти, имконияти, хусусияти, жинси, ёши, жисмо ний риожланганлиги, жисмоний тайёргарлиги ва хоказолар бу принцип маз мунининг омиллари бўлиб, таълим жараёнини бойитади. Таълимга онгли муносабат, ундаги фаоликни намоён бўлиши, кўргазмаликнинг самараси, кучига ярашалилик танланган фаолият ва индивиднинг хусу сиятлари билан чамбарчас боғлиқ ва кузланган мақсадга тез эришишга олиб келади.
Бажара билиш организм ҳаётий фаолиятининг маълум ишдаги функционал хусусияти ва кобилиятини хисобга олишдир. Бу принцип кобилиятнинг чегарасини аниқлай олиш талабини қўяди. Демак, таълим жараени турли шароитда хилма-хил ташки таъсирини хисобга олиш шуғулланувчи учун меъёр англай олишни таказо этади. Меъёр бўлиб турли ёшдагиларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланиш дастурлари, улар учун белги ланган нормалар (жисмоний сифатлар учун) бўлиши назарда тутилади.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларида меъёрни аниқлаш учун тарбиячи билан тиббий ходимнинг биргаликдаги кўплаб изланишлари оркали эришилади. Машқ қилиш оркали организм учун кучига яраша бўлмаган машқ меърига айлантириб организмни зурикиш оркали энергия сарфлашга системали мажбур қилишнинг салбий окибатлари ҳам хозирги кунда ҳам илмий, ҳам амалий жихатдан далилланган. Маълум тайёргарликка эга бўлган (спорт разрядли) шуғулланнув чининг организми учун меъёр хисобланган хажмдаги жисмоний машқлар янги шуғулланишни бошлаган киши учун кучига яраша бўлиши мумкин, лекин уни меъёр қилиб олиш нотури бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |