“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet281/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

V. Тест сўрови саволлари:
1. Аномал болаларда педагогик усул ва чора-тадбирлар тизими ёрдамида психик ва жисмоний ривожланишидаги камчиликларни тузатиш (қисман ёки тўла) тушунчаси нима деб аталади?
А) реабилитация;
В) коррекция;
С) компенсация (ўрнини тўлдириш);
Д) мослаштириш.

2. Аномал болаларни ўқитиш ва ривожлантириш, аномал болаларни тарбиялаш, коррекцион-тарбиявий ишлар, компенсация, ижтимоий мослаштириш, оилавий тарбия каби тушунчалар нимани ифодалайди?


А) коррекцион педагогика тамойилларини;
В) коррекцион педагогика вазифаларини;
С) коррекцион педагогика категорияларини;
Д) коррекцион педагогика методларини.

3. Коррекцион (махсус) педагогиканинг асосий мақсади нима?


А) шахснинг физиологик ва жисмоний ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш;
В) шахс руҳиятидаги бузилишларни бартараф этиш;
С) белгиланган (нормал) ва аномал (мавжуд камчилик) фаолият ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш ёки камайтириш;
Д) шахсда кузатилаётган руҳий ва жисмоний оғишларни бартараф қилиш.

4. “Компенсация” тушунчаси қандай маънони англатади?


А) организмнинг бузилган ёки ривожланмаган функцияларининг ўрнини тўлдириш ёки қайта қуриш;
В) организмнинг физиологик-биологик ўсишини тезлаштириш;
С) белгиланган (нормал) ва аномал (мавжуд камчилик) фаолият ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш ёки камайтириш;
Д) аномал болаларни даволаш ва парваришлаш орқали уларни ижтимоий жамиятга мослаштириш.

5. Ижтимоий адаптация негизида қандай вазифа ҳал қилинади?


А) организмнинг бузилган ёки ривожланмаган функцияларининг ўрнини тўлдириш ёки қайта қуриш;
В) аномал болаларнинг индивидуал ва гуруҳли ҳулқларини жамоатчилик қоидалари ва қадриятлари тизимига мос келишини таъминлаш;
С) белгиланган (номал) ва аномал (мавжуд камчилик) фаолият ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш ёки камайтириш;
Д) шахсда кузатилаётган руҳий, жисмоний, педагогик оғишларни бартараф қилиш.

6. Ўрта аср Европасида руҳий нуқсонли шахсларга қандай муносабат билдирилган?


А) черковлар томонидан уларга ғамхўрлик кўрсатилган;
В) улар учун махсус муассасалар ташкил этилиб, даволаш ишлари олиб борилган;
С) “Қизил хоч” ташкилоти томонидан касаллик сабаблари ўрганилиб, улар бартараф этилган;
Д) ёвуз кучларнинг намоён бўлиши сифатида гулханида ёндирилган.

7. Ақли заифлар билан ишлаш тамойили ким томонидан асосланган?


А) Рене Декарт;
В) Филипп Пинел;
С) Иоган Песталоцци;
Д) Альфред Бине.

8. Коррекцион (махсус) педагогиканинг қайси соҳаси нутқ бузилишларини ўрганиш, олдини олиш ва тузатиш билан шуғулланади?


а) сурдопедагогика;
в) олигофренопедагогика;
с) тифлопедагогика;
д) дефектология;
е) логопедия.

9. Ақли заифликнинг қандай даражалари фарқланади?


А) юқори, ўрта, паст;
В) сезилмас, ўртача, оғир ва чуқур;
С) ижобий, қисман ижобий, салий, қисман салбий;
Д) ўта юқори, юқори, ўрта, қуйи.

10. Логопедияда нутқий бузилишлар қандай турларга ажратилади?


А) қисман нутқий бузилиш, тўла нутқий бузилиш;
В) дудуқланиш, соқовлик;
С) тиббий-психологик нутқий бузилиш, психологик-педагогик нутқий бузилиш;
Д) орттирилган нутқий бузилиш, туғма нутқий бузилиш.

11. Қулоғи оғирлик қандай турларга ажратилади?


А) қисман нутқий бузилиш, тўла нутқий бузилиш;
В) дудуқланиш, соқовлик;
С) наслий, туғма ва келиб чиққан (орттирилган);
Д) орттирилган нутқий бузилиш, туғма нутқий бузилиш.

12. Тифлопедагогика нимани ўрганади?


А) кўриш нуқсонига эга болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини;
В) нутқий нуқсонга эга болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини;
С) эшитиш нуқсонига эга болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини;
Д) таянч-ҳаракат аппарати бузилган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish