Режа:
1.Таълимнинг кўргазмали методлари
2.Таълимнинг амалий методлари.
Ўқув машғулотининг мақсади: Мактабгача таълим ёшдаги болаларни ўқитиш методлари.тўғрисидаги билимларни шакллантириш.
Ўқув фаолиятининг натижаси: Талабаларга Мактабгача таълим ёшдаги болаларни ўқитиш методлари изоҳлаб берилди.
2-илова
Баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари
Гуруҳлар
|
Саволнинг тўлиқ ва аниқ ёритилиши
0-5 балл
|
Мисоллар билан муаммога ечим топиши 0-5 балл
|
Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги
0-5 балл
|
Жами балл
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
15 – 13 балл – «аъло».
12 – 10 балл – «яхши».
9 – 6 балл – «қониқарли».
3-илова
Таълимнинг кўргазмали методлари
Таълимнинг кўргазмали методларига кузатиш, кўргазмали қўлланмаларни (нарса-буюмлар, расмлар, диафильмлар, слайдлар, видеоёзувлар, компьютер дастурлари)ни намойиш этиш киради.
Кузатиш – атроф-оламдаги ҳодисаларни диққат билан кўриш, улардан муҳим, асосийсини ажрата олиш, юзага келладиган ўзгаришларни белгилаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, хулосалар қилиш. Болани илк ёшдан бошлаб кузатишга ўргатиш, унда кузатувчанлик, кузатилаётган ҳодисага диққатни йўналтира олиш, кўрганлари асосида фикр юритиш, фикрини сўз билан ифодалай олишни ривожлантириш зарур.
Болаларнинг ўрганилаётган объетни бевосита кузата олишлари тўлиқ тасаввурларни шакллантириш ва билиш жараёнлари – идрок этиш, хотира, фикрлаш, хаёлотни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга. Кузатиш жараёнида болада хилма-хил фикрий фаолият амалга ошади: қўйилган саволларга жавоб излаш, қиёслаш, таққослаш. Кузатиш методидан фойдаланишда маълум дидактик талабларга риоя қилиш лозим. Жумладан:
1) кузатиш объекти болалар учун қизиқарли бўлиши зарур;
2) кузатиладиган объект унинг ўзига хосликларини аниқлай олишга имкон берадиган шароитга эга бўлиши керак;
3) педагог кузатишнинг мақсадини олдиндан белгилаши, янги эгалланадиган билимлар доирасини аниқлаши, ўрганилиши режалаштирилаётган билим ва кўникмаларнинг болалардаги мавжуд тажрибалар билан алоқадорлиги таъминлаши лозим;
4) яхлит идрок этишни таъминлаш учун болаларга кузатиш ҳақида тўлиқ кўрсатма берилиши зарур;
5) қўйилган мақсад ва вазифалар, объектнинг ўзига хосликлари, болаларнинг ёш хусусиятлари билан боғлиқликда кузатишнинг изчил, тизимли, режали тарзда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
4-илова
ФСМУ технологияси
Савол
|
Таълимнинг кўргазмали методлари
|
(Ф) Фикрингизни баён этинг
|
|
(С) Фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг
|
|
(М) Кўрсатган сабабингизни исботловчи далил келтиринг
|
|
(У) Фикрингизни умумлашти-ринг
|
|
5-илова
Таълимнинг амалий методлари.
Асосий амалий методларга машқ, тажриба, моделлаштириш киради.
Машқ – боланинг белгиланган мазмундаги ақлий ёки амалий ҳаракатларни кўп марта такрорлашидир. Машқни бажариш туфайли болалар турли ақлий фаолият усулларини эгаллайди, уларда хилма-хил ўқув ва амалий кўникмалар шаклланади.
Мактабгача таълим мазмунининг катта қисмини бола бевосита машқ ёрдамида ўзлаштиради. Куйлаш, рақс тушиш, асосий ва спортга доир ҳаракатларни бажариш, тўғри ва равон гапириш, расм чизиш учун бола мазкур кўникмаларга мувофиқ келувчи ҳаракат усулларини эгаллаши зарур. Кўпгина машқлар предметли тавсифга эга бўлади, яъни уларни бажариш нарса-буюмлар, ўйинчоқлар, дидактик материаллардан фойдаланишни талаб этади.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларни ўқитишда хилма-хил турдаги машқлардан фойдаланилади. Маълум бир ҳолатда болалар педагогга тақлид қилган ҳолда машқни (тақлидга доир машқлар) бажаришади. Бундай машқларга артикуляцион аппаратни ривожлантириш, маданий-гигиеник кўникмаларни мустаҳкамловчи машқларни киритиш мумкин. Конструктив машқлар орқали бола аввал ўзлаштирган ҳаракат усулларини янги мазмунга кўчириб ўтказади. Масалан, болалар дастлаб доира чизишни машқ қилишади, сўнгра уларга ҳаво шарини чизиш таклиф этилади. Бола аввал эгаллаган билим ва кўникмаларини бирлаштиришини талаб этувчи ижодий машқларни бажаради. Катта гуруҳларда болалар топишмоқ, эртак ва ҳикоялар тузишни, табиий материаллардан ўйинчоқлар ясашни машқ қилишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |