Ўқув машғулотининг мақсади: Таълим методлари ва воситалари тўғрисидаги билимларни шакллан-тириш.
Ўқув фаолиятининг натижаси: Талабаларга Мактабгача таълим ёшдаги болаларни ўқитиш методлари.
2-илова
Баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари
Гуруҳлар
|
Саволнинг тўлиқ ва аниқ ёритилиши
0-5 балл
|
Мисоллар билан муаммога ечим топиши 0-5 балл
|
Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги
0-5 балл
|
Жами балл
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
15 – 13 балл – «аъло».
12 – 10 балл – «яхши».
9 – 6 балл – «қониқарли».
3-илова
“Таълим методлари” ва “таълим усуллари” ҳақида тушунча
Таълим методлари: тушунча, функция, тасниф. «Метод» сўзининг юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади. Филофосия луғатида ушбу тушунча умумий тарзда «мақсадга эришиш усуллари»1 дея шарҳланган.Айни вақтда, педагогик манбаларда «таълим методи» тушунчасига берилган таърифларнинг хилма-хил эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. «Таълим методлари дастлаб педагог онгида, муайян йўналишдаги фаолиятнинг умумлашма лойиҳаси тарзида намоён бўлади. Мазкур лойиҳа амалиётга ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ўзаро туташуви, ўқитиш ва ўқишга қаратилган аниқ ҳаракатлар, амаллар ёки усуллар мажмуаси сифатида жорий этилади. Метод бошқа шаклларда намоён бўлмайди, бунинг боиси таълим методи ўзида, умумий ҳолда фаолиятнинг дидактик моделини ифода этади»1. Таълим методлари таълим мақсадини ёритишга хизмат қилади, у ёрдамида таълим мазмунини ўзлаштириш йўллари ифода этилади, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳаракати, хусусияти акс эттирилади. Метод, бир томондан, таълим мақсадига эришиш воситаси сифатида намоён бўлса, бошқа томондан, бошқарилувчан ўқиш фаолиятини амалга ошириш шарти ҳисобланади.
4-илова
Б./ Б. /Б технологиясини қўллаш қоидалари
“Таълим методлари” ва “таълим усуллари” ҳақида тушунча
|
Мавзу саволи
|
Биламан
|
Билдим
|
Билишни
хоҳлайман
|
1.
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
|
4.
|
|
|
|
|
5.
|
|
|
|
|
6.
|
|
|
|
|
5-илова
Замонавий дидактикада таълим методларини таснифлашга доир ёндашувлар
1. Анъанавий (манбасига кўра) таълим методлари (Е.И.Голант, Н.М.Верзилин ва бошқалар) таснифи: оғзаки (ҳикоя, суҳбат, тушунтириш), кўргазмали (иллюстрация, демонстрация), амалий (машқ, дидактик ўйин, амалий), китоб билан ишлаш (ўқиш, ўрганиш), видеометод (кўриш, ўрганиш, назорат қилиш).
2. Таълим олувчиларнинг билиш фаолияти тавсифига кўра таълим методлари таснифи (И.Я.Лернер ва М.Н.Скаткин): ахборий рецептив (ўқув ахборотини узатиш, ўрганилаётган объект билан таълим олувчи ҳаракатини ташкил этиш); репродуктив (билимлар ҳамда ақлий ва фаолият усулларини ҳосил қилишга доир топшириқларни тузиш ва тақдим этиш); муаммоли баён этиш (муаммони қўйиш ва уни ҳал этиш усулларини очиб бериш); эвристик (муаммони қўйиш ва уни ҳал этишга доир қадамлар кетма-кетлигини режалаштириш, таълим олувчилар фаолиятини бошқариш); тадқиқотчилик (мустақил ҳал этишга доир муаммоли вазифаларни шакллантириш, муаммони ҳал этилиш жараёнини назорат қилиш).
3. Асосий дидактик мақсадларига кўра таълим методлари таснифи (М.А.Данилов ва Б.П.Есипов): янги билимларни эгаллаш методлари: кўникма ва малакаларни шакллантириш методлари; билимларни амалиётда қўллаш методлари; билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ва назорат қилиш методлари.
4. Таълимнинг бинар методлари (М.И.Махмутов): ўргатиш методлари (ахборий-маълумотли, тушунтиришли, кўргазмали-амалий, тушунтиришли-ундовчи); ўрганиш методлари (бажариш, репродуктив, ижодий-амалий, қисман изланишга доир, изланишга доир).
5. Яхлит ёндашув бўйича таълим методлари таснифи (Ю.К.Бабанский): ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари; ўқув-билиш фаолиятини мотивациялаш ва рағбатлантириш методлари; ўқув-билиш фаолиятини назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |