Режа:
1.Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг оила билан олиб борадиган иш мазмуни
2. Ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг мазмуни
3. МТМ ва ота-оналар билан хамкорлик ишларининг болаларни мактабга тайёрлашдаги ахамияти
Ўқув машғулотининг мақсади: Мактабгача таълим муассасасининг оила билан ҳамкорлик иш шакллари тўғрисидаги билимларни шакллантириш.
Ўқув фаолиятининг натижаси: Талабаларга мактабгача таълим муассасасининг оила билан ҳамкорлик иш шакллари изоҳлаб берилди.
2-илова
Баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари
Гуруҳлар
|
Саволнинг тўлиқ ва аниқ ёритилиши
0-5 балл
|
Мисоллар билан муаммога ечим топиши 0-5 балл
|
Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги
0-5 балл
|
Жами балл
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
15 – 13 балл – «аъло».
12 – 10 балл – «яхши».
9 – 6 балл – «қониқарли».
3-илова
Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг оила билан олиб борадиган иш мазмуни
Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг оила билан олиб борадиган иш мазмунига қуйидагилар киради:
бола тарбияси, оилани мустахкамлаш, оналик ва болаликни химоя қилиш бўйича мактабгача таълим муассасасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмуни билан таништириб бориш;
ота-оналарга ўз фарзандларининг тарбияси учун давлат ва жамият олдида жавобгар эканликларини тушунтириб бориш;
ота-оналарни бола тарбияси учун зарур бўлган билим, малакалардан хабардор қилиш (болаларнинг ёш, анатомик-физиологик ва рухий хусусиятлари, уларни оилада тарбиялашнинг мазмуни, методи, шарт-шароитлари билан таништириш);
бола тарбиясида оила билан хамжихатлик, болани тўғри тарбиялашни назорат қилиб бориш, оила тарбиясининг энг яхши намуналарини ўрганиш ва оммалаштириш.
Бола боғчада эгаллаган энг яхши фазилатларни оила шароитида давом эттириб, оилада эгаллаган энг яхши фазилатларни эса болалар боғчасида қўлланса исталган ижобий натижаларга эришиш мумкин.
Тарбиячилар оила тарбиясига доир тажрибаларидаги ижобий ишларни кўрибгина қолмай, балки уни қўллаб-қувватлаш ва шу асосида ота-оналар эътиборини бола тарбиясида халихал этилмаган вазифаларга қаратишлари лозим.
Юқоридаги ишларни режалаштириш, ташкил этиш ва уларга рахбарлик қилишда мудира жавобгар шахс хисобланади.
Ота-оналар билан ишлаш бўйича йиллик режа тузилади. Бу режа педагогик кенгашда мухокама қилинади. Режада умумий ва гурухий мажлислар, ота-оналар учун очиқ эшик кунлари, сухбат ва маслахатлар, оталиқ ташкилотларида кўргазмалар ташкил этишва концертлар қўйиб бериш, шунингдек бу тадбирларни ўтказиш вақтлари ва унга маъсул бўлган шахслар белгиланади.
Ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг мавзулари ва мазмуни тарбиячи-методистнинг режасида ва тарбиячининг календарь режасида акс этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |