V. Талабалар учун топшириқ
Мавзу юзасидан қуйидаги тест саволларига жавоб қайтаринг:
1. Шахс дунёқарашини шакллантириш омиллари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) миллий қадриятлар;
B) илмий билимлар, мавжуд фанлар асослари;
C) ҳаётий тажриба;
D) барча жавоблар тўғри.
2. Илмий билимлар тизимининг мавжудлиги, фикрлаш кўникмасига эгалик, билимларни эгаллашга нисбатан қизиқиш ва эҳтиёжнинг юзага келганлиги тафаккурга хос қандай ҳолатни ифодалайди?
A) тафаккур тезлигини;
B) тафаккур кенглигини;
C) тафаккур даражасини;
D) тафаккурнинг бойлигини.
3. Шахс дунёқарашини шакллантириш омилларини кўрсатинг.
A) миллий қадриятлар;
B) илмий билимлар, мавжуд фанлар асослари;
C) ҳаётий тажриба;
D) барча жавоблар тўғри.
4. Иқтисодий таълим-тарбиянинг самарадорлигини қандай мезонлар билан аниқлаш мумкин?
A) иқтисодиётнинг ривожланганлиги билан;
B) жамиятда иқтисодий муносабатларнинг қарор топганлиги билан;
C) ишлаб чиқаришда рақобатнинг юзага келганлиги билан;
D) ўқувчиларда иқтисодий онг ва иқтисодий маданият элементларининг шаклланганлиги билан.
5. Ўқувчиларнинг ижтимоий талабларга мувофиқ табиат ва атроф-муҳит муҳофазасини ташкил этиш қобилиятига эгаликлари қандай маданият моҳиятини ифодалайди?
A) экологик маданият; B) маънавий-ахлоқий маданият;
C) ҳуқуқий маданият; D) иқтисодий маданият.
6. Фуқаролик тарбиясининг мақсади қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) фуқароларда иқтисодий муносабатларни ташкил этиш қобилиятини тарбиялаш;
B) фуқароларда ўз ҳуқуқ ва бурчларини ҳимоя қила олиш кўникмасини ҳосил қилиш;
C) фуқаролик тушунчасининг моҳиятини англатиш орқали ўқувчиларда юксак даражадаги фуқаролик маданиятини шакллантириш;
D) тўғри жавоб йўқ.
7. Ёшларни Ватан ҳимояси ва мудофаасига тайёрлаш ватанпарварлик тарбиясининг қандай кўриниши саналади?
A) миллий ватанпарварлик;
B) ғоявий-сиёсий ватанпарварлик;
C) ҳарбий ватанпарварлик;
D) маънавий-ахлоқий ватанпарварлик.
8. Ҳуқуқий таълим-тарбияга оид таянч тушунчалар қайси жавобда берилган?
A) ҳуқуқий меъёр, ҳуқуқий муносабат, ҳуқуқ субъектлари;
B) ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тафаккур, ҳуқуқий маданият;
C) ҳуқуқ объекти, ҳуқуқ шакли, ҳуқуқий (норматив) акт;
D) ҳуқуқий ҳужжат, ҳуқуқ тизими, ҳуқуқий устқуртма.
9. Шахс ҳуқуқий маданиятининг таркибий қисмлари қайси жавобда берилган?
A) ҳуқуқий тасаввур, ҳуқуқий идрок, ҳуқуқий саводхонлик;
B) ҳуқуқий тафаккур, ҳуқуқий фаоллик, ҳуқуқий масъуллик;
C) ҳуқуқий онг, ҳуқуқий эътиқод, ҳуқуқий салоҳият;
D) барча жавоблар тўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |