“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Таълим жараёнида назорат ва ҳисобга олишнинг вазифалари



Download 3,63 Mb.
bet86/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Таълим жараёнида назорат ва ҳисобга олишнинг вазифалари. Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилиш турлари. Таълим жараёнининг муҳим таркбий қисмларидан бири назорат ва ҳисобга олишдир. Бу тушунчалар ўзига хос моҳият ва хусусиятларга эга. Ўқитувчи назорат ва ҳисобга олишни тўғри ташкил этса, таълим жараёнининг самарадорлиги ортади. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлаб бериши лозим.
Назорат (таълим жараёнида) таълим олувчининг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, ўлчаш ва баҳолаш жараёнини англатади. Аниқлаш ва ўлчаш текшириш деб ҳам аталади.
Текшириш – назоратнинг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий дидактик вазифаси ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида тескари алоқани таъминлаш, педагог томонидан ўқув материалини ўзлаштириш ҳақида объектив ахборот олиниши, билимлардаги камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида аниқлашни таъминлашдир. Текширишнинг мақсади нафақат ўқувчининг билим даражаси, сифати, шунингдек, унинг ўқув меҳнати ҳажмини ҳам аниқлашдан иборат.
Текшириш бир неча босқичларда амалга оширилади. Яъни:
1. Ўқувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш. Одатда, у ўқув йили бошида ўқувчилар томонидан аввалги ўқув йилида ўзлаштирилган билимлари даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бу каби текшириш, шунингдек, ўқув йилининг ўртасида янги бўлим (курс)ни ўрганишга киришилганда ҳам ўтказилиши мумкин ва ўринли.
2. Ҳар бир мавзуни ўзлаштириш жараёнидаги жорий текширишдир. Жорий текшириш таълим олувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган айрим алоҳида элементларни ўзлаштириш даражасини ташхислаш имконини беради. Мазкур текширишнинг асосий вазифаси алоҳида олинган муайян вазиятни ўрганишдир. Бундай текшириш шакл ва методлари турлича бўлиб, улар ўқув материали мазмуни, мураккаблиги, ўқувчиларнинг ёши ва тайёргарлиги, таълим босқичи ва мақсадлари, муайян педагогик шароитларга мувофиқ белгиланади.
3. Оралиқ текшириш билим, кўникма ва малакаларни текшириш. Ўқувчиларнинг ўқув материалининг муайян боб ёки бўлимлари бўйича ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли. Янги мавзуни ўрганиш билан бирга ўқувчилар аввал ўзлаштирилганларни такрорлайдилар. Такрорий текшириш билимларни мустаҳкамлашга кўмаклашади, бироқ ўқув ишлари босқичини тавсифлаш, билимларнинг мустаҳкамлик даражасини ташхислаш имконини бермайди. Ташхиснинг бошқа шакл ва методлари билан бирга қўлланилсагина ушбу текшириш кутилган самарани беради.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish