типдаги мактабгача тарбия муассасаларнинг мактабга тайёр-
лов гуруҳларига мўлжалланган билим, кўникма ва малакалар
ҳажмини ўзлаштиришлари керак.
Фонетик-фонематик жиҳатдан нутқи ривожланмаган бола-
лар гуруҳларига олиб келинган болалар
1Q
ой ичида
у м у м т а ъ -
лим мактабида муваффақиятли билим олиш учун зарур бўлган
асосий топшириқлар, кўникма ва малакалар ҳажмини ўзлаш-
тириб олишлари лозим.
Нутқ фаолиятининг айрим томонларини ривожлантиришга
қўйиладиган талабларни аниқлаш мақсадида қуйидаги мах-
сус ишлар амалга оширилади:
— талаффуз ва фонематик идрокни шакллантириш;
— саводга ўргатиш;
— атроф муҳит билан таништириш ва нутқ ўстириш.
Тузатувчи таълимнинг мақсади: болаларда умумий ва нутқ
нуқсонини тузатиш ҳамда болаларнинг нутқий фаолиятини ри-
вожлантиришга йўналтирилган махсус логопедик метод ва
усулларни қўллаш йўли билан боланинг ёшига мувофиқ луғат
бойлиги ва боғланган нутқ билан бирга тўғри, аниқ, равон
нутқни тарбиялаш.
Логопедик иш талаффуз малакаларини шакллантириш, фо-
нематик идрокни, товушлар анализи ва синтези малакаларини:
ривожлантириш йўналишлар бўйича олиб борилади.
Тузатилган нутқий материал устида қуйидаги ишлар амалга
оширилади:
— болаларда сўзнинг морфологик составига ва сўзларнинг
ўзгаришига эътиборни жалб этиш ҳамда сўзларнинг гапда боғ-
ланишини ривожлантириш;
— болаларда оддий ёйиқ ва қўшма гапларни тўғри тузиш,
боғланган нутқда турли конструкциядаги гапларни қўллаик
кўникмаларини тарбиялаш;
— боғланган нутқни ривожлантириш;
— луғатни бойитиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |