Венн диаграммаси.
|
Венн диаграмма-график кўринишда бўлиб, олинган натижаларни умумлаштириб, улардан бир бутун хулоса чиқаришга, икки ва ундан ортиқ предметни (кўриниш, факт, тушунча) таҳлил қилиш ва ўрганишда қўлланилади. Диаграмма икки ва ундан ортиқ айланани кесишмасидан ҳосил бўлади.
Мақсад: икки ва ундан ортиқ предмет ва тушунчаларни таққослашда, турли ва умумий томонларини аниқлашда билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Амалга ошириш босқичлари:
1-босқич. Ўқувчилар (шериклари билан) икки доирани тўлдирадилар, ҳар бир доирага икки тушунча (предмет)ни эътиборли томонлари санаб ўтилади.
2-босқич. Ўқувчиларни кичик гуруҳларга (4-5 кишидан иборат) бирлаштириб, диаграммаларни таққослаймиз ва тўлдирамиз.
3-босқич. Кичик гуруҳ ўқувчиларига бу тушунчаларнинг (предмет, кўринишларнинг) умумий хоссаларини аниқлашни таклиф этамиз.
4-босқич. Бирон бир гуруҳ вакили ҳар бир тушунчанинг ўзига хос томонларини ўқийди. Бошқалар зарурат бўлганда уни жавобини тўлдирадилар.
5-босқич. Бошқа гуруҳ вакиллари икки тушунчани бирлаштирувчи (умумий) хусусиятларни ўқийди. Бошқалар зарурат пайдо бўлганда бу жавобларни тўлдирадилар.
|
33
|
. «Кубиклар»
|
Кубиклар - мавжуд бўлган истиқбол орқали у ёки бу мавзуни кўриб чиқишга имкон яратувчи услуб. Бунда фикрлаш учун турли йўл-йўриқлар қўлланилади.
Кубиклар 6 томонли 15-20 см:
1.Буни тарифланг.
2.Буни таққосланг.
3.Бунга талуқли фикрларни боғланг.
4.Буни таҳлил қилинг.
5.Буни қўлланг.
6.Бунга қарши далил келтиринг.
Амалга ошириш босқичлари:
Мавзу берилади ва ўқувчиларга шу мавзу ҳақида ҳар томонлама ўйлаб кўриш, яъни предметни (образ ёки бирон -бир кўриниш) батафсил (ранги, шакли, белгилари ва ҳоказоларни ) кўриб чиқиш таклиф этилади.
Ўқувчилар орқама-кетин қуйидаги топшириқни бажаришади.
Буни таърифланг (предметнинг, ҳодисанинг ташқи кўринишини таърифлаш)
Буни таққосланг (у нимага ўхшайди, нимадан нимаси билан фарқ қилади)
Бунга таллуқли фикрларни боғланг (у нима ҳақида ўйлашга мажбўр қилади, қандай кўринишлар кўз олдига келади. Тасаввурларингизга эркинлик беринг, бу нималарга ўхшайди ва нималардан фарқ қилади)
Буни таҳлил қилинг (предметнинг, ходисанинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг)
Буни қўлланг (яъни буни қандай қўллаш мумкин, бу предмет, ҳодиса хақидаги билимларни қачон ва қаерда қўллаш мумкин)
Ҳодиса, предмет учун ёки унга қарши далиллар келтиринг (яъни фақатгина таъриф бермай, бунинг учун ёки унга қарши ишонтирувчи далил топиш керак)
Ўқувчилар бу ёзма ишни бажарганларидан сўнг, кубикнинг ҳар бир томонига таллуқли жавоблари бўйича шериклари билан ёки гуруҳларда (агар бу иш гуруҳларда бажарилган бўлса) фикр алмашадилар (агар жуфтликда бажарилган бўлса).
4 .Жавоблар хоҳишга кўра шерик номидан ёки гуруҳ номидан ўқилади.
Бошланғич синф ўқувчилари учун гуруҳ ва мавзуга қараб, кубикнинг мос келадиган уч томонини қўллаш мумкин. Албатта саволлар топшириқларга мос қилиб тузилади.
- бу қандай кўринишга эга?
- бу нимага ўхшайди ва нимадан фарқ қилади?
(таққосланг)
- яна нима ҳақда ўйлаб кўриш мумкин? (бунга таллуқли фикрларни боғланг)
- бу нимадан ясалган? (таҳлил қилинг)
- уни қандай қўллаш мумкин?
- у яхшими ёки ёмон (унинг учун ёки унга қарши далиллар келтиринг)
Кубик билан ишлаганда тартибга риоя қилиш керак (масалан, асар қахрамонлари асарни ўқигандан сўнг тарифланади).
Кубикларни рефлексия босқичида қўллаш мумкин.
Ўқувчилар маълум даражада билимга эга эканлигига ишонч хосил қилгандан сўнг, мос келадиган мавзу танланади.
Кубик билан ишлаганда ўқувчилар бир-бирларига ҳалақит бермасликлари керак.
|
34
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |