3. Дефектологик луғатдан фойдаланиб, нутқ бузилишларига
таъриф беришда қўлланиладиган атамаларнинг аҳамиятини
аниқланг.
4. Нутқ бузилишларининг алоҳида турларини таърифланг,
бир неча бузилишларни қиёсий таҳлил қилинг.
5. Махсус муассасага борганда тиббий-педагогик ҳужжатлар
билан танишиш, хусусий кузатиш ва болаларни кўрикдан ўтка-
зиш асосида улардаги мавжуд нутқ бузилишларини айтинг.
6. М актабдаги нутқи бузилган болалар синфи (ёки махсус
болалар боғчаси гуруҳи) континентига таъриф беринг.
4 -Б О Б . НУТҚНИНГ АНАТОМИК-ФИЗИОЛОГИК
МЕХАНИЗМЛАРИ
< Нутқнинг анатомик-физиологик механизмларини, яъни нутқ
фаолиятининг тузилиши ва ишлаши жиҳатидан ташкил эти-
лишини билиш, биринчидан, нутқнинг мураккаб механизмини
нормада тасаввур қилиш, иккинчидан, нутқ паталогияси (бу-
зилиши) таҳлилига дифференциал ёндошиш;
учинчидан, ту-
затувчи таъсир йўлларини тўғри белгилашга имкон беради*
*Нутқ инсоннинг мураккаб олий психик функдияларидан
биридир.
v
Нутқ ҳаракатлари мураккаб аъзолар системаси орқали
амалга ошириладики, бунда бош мия фаолияти асосий роль
ўйнайди.
XX асрнинг бошларидаёқ нутқ функциясини миядаги мах-
сус «алоҳида нутқ марказлари»нинг
мавжудлиги билан боғ-
лаган нуқтаи назар кенг ёйилган эди. И. П. Павлов бу қа-
рашга янги йўналиш берди. У бош мия қобиғининг нутқ
функ-
циялари локализацияси мураккаб бўлибгина қолмай, балки
ўзгарувчан хусусиятга эга эканлигини ҳам исботлаб берди ва
уни «динамик локализация» деб атади.
Ҳозирги вақтда П. К. Анохин, А. Н. Леонтьева, А. Р. Лу-
рия ва бошқа олимларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра,
ҳар қандай психик функцияларнинг асоси алоҳида «марказ-
лар» бўлмай, балки марказий асаб системасининг турли жой-
ларида жойлашган мураккаб функциялар тузуми ҳисобланади.
\
Нутқ фақат инсон учун хос бўлган алоҳида ва юқори да-
ражадаги алоқа шаклидир. Нутқий алоқа жараёнида
кишилар
фикр алмашадилар ва бир-бирларига таъсир этадилар. Нутқий
алоқа тил орқали амалга оширилади> Тил — бу фонетик, лек-
сик ва грамматик воситалар системасидир. Гапирувчи ўз фик-
рини баён этиш учун зарур бўлган сўзларни танлайди, уларни
тил грамматикаси қоидаларига
асосланиб боғлайди ва нутқ
аъзолари артикуляцияси орқали талаффуз этади.
Одам нутқи тушунарли ва маъноли бўлиши учун нутқ аъзо-
ларининг ҳаракатлари аниқ ва тўғри бўлиши керак. Шу
билан
бирга бу ҳаракатларни махсус ихтиёрий куч ишлатмасдан рўёб-
га чиқариш мумкин бўлган автоматик бўлиши лозим. Аслида
ҳам худди шундай бўлади. Одатда, гапирувчи фақат ўз фик-
рини назорат қилади, нафас олганда унинг тили оғзида қандай
ҳолатда бўлиши ва ҳоказолар ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайди.
Бу нутқни талаффуз этиш механизми фаолияти оқибатида со-
дир бўлади. Нутқ талаффузи механизми ҳаракатини тушуниш
учун нутқ аппаратининг тузнлишини яхши бнлиши зарур.
Нутқ аппаратининг тузилиши
Нутқ аппарати ўзаро чамбарчас боғланган икки қисмдан:
марказий (ёки бошқарувчи) нутқ аппарати ва переферик (ёки
бажарувчи) қисмдан ташкил топган (1-расм ).
Марказий нутқ аппарати бош мияда жойлашган. У бош
мия қобиғидан, қобиқ
ости тугунларидан, ўтказувчи йўллар,
ўзакдан (аввало узунчоқ мняда), ядролар ва овоз, нафас, ар-
тикуляция мускулларига борувчи нервлардан ташкил топади.
Марказий нутқ аппарати ва унинг бўлимлари вазифаси
нималардан иборат?
Нутқ, бошқа олий нерв фаолнятининг кўринишлари синга-
ри, рефлекслар асосида шаклланади. Нутқ рефлекслари мия-
нинг турли қисмлари фаолияти билан боғлиқдир. Бироқ бош
мия қобиғининг айрим бўлимлари нутқнинг ҳосил бўлишида
асосий роль ўйнайди. Булар чап (чапақайларда ўнг) ярим
шарнинг пешона, чакка ва энса қисмларидир. Бош мия қоби-
ғининг бу қисмларида нутқ фаолиятида актив иштирок этувчи:
1. Нутқ ҳаракат анализатори.
2. Нутқ кўрув анализатори.
3. Нутқ эшитув анализатори жойлашган.
Нутқ ҳарақат анализатори бош мия қобиғининг
чап пешона
қисмида жойлашган бўлиб, Брока маркази деб аталади. Бу
қисм оғзаки нутқнинг пайдо бўлишида қатнашади.
Нутқ эшитув анализатори бош мия қобиғининг чап чакка
қисмида жойлашган бўлиб, Верннке маркази деб аталади. Бу
қисмда бегона нутқни қабул қилиш жараёни рўй беради.
Нутқни тушунишда бош мия қобиғининг орқа бўлаги катта
роль ўйнайди. Бу бош миянинг кўрув маркази ҳисобланиб,
ёзма нутқни ўзлаштириш учун хизмат қилади.
Қобиқ ости ядролари нутқнинг суръати ва ифодалилигини
бошқаради.
У т к а з у в ч и й ў л л а р . Бош мия қобиғи переферик нутқ
аъзолари билан ўзаро боғлиқдир. Бунда нерв йўлларининг
икки: марказдан қочувчи ва марказга интилувчи турлари иш-
тирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: