Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


г) ота-оналар жамоатчилиги билан иш услублари



Download 7,08 Mb.
bet267/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

г) ота-оналар жамоатчилиги билан иш услублари.
Мудиранинг жамоатчилик ва махалла қўмитаси билан иш методлари қуйидаги тарзда амалга оширилади:

  1. Ота-оналар ва жамоатчилик учун конференциялар.

  2. Ота-оналар университетлари. Бунда оила марказидан вакил, етук олимлар, халқ таълими бўлими ходимлари ва барча ота-оналар иштирок этадилар. Ота-оналар университетнинг асосий мақсади Давлат ва жамиятимиз томонидан оила ва болалар тарбиясига масалалари ва камчиликларини, муаммоларини хал этишдан иборат.

Мудира ташкилий тегишли мактаб билан алоқа ўрнатиб бир йилга мўлжалланган режа асосида иш кўради. 1 йилга мўлжалланган режа асосида боғчанинг асосий вазифалари, мактаб томонидан амалга ошириладиган тадбирий чоралар, болани мактаб таълимига тайёрлаш, лотин алифбосида ўқиш, ёзишни мукаммал ўрганиш ва бунда мудира ҳамда мактаб директорининг вазифалари белгиланади.
а) маъмурий хўжалик фаолият - бунда режа контингенти бўйича болаларни жойлаштириш, болалар боғчаси программасининг мактабгача таълим системасида белгиланган ҳаражатларни ўз вақтида жой-жойига қўйиб ишлатишни ташкил этиш, болаларни овқатлантиришни тўғри ташкил этиш, ёзги соғломлаштириш мезонларини ташкил этиш, хизмат қилувчи ходимларни тўғри жойлаштириш ва ишлаш малакаларини ошириш, меҳнатни рационал равишда ташкил этишдан иборат.
д) дастур талабларининг бажарилишига мудиранинг раҳбарлиги назорати.
Ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълимнинг инновация шаклларини ривожлантириш мақсадида мактабгача таълим муассасасида Педагоглар кенгаши фаолият кўрсатади. Педагоглар кенгаши аъзоларини сайлаш тартиби ва унинг ваколатига кирадиган масалалар мактабгача таълим муассасаси уставида белгиланади.
Мактабгача таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилиш мудира томонидан амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасаси мудирини ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
-Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири билан меҳнат шартномаси бир йи л муддатга тузилади.
- Мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қўqbkflbufy малака талаблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Мактабгача таълим муассасаси мудири:

  • Мактабгача таълим муассасаси номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, барча муассаса ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди.

  • Мактабгача таълим муассасаси мол-мулкини ўзига берилган ваколатлар доирасида тасарруф этади;

  • Ишончномалар беради;

  • Банк муассасаларида ҳисоб рақамлари очади;

  • мактабгача таълим муассасаси ходимларини ишга қабул қилиш ва жой-жойига қўйи шни амалга оширади, рағбатлантиради, интизомий жазо чораларини кўради ва улар билан тузилган меҳнат шартномалари (контрактлари)ни тўхтатади;

  • ўз ваколати доирасида буйруқлар (фармойишлар) чиқаради;

  • мактабгача таълим муассасасининг ишини такомиллаштириш, моддий базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун халқ таълимини бошқариш юқори органига киритади;

  • болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишнинг самарали ташкил этилиши, ўқув-тарбия жараёни, молия-хўжалик фаолияти ахволи, моддий-техник базасининг мустаҳкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.

Мактабгача таълим муассасаси маъмурияти жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўз-ўзини бошқарув асосида болаларни тарбиялашда юксак натижаларга эришишга қодир бўлган турғун меҳнат жамоасини шакллантиради; кадрларни ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш, педагогик ва хизмат кўрсатиш, меҳнат самарадорлигини ошириш рухида тарбиялайди, ўз жамоаси, танлаган касби учун фахрланиш ҳиссини шакллантиради.
Мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари кадрларнинг касб маҳоратини, умумий таьлим маҳоратини, умумий таълим ва маданий даражасини мунтазам ўстириб боришга ғамхўрлик қилади; ходимлар малакасини ҳисобга олган холда ва мактабгача таълим муассасаси манфаатларидан келиб чиқиб, уларни рационал ва ўз вақтида жойдан-жойга кўчириб турилишини таъминлайди. Бy мақсадлар учун маъмурият рухий-педагогик ўқувчининг ҳуқуқий ва иқтисодий ўқув билан органик уйғунланишини таъминлайди; ходимлар малакасини бевосита мактабгача таълим муассасасида ошириш учун шарт-шароит яратади, мураббийлик ҳаракатини ривожлантиради; мамлакатда ва чет элларда педагогик ва бошқа аралаш фанлардан эришган ютуқлар ҳақида ахборот беради.
Маъмурият жамоат ташкилотлари билан биргаликда мактабгача таълим муассасалари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун оптимал шарт-шароитларни таъминлайди, уларга ўз вақтида зарур методик ёрдам кўрсатади.

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish