Мудира мактабгача таълим муассасасининг рахбари.Мактабгача таълим муассасаси услубчисининг методик ишларга рахбарлиги.
Режа:
1.Мудира ташкилотчи, маъмуриятчи, юқори малакали педагог ва унга қўйилган талаблар.
2.Мудира ишининг мазмуни:
Ўқув машғулотининг мақсади: Мудира мактабгача таълим муассасасининг рахбари.Мактабгача таълим муассасаси услубчисининг методик ишларга рахбарлиги.тўғрисидаги билимларни шакллантириш.
Ўқув фаолиятининг натижаси: Талабаларга мудира ташкилотчи, маъмуриятчи, юқори малакали педагог ва унга қўйилган талаблар, мактабгача таълим муассасаси услубчиси, унинг ҳуқуқи, вазифалари ва унга қўйилган талабларни изоҳлаб бериш.
2-илова
Баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари
Гуруҳлар
|
Саволнинг тўлиқ ва аниқ ёритилиши
0-5 балл
|
Мисоллар билан муаммога ечим топиши 0-5 балл
|
Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги
0-5 балл
|
Жами балл
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
10 – 9 балл – «аъло».
8-7 балл – «яхши».
6–5 балл – «қониқарли».
3-илова
Мудира ташкилотчи, маъмуриятчи, юқори малакали педагог ва унга қўйилган талаблар.
Мудира - мактабгача таълим муассасасининг ташкилотчиси, раҳбари, малакали педагог, унинг фаолияти мактабгача таълим ёшидаги болаларни комил инсон қилиб тарбиялаш вазифаларини тўлақонли хал этишга қаратилган. У болалар муассасаларидаги таълим-тарбиявий, педагогик ва гигиеник талабларга мувофиқ равишда амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди. Ўз жамоасида ишчанлик, мақсадга қаратилган иноқлик вазиятини яратади. Уларга умумий раҳбарлик қилади. Мудира ўз ишида давлатимиз ва Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор, қонунларга амал қилади ва ўз устида ижодий равишда ишлашни амалга оширади. Юксак онглилик ва сиёсий етуклик, принциплилик, ўзига ва қўл остидагиларга талабчанлик – бу мудирага қўйиладиган асосий талаблардир.
1-ўқув топшириқ
4-илова
Кластер методи
5-илова
2. Мудира ишининг мазмуни:
Мудира МТМнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилиб, у ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига раҳбарлик қилади. Смета бўйича ҳаражатларни тўғри тақсимлаш, муассасасини бой озиқ-овқат моддалари билан таъминлаш, режимни тўғри ташкил этиш, режа бўйича МТМни болалар билан тўлдириш, таълим-тарбия дастурининг бажарилиши учун жавобгар, ёзги соғломлаштириш ишлари, таомнома сифатини витаминга бой бўлган моддалар билан таъминлаши (камида ҳафтада 2 марта), хамир овқатлари (булочка, печенье), педагогик ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг билими, ишга нисбатан муносабати, уларни малакасини ошириш ишлари бўйича бош раҳбардир. Мудиранинг ташкилий-педагогик ишларга раҳбарлиги.
Ташкилий-педагогик жараёнларга қуйидагилар киради:
1) Байрам эртакларини ўтказиш ва раҳбарлик қилиш.
2) Очиқ тадбирларни ташкил этиш ва раҳбарлик қилиш, очиқ тадбирлар ва педагогик жараёнларни жамоа асосида кузатиш ва таҳлил қилиш (масалан, очиқ машғулоти сайрларни кузатиш).
3) Халқ таълими бўлимлари томонидан берилган топшириқ асосида тарбиячи ва болаларни кўрик-танловларга қатнашиши, йил тарбиячиси, санхат байрами, спорт байрамларини ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |