Педагогика олий билимгоҳи «Дефектология» ихтисослиги талабалари учун уқув қўлланма


бо- лаларда она тилини талаффуз қилиш системаси шаклланиш



Download 5,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/191
Sana29.04.2022
Hajmi5,3 Mb.
#591613
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   191
Bog'liq
Логопедия (Филичева Т.Б.)

бо-
лаларда она тилини талаффуз қилиш системаси шаклланиш
жараёнларининг фонемаларини идрок этиш ва талаффуздаги
нуқсонлар оқибатида турлича нутц заифлаш увлари билан боғ-
лиқ равишда бузилиш идир.
2. Нутқнинг тўлиқ ривожланмай қолиши — 
турли хил м у-
раккаб нутқий камчиликдир, бунда нутқ системасининг товуш
чицариш ва маъноли томонларига тааллуқли барча компонент-
ларининг шаклланиш жараёни бузилган бўлади.
Умумий аломатлари сифатида қуйидагилар қайд қилинади: 
нутқ ривожланишининг кеч бошланиши, луғат бойлигининг 
камлиги, аграмматизм, талаффуздаги нуқсонлар, фонемалар ту- 
зилишидаги нуқсонлар.
Нутқнинг бундай ривожланмай қолиши турлича дараж алар- 
да акс этиши мумкин: нутқнинг йўқолиши ёки унинг ноаниқ 
боғланишсиз ҳолатидан мука^ммал ҳолатигача, лекин бунда фо- 
нетик ва лексик-грамматик ривожланмай қолиш элементлари 
бўлади. Болада нутқ воситаларининг шаклланганлик дараж а- 
сига қараб тўлиқ ривожланмай қолиш уч дараж ага бўли- 
нади.


И к к и н ч и г у р у ҳ — муомала воситаларини қўлланишда- 
ги бузилиш (унга дудуқланиш ҳам киради), бу муомала воси-
таларининг тўғри шаклланган ҳолатидаги нутқнинг коммуника- 
тив функцияларини бузилиши деб қаралади. 
Бир неча хил 
(комбинацияланган) нуқсон ҳам бўлиши мумкин, бунда дудуқ- 
ланиш нутқнинг умумий ривожланмай қолиши билан қўшилиб 
кетади.
Юқоридаги таснифда ёзиш ва ўқишнинг бузилиши 
а л о ҳ в д а
нутқ бузилиши сифатида ажратилмайди. Булар нутқнинг фо- 
нетик-фонематик ва тўлиқ ривожланмай қолиш таркибида, 
уларнинг асосий белгиларидан бирини ташкил этувчи фонема- 
тик ва морфологик умумлашувининг шаклланмагани билан 
боғлиқ равишдаги системали ва кечиктирилган оқибати сифа- 
тида кўриб чиқилади. Таснифлашда системали ёндашув прин- 
ципига изчил таяниш акс этади, унинг асосида иккита ўзаро 
боғланиш ҳисобга олинади: нутқий фаолият системасидаги бу- 
зилишларнинг ўзаро боғланиши ва боланинг бир кўринишдаги 
руҳий жараёни ҳамда бошқа руҳий томонларидаги бузилиш- 
ларнинг ўзаро алоқадорлиги, уларнинг ривожланиши нутқ билан 
узвий боғлангандир.
Юқорида баён қилинган тасниф логопедия назариясининг 
ҳозирги аҳволини ўзида акс эттиради. Улар ўртасида қарама- 
қаршиликлар йўқ — улар бир-бирини тўлдиради. Мазкур дарс- 
ликда ҳар иккала вариант ҳам унинг тузилиш асоси сифатида 
қўлланилади.
Логопедиянинг вазифаси — нутқ бузилишларини тартибга 
солишни такомиллаштиришдир.
Келтирилган таснифлар, кўпроқ, болаларда нутқнинг бир- 
ламчи ривожланмай қолишига, яъни эшитиш қобилияти ва ақ- 
лий жиҳа.ти нормал ҳолдаги нутқ бузилишларига нисбатан иш- 
лаб чиқилган. Дарвоқе бу тоифадаги болалар ўз таркибига 
кўра бир хил эмас: зеро бундай дараж ага руҳий ривожланиши 
тўхтаб қолган, кўрйш қобилияти ва таянч-ҳаракат аппарати 
бузилган болалар ҳам тааллуқли. Логопедияда ишлаб чиқил- 
ган таснифни юқорида кўрсатиб ўтилган тоифадаги нутқи бу- 
зилган болаларга нисбатан қўллаш мумкинми ёки янги изла- 
нишлар зарурми деган масалани ҳал этиш муҳимдир.
Шунингдек ақлий қолоқ ва заиф эшитадиган болаларнинг 
нутқ бузилишларини тартибга солиш ҳақидаги масала ҳам 
жуда муҳим ва мураккаб масаладир.

Download 5,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish