Дидактик ўйинли технологиялар
|
Таълим жараёнида дидактик ўйинли технологиялар дидактик ўйинли дарс шаклида қўлланилади. Ушбу дарсларда ўқувчиларнинг билим олиш жараёни ўйин фаолияти билан уйғунлаштирилади. Шу сабабли ўқувчиларнинг билим олиш фаолияти ўйин фаолияти билан уйғунлашган дарслар дидактик ўйинли дарслар деб аталади.
Инсон ҳаётида ўйин фаолияти орқали қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ўйин орқали шахснинг маълум бир фаолиятга бўлган қизиқиши ортади.
Комуникатив-мулоқот маданиятини эгаллашга ёрдам беради.
Шахснинг ўз иқтидори, қизиқиши, билими ва ўзлигини номоён этишга имкон яратади.
Ҳаётда ва ўйин жараёнида юз берадиган турли қийинчиликларни енгишга тайёрлайди, мўлжални тўғри олиш кўникмаларини ҳосил қилади.
Ўйин жараёнида ижтимоий нормаларга мос хулқ-атворни эгаллаш, камчиликларга барҳам бериш имконияти яратилади.
Шахснинг ижобий хислати ва фазилатларини шакллантиришга замин тайёрлайди.
Инсоният учун аҳамиятли бўлган қадриятлар тизими, айниқса, ижтимоий, маънавий-маданий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганишга эътибор қаратилади.
Ўйин иштирокчиларида жамоа мулоқот маданиятини ривожлантириш кўзда тутилади.
Ўйин билан боғлиқ фаолият ўзининг тўртта хусусияти билан ажралиб туради:
Эркин ривожлантирувчи фаолиятнинг вужудга келиши (Бунда ўйин иштирокчилари ролларни, вазифаларни танлаш, ўз фаолиятидан кўнгли тўлиши назарда тутилади).
Ижодий муҳитнинг таркиб топиши (ўйин иштирокчилари тегишли ижодий ва мустақил фаолиятга эга бўладилар).
Ҳис-ҳаяжонли вазиятнинг пайдо бўлиши (ўйин давомида мусобақа, рақобат, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вужудга келади).
Ўйин давомида белгиланган қонун-қоидаларга қатъий амал қилиниши (ўйин мазмуни, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, вақт баланси ва ҳ.к.).
Ўйин таркибига қуйидаги масалалар киради:
а)ўйиннинг сюжети;
б)муайян роллар, вазифалар;
в)ушбу ролларни амалга ошириш учун бажариладиган амаллар (усуллар);
г)аниқ ўйинлар ёки шартли равишдаги ўйин воситаларидан фойдаланиш;
д)ўйин иштирокчилари ўртасидаги муносабат, мулоқот.
Ўйин фаолиятининг таркиби қуйидагилардан ташкил топади:
Ўйиндан кўзда тутилган мақсадни аниқлаш, лойиҳалаш.
Ушбу мақсадни амалга ошириш йўлларини белгилаш.
Олинган натижаларни таҳлил қилиш.
Ўйин структурасига тегишли ўзгартиришлар киритиш.
Дидактик ўйинли дарсларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидаги жадвалда ўз аксини топган.
Дидактик ўйинли дарсларни ўқувчиларнинг билим олиш ва ўйин фаолиятининг уйғунлигига қараб: сюжетли-ролли ўйинлар, ижодий ўйинлар, ишбилармонлар ўйини, конференциялар, ўйин-машқларга ажратиш мумкин.
Ўқитувчи аввал ўқувчиларни индивидуал, сўнгра гуруҳли ўйинларга тайёрлаши ва уни ўтказиши улар муваффақиятли чиққандан сўнг, оммавий ўйинларга тайёрлаши лозим. Чунки ўқувчилар дидактик ўйинли дарсларда фаол иштирок этишлари учун зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари, бундан ташқари, синф жамоаси ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вужудга келиши лозим.
Ўқитувчи дидактик ўйинли дарсларни ўтказишда қуйидаги дидактик талабларга амал қилиши лозим:
Дидактик ўйинли дарслар дастурида қайд этилган таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсад ва вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши.
Муҳим муаммоларга бағишланиши ва улар ўйин давомида ҳал қилиниши.
Баркамол инсон шахсини тарбиялаш тамойилларига, шарқона одоб-аҳлоқ нормаларига мос келиши.
Ўйин структураси мантиқий кетма-кетликда бўлиши.
Мазкур дарсларда дидактик принципларга амал қилиниши ва энг кам вақт сарфлаган ҳолда улкан самарага эришиш керак.
|
40
| Ролли ва ишбоп ўйинлар.
| Замонавий таълимни ташкил этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Таълим олувчиларда муайян фаолият юзасидан эгалланган назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтириш, уларни ижтимоий муносабатлар жараёнига кенг жалб этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлар ўзига хос ўрин тутади. Бугунги кунда таълим жараёнида қўллаш ниҳоятда қулай бўлган бир қатор ўйинли технологиялар яратилгандир.
Ўйинлар технологияси таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлаш, таълим олувчиларда муайян фаолликни юзага келтириш, шунингдек, билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилувчи вақт оралиғини қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради. Ўйинли технологиялардан фойдаланишда бир қатор психологик хусусиятлар ҳам намоён буладики, бунинг оқибатида ҳар бир таълим олувчи ўзининг шахсий имкониятларини намойиш эта олади, ижтимоий ҳаётда ўзи эгаллаган ўринни барқарорлаштиради, ўз ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил қилади. Ўйинлар технологиялар нафақат назарий билимларни мустаҳкамлаш, уларнинг амалий кўникма ва малакаларга айланишини таъминлабгина қолмай, балки таълим олувчиларда муайян ахлоқий, иродавий сифатларни ҳам тарбиялашга ўз улушини қўшади. Д.Н.Узнадзе, Л.С.Вўготский, А.Н.Леонтьев, С.А.Шмаков, Г.К.Селевко, П.Я.Гальперин, А.А.Вербицкий ва бошқалар ўйинли фаолият моҳияти, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, имконлари борасида тадқиқот ишларини олиб боришган бўлиб биз айни вақтда бу борада қимматли назарий ва амалий маълумотларга эгамиз. Ўйинларни ташкил этишда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади: таълимий (дидактик), тарбиявий, фаолиятни ривожлантириш ҳамда ижтимоий.
Педагог олим Г.К.Селевконинг фикрича, ўйин психопедагогик жараён саналиб, у қуйидаги тузилмага эга бўлади:
1) ўйнаш учун олинган роллар ёки ўйин тури;
2) танланган ролларни ижро этиш воситаси бўлган ўйинли ҳаракатлар;
3) муайян предмет (жисм)ларни ўйиннинг шартли моддий воситаси сифатида танлаш;
4)) Ўйин иштирокчилари ўртасидаги реал муносабатлар мазмуни;
5) Шартли равишда яратилган сюжет (Ўйин сюжети).
қуйида биз «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани жараёнида қўллаш мумкин бўлган) Ўйинлардан бир нечтасининг умумий лойиҳасини келтирамиз.
|
41
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |