“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Жисмоний тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларни гигиена қоидалари билан таништириш, уларга сўзсиз амал қилиш кўникмаларига эга бўлишларига эришиш муҳимдир



Download 3,63 Mb.
bet163/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Жисмоний тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларни гигиена қоидалари билан таништириш, уларга сўзсиз амал қилиш кўникмаларига эга бўлишларига эришиш муҳимдир.

Буюк педагог Абдулла Авлоний ўзининг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида бу борада қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Назофат (гигиена) деб аъзоларимизни, кийимларимизни, асбобларимизни пок ва тоза тутмоқни айтилур. Поклик зеҳн ва идрокингни кенг ва ўткир қилур. Халқ орасида эътибор ва шуҳратга сабаб бўлур. Поклик ила ҳар хил касалликлардан қутулиб, жонимизнинг қадрин билан бўлурмиз. Пок бўлмак саломатимиз, саодатимиз учун энг керакли нарсадур. Йиртиқ эски кийимлар киймоқ айб эмас, янги кийимларни кир қилиб, ёғини чиқариб юрмак зўр айб ва гуноҳдур. ... Ифлослик балосидан поклик давоси ила қутулмоқ керак”. Демак, инсон жисмонан бақувват ва ақлан зийрак бўлишни истаса, у биринчи навбатда покликка катта аҳамият бериши лозим. Айни пайтда поклик тарбияси устувор бўлган инсонларда кишига яхши яшаш учун зарур бўлган барча фазилатларда таркиб топади ҳамда ахлоққа зид бўлган нуқсонлар йўқолади.


Жисмоний тарбия болаларга фақат оилада ёки таълим муассасаларида таълимни ташкил этиш жараёнидагина эмас, балки синфдан ҳамда мактабдан ташқари ўтказиладиган машғулотлар, турли мусобақалар, тадбирлар чоғида ҳам самарали ташкил этиб борилиши мақсадга мувофиқ. “Соғлом танда – соғ ақл” деган мақолда жисмоний тарбияга оид маъно лўнда қилиб ифода этилган. Жисмоний тарбияни бугунги кун талабларига мувофиқ юқори даражага кўтариш ўқувчилар ўртасида салбий ҳолатлар – кашандалик ва ичкиликбозликнинг кенг тарқалиши олдини олади.

7. Оила тарбиясининг моҳияти.


8. Оила тарбиясининг шакл, метод ва воситалари.


Оила тарбиясининг моҳияти. “Жамият” ва “оила” тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бу боғлиқлик жамиятнинг оилаларсиз мавжуд бўлмаслиги, ўз навбатида оиланинг маълум бир жамият таркибида вужудга келиши ва яшовчанлигида кўринади. Оила ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабат икки томонлама алоқадорлик хусусиятига эга. Ҳар бир оила умумжамият талаблари асосида фаолият юритади. Жамият тараққиётининг ривожи эса унинг бағрида мавжуд бўлган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий қиёфасининг шаклланганлик даражасига бевосита боғлиқдир.

Оила бола учун энг асосий тарбия муҳити бўлиб, бу муҳитда шахс камолоти учун муҳим ҳисобланган хулқ-атвор, ирода, характер ва дунёқараш шаклланади. Бола оила тимсолида жамиятнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини кўради, жамият талаблари моҳиятини илк бора шу кичик жамоа орасида, оилавий муносабатларни ташкил этиш жараёнида англайди.


Оилавий муносабтлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради. Фарзандларнинг бевосита таъсири туфайли уларнинг қизиқиш ва фаолият доираси кенгаяди, ўзаро алоқалари мазмунан бойиб боради, реал ҳаёт моҳиятини чуқурроқ англаш, фарзандлар камолоти, келажаги тимсолида ўз умри давомийлигини куриш ҳолати рўй беради.


Шахснинг маънавий сифатларга эга бўлиши, унда маънавий билимларни эгаллашга нисбатан эҳтиёж ва қизиқишнинг пайдо бўлишида оила тарбияси асосий ролни бажаради. Оилада қарор топган соғлом маънавий-руҳий муҳит фарзандларнинг етук, баркамол бўлиб вояга етишларида катта аҳамиятга эга.


Шарқда қадимдан оила тарбиясига юқори баҳо бериб келинган. Ислом динининг муқаддас манбалари – “Қуръони карим” ва “Ҳадиси Шариф”да оила, оилавий муносабатларга оид қарашлар ўз ифодасини топган. “Қуръони карим”да: “Хотинларингиз зиротгоҳингиздир” дейилади. Бунинг маъноси оила қуришдан кўзланган асосий мақсад – фарзанд кўриш, уларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш эканлигидир.
Шўро тузуми даврида эса оиланинг шахс тарбиясида тутган ўрни инкор этилиб, уни ижтимоий борлиқ воситасида тарбиялашга ҳаракат қилинди.
ЎзРда мустақиллик йилларида фуқароларда миллий ўзликни англаш туйғусининг қарор топганлиги, ўтмиш қадриятларини ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортганлиги оиланинг шахс камолотида тутган ўрни ва ролини холисона баҳолаш имконини берди.
Давлатнинг оилага нисбатан ғамхўрлиги қабул қилинаётган қонун ва қарорларда ўз ифодасини топмоқда. Республикада “Оила” илмий-амалий Маркази ташкил этилганлиги бунинг ёрқин далилидир.
Ота-оналар ўзларининг ижтимоий бурчларини бажарар эканлар, фарзандларида меҳнатга, уни ташкил этувчиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга тайёрлаш, турли кўринишдаги муносабатларни уюштириш вақтида тартиб-интизомга амал қилиш, ахлоқ қоидаларига риоя этиш, соғлом турмуш тарзини яратиш, шахсий ҳаётларини белгилашда мақсад, сўз ва фаолият бирлигини таъминлаш борасида ибрат намунасини кўрсатади.
Оила тарбиясида объектив ва субъектив омилларнинг роли катта. Оиланинг моддий таъминоти ва фаровонлик (маиший турмуш) даражаси, оила бюджетининг мавжуд ҳолати, ундан оқилона фойдаланиш борасидаги тажриба, соғлом руҳий муҳитнинг барқарорлиги ва ҳоказолар объектив омиллар саналса, оиладаги шахслараро муносабатлар мазмуни, оила аъзоларининг физиологик, психологик, маданий жиҳатдан комиллик ҳамда маълумот даражаси, уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжлари ўртасидаги мутаносиблик, оилавий ҳаётни тартибга солиш борасидаги ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, бирлик тамойилларига таяниш субъектив омиллар саналади.
Оила тарбиясида болалар ҳаётини тўғри юритиш уларни вақтдан тўғри, унумли фойдаланишга ўргатиш гаровидир. Бунда болалар вақтини ўйин, меҳнат ва ўқиш фаолиятлари бўйича тўғри тақсимлаш ниҳоятда муҳимдир.
Оила муҳитида ташкил этиладиган жинсий тарбия ўзида болани жинсий жиҳатдан чиниқтириш, уларни тозалик ва озодаликка ўргатиш, ўз соғлиги учун ғамхўрлик қилиш ва масъулиятли бўлишни таъминлашга қаратилган ҳаракатларнинг мазмунини ифода этади. Болаларнинг соғлом бўлишларида уларнинг кундалик ҳаётий режимга амал қилишлари ниҳоятда муҳимдир. Ота-оналар ёки оиланинг катта аъзолари болаларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишларини тартибга солишга аҳамият беришлари керак.
Овқатланишнинг тўғри ташкил этилиши ҳам боланинг соғлом бўлиб ўсишининг асосий омилларидан биридир. Ота-оналар томонидан боланинг белгиланган муайян соатларда овқатланиш, овқатланишдан аввал қўлни ювиш, овқатдан кейин оғизни чайиш, шунингдек, кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун) тиш тозалаш, ҳафтада бир марта ванна (ёки душ, ҳаммом)да чўмилиш, қўл ва оёқ тирноқларини олишга одатлантириб боришлари зарур. Ушбу ҳолатлар болаларда жисмоний маданият унсурларини шакллантиради.
Оила тарбиясида болаларни ақлий жиҳатдан тарбиялаш ҳам муҳим ўрин тутади. Энг муҳими, ота-она томонидан боланинг қизиқиш ва эҳтиёжларини кўра билиш асосида тасаввур, идрок, тафаккур, хотира ҳамда диққатни такомиллаштиришга ёрдам берувчи машғулотларга жалб этишдан иборат. Шунингдек, маълум йўналишлар бўйича болада қғизиқишни уйғота олиш, уни ривожлантириб бориш ҳам талаб этилади. Оила муҳитида боланинг ақлий жиҳатидан тарбиялаб боришда конструкторлик ўйинлари (кубиклар ёрдамида уйлар қуриш, кесмалар асосида фано (тасвир)лар ҳосил қилиш ва бошқалар), фикр доирасини кенгайтиришга ёрдам берувчи спорт ўйинлари (шахмат, шашка)ни ташкил этиш, турли мавзулардаги кроссворд, чайнворд ва ребус топишмоқларини ҳал қилиш, театр, музей ва кўргазмаларга ташриф буюриш, илм-фан, техника, технология ривожига оид суҳбатларнинг уюштирилиши бу борада ўзининг ижобий самарасини беради.
Ахлоқий тарбия оила тарбиясининг ўзагини ташкил этади. Оилада уюштириладиган ахлоқий тарбиянинг мақсади болаларда энг олий ахлоқий сифатлар ота-она ва оиланинг бошқа аъзолари, атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, катталарга ҳурмат, кичикларга мурувват, камтарлик, тўғрисўзлик, меҳнатсеварлик, саҳоват, инсонпарварлик, адолат, виждон, ор-номус, ғурур, интизом, ижтимоий бурчни англаш ва ҳоказоларни шакллантиришдан иборатдир. Оиладаги соғлом муҳит, оила аъзоларининг психологик жиҳатдан ўзаро яқинликлари, эҳтиёж, қизиқиш ва ҳаётий ёндошувиларидаги умумийлик, бир-бирларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлай олишлари, ота-оналар томонидан барча фарзандларига нисбатан қўйилаётган талаблар, уларга кўрсатилаётган эътиборнинг бир хил бўлиши оила тарбиясида ижобий натижаларга эришишнинг омиллари саналади.
Оилада ташкил этиладиган эстетик тарбия болаларда гўзалликни ҳис қилиш, ундан завқланиш, табиат гўзалликларидан баҳра олиш асосида ҳис-туйғу, идрок, тасаввур ҳамда қарашларни юзага келтириш, уларни ҳаётни севишга ўргатишдек вазифаларнинг ижобий ҳал этилишини назарда тутади. Болалар ёшлигиданоқ сохта гўзалликлар (ярим яланғоч ёки яланғоч бадан, меъёридан ортиқ қўлланилган пардоз, урфга кириб бораётган косметик операциялар “маҳсули”, ўта даражадаги ялтироқ мато ёки тақинчоқлар) гўзалликнинг тимсоли эмаслигини англаб етишлари лозим. Бола тасаввурида ҳақиқий, табиий гўзаллик (ям-яшил табиат, нафис қор учқуни, нозик гуллар, беғубор осмон, виқорли тоғлар, тиниқ зилол сув, тоза, мусаффао ҳаво, бепоён далалар, қушларнинг ёқимли овози, шарқироқ сув, “чучвара”лар ҳосил қилаётган ёмғир томчилари, камалак жилоси, шунингдек, очиқ, хушсурат, чиройли табассум, ширали овоз, таъсирчан бадиий ва санъат асарлари, юксак маҳорат билан яратилган ўйинчоқлар (боланинг асабини жунбушга келтирадиган электрон ўйинчоқлар эмас), ярашиқли либослар ва бошқалар)нинг намоён бўлиши учун шарт-шароит яратиб бериш мақсадга мувофиқдир.
Болаларда ҳақиқий гўзалликни ҳис этиш туйғуси табиат бағрида, музей, кўргазма, кино ва театрларда бўлиш туфайли шаклланади. Шу боис мактабгача таълим муассасалари ҳамда бошланғич синф ўқувчилари билан табиат бағрига, музей, кўргазма, кино ва театрларга уюштириладиган экскурсия ва ташрифлар катта тарбиявий кучга эгадир.
Болаларни оилада тўғри тарбиялашда оила хўжалигининг одилона ташкил этилиши, болаларни оила хўжалигини юритиш ишига жалб қилиш катта аҳамиятга эга. Болалар томонидан бажариладиган оилавий юмушлар уларнинг жисмоний ва ақлий камолоти даражасидан ортиқ бўлмаслиги, уларнинг тезда толиқишлари ёки майиб бўлишларига сабаб бўлмаслиги лозим. Болалар зиммасига уларнинг ёши, ривожланиш даражаси, жисмоний қувватига мувофиқ юмушларнинг тақсимлаб берилиши, берилган топшириқларнинг бажарилиши ва уларнинг сифатини катталар томонидан назорат қилиб туриш, бажарилган топшириқларнинг ҳаққоний баҳосига эга бўлган ҳавасини оширади, унда ўз кучига бўлган ишончни юзага келтиради.
Оилада ташкил этилган меҳнат болаларни фаросатли бўлиш, ишни режали олиб бориш, вақтдан унумли фойдаланиш, тежамкор бўлиш, шунингдек, ўзгалар меҳнати, инсон меҳнатининг маҳсули бўлган неъматларни асраб-авайлашга ўргатади.
Оилада, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазаси (экологияси)га оид тарбиявий ишлар ҳам ташкил этиладики, бу жараёнда болаларда “инсон-табиат-жамият” тушунчалари ўртасида юзага келувчи ўзаро мувофиқлик борасидаги ғояларнинг қарор топишига замин ҳозирлайди. Оила муҳитида ташкил этилаётган ҳовли саҳнини супириб-сидириш, гулзорларни ташкил этиш, кўчатларни ўтказиш ва уларни парвариш қилиш, маиший чиқиндиларни бартараф этишга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш болаларда табиатни асрашга нисбатан масъуллик туйғусини шакллантиради.
Оилавий ҳаётнинг меъёрида бўлиши кўп жиҳатдан оила бюджетининг ҳолатига ҳам боғлиқ. Шу боис оила аъзолари меҳнати эвазига яратилаётган моддий маблағларни тежаб-тергаб, улардан ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шу боис болаларни ҳам ёшликдан пул билан муомала қилишга ўргатиш, ўзининг шахсий ҳамда оила аъзоларининг буюмлари, шунингдек, оила мулкига нисбатан масъулиятли ёндашишга кўниктириб бориш муҳим аҳамиятга эгадир. Болаларга пулнинг инсон меҳнатига тўнадиган қиймат эканлигини тушунтириб бериш, уни оиланинг энг муҳим эҳтиёжлари учун ишлатиш лозимлигини уқтириш, улар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди. Оилада ташкил этиладиган иқтисодий тарбия болаларда иқтисодий саводхонлик ҳамда тафаккурнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Болаларда иқтисодий тафаккурни ҳосил қилишда ота-она, оиланинг катта ёшли аъзоларининг намунаси катта тарбиявий таъсир кучига эгадир (иқтисодий тарбия).



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish