Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


б) ташкилий педагогик ишларга раҳбарлиги



Download 7,08 Mb.
bet265/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

б) ташкилий педагогик ишларга раҳбарлиги.
Мудиранинг ташкилий-педагогик ишларга раҳбарлиги.
Ташкилий-педагогик жараёнларга қуйидагилар киради:
1) Байрам эртакларини ўтказиш ва раҳбарлик қилиш.
2) Очиқ тадбирларни ташкил этиш ва раҳбарлик қилиш, очиқ тадбирлар ва педагогик жараёнларни жамоа асосида кузатиш ва таҳлил қилиш (масалан, очиқ машғулоти сайрларни кузатиш).
3) Халқ таълими бўлимлари томонидан берилган топшириқ асосида тарбиячи ва болаларни кўрик-танловларга қатнашиши, йил тарбиячиси, санхат байрами, спорт байрамларини ўтказиш.
в) таълим-тарбиявий ва методик ишларга раҳбарлик.
Мудиранинг таълим-тарбиявий жараёнларга раҳбарлиги қуйидагилар:
а) ҳар бир гуруҳдаги таълим-тарбиявий режа асосида ишларни кузатиш ва таҳлил қилиш, тарбиячининг иш ҳужжатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, гуруҳнинг таълим-тарбиявий иш режаси, диагностика дафтари: бу ўтказилган ишларнинг ҳисоботидир.
б) гуруҳнинг жиҳозланишини, бунда гуруҳларга қараб бурчаклар сони такомиллашиб боради.
Мудира кварталда биринчи марта умумий ота-оналар мажлисини ташкил этади. Мажлисни ота-оналар комитетининг раиси олиб боради ёки ёрдам беради. Мудира 1 хафтада 3 марта ота-оналарни қабул қилади. Бунда ота-оналар томонидан баъзи бир муаммо, камчиликлар билан бирга болалар тарбиясига оид муаммолар хал этилади.
Мудира томонидан таълим-тарбия ишларини кузатиш, назорат қилиш усул ва услублари.
“Учинчи минг йилликнинг боласи” Дастурида мактабгача ёшдаги болаларнинг меҳнат тарбиясининг қуйидаги вазифалари белгиланди:
А) меҳнат фаолияти заминларини тарбиялаш;
Б) меҳнат малакаларини шакллантириш
В) болалар меҳнат фаолияти мазмунини аста-секин кенгайтира бориб, уларни такомиллаштириш;
Г) шахснинг мухим сифатлари: меҳнатга интилиш одатини, маъсулият, ғамхўрлик, тежамкорлик меҳнатсеварлик, меҳнатда қатнашишга тайёргарлик, қатъийликни зарурат туғулганда меҳнатга қўшила билшни тарбиялаш;
Д) топшириқни бажаришнинг бошланиши ва пировард натижа ўртасида боғлиқни аниқлашни ўргатиш, меҳнатнинг аҳамиятни тушунтириш, мехнат натижаларига тежамкорлик билан ёндошишни тарбиялаш;
Е) топшириқларга маъсулиятли муносабат, ишни охиригача етказиш кўникмаси иштиёқи, уни сифатли бажаришга интилиш асосларини шакллантириш;
Ё) мехнат маданиятини таркиб топтириш; ўзининг ишини ва умумишни режалаштириш ва уюштиришнинг элементар малакаларини, унинг изчиллигини тақсимлаш, иш учун керакли ҳамма нарсани ҳозирлаш, жиҳозлардан тўғри фойдаланиш, меҳнат жараёни тугагач, ҳамма нарсани жой-жойида олиб бориб, қийин малакаларни тайёрлаш.
Ж) ўз ҳаракатларини ўртоқларининг ҳаракатлари билан мувофиқлаштириш, ёрдам зарурлигини кўра билиш, ёрдамни ўз ташаббуси билан кўрсатишни ўргатиш;
Болаларнинг мехнат фаолиятлари турли ёш гуруҳларда тегишли шакллар ёрдамида амалга оширилади.

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish