“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883


“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/205
Sana23.07.2022
Hajmi1,85 Mb.
#843288
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   205
Bog'liq
PM. MS. Sport

“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
 

Юртдошларимизнинг мурожаатлари айни пайтда бутун бошли соҳаларда ҳақиқий аҳволни 
кўрсатадиган индикатор, жамият кайфиятини ўрганиш барометри, таҳлил, асосий дастуриламал 
ҳужжатлар учун ноёб материал ҳамдир. Масалан, судлар ва судялар фаолияти бўйича қабулхоналарга 
келиб тушган кўп сонли мурожаатлар натижасида тизимда туб ўзгаришларга қўл урилди. Бундай 
янгиланишларни соғлиқни сақлаш, ички ишлар органлари, уй-жой коммунал хўжалик фаолиятида ҳам 
кузатиш мумкин. 
Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган электрон, ёзма ва оғзаки мурожаатлар, 
таклиф ҳамда шикоятларга фақатгина жавоб қайтарилмасдан, уларда кўтарилган муаммоларни ҳал 
этиш тизимли таҳлил жараёнида умумлаштирилмоқда. Дейлик, бир хил масалада минглаб одамлар 
мурожаат қилаётган бўлса, улар атрофлича ўрганилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 
Пировардида давлат даражасида қарорлар қабул қилишга асос яратилмоқда. 2017 йилнинг бошига 
келиб тушган 7 мингта мурожаатда фуқароларимиз пенсия ва бошқа ижтимоий нафақалар уларнинг 
розилигисиз пластик карточкага тўлиқ ўтказиб юборилаётганига эътироз билдиришган. Ушбу 
муаммонинг тизимли ечими сифатида давлатимиз раҳбарининг “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва 
стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
қарори қабул қилинди. Февраль ойидан барча турдаги пенсиялар нақд пулда берила бошланди, 
талабалар стипендияларининг камида 50 фоизи нақд шаклга ўтказилди. 58 та тоғли ҳамда олис 
туманда, яъни тўлов терминаллари ва банк аппаратлари тизими яхши ривожланмаган туманлар 
аҳолисига ижтимоий тўловлар ҳам нақд шаклда берилиши йўлга қўйилди. 
Хатлар телефон қўнғироқлари ва Президент девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва 
мувофиқлаштириш хизмати томонидан вилоятларда ташкил этилаётган сайёр қабуллари асосида 
ногиронларни уй-жой билан таъминлашнинг адолатли ҳамда шаффоф тизими яратилди. Бундай 
кишилар фуқаролар йиғини, хотин-қизлар қўмитаси ва оқсоқолларнинг қарори билан уй-жойга 
муҳтожлар рўйхатига киритилади. Қарангки, шу пайтгача ўз оиласи билан қариндош-уруғлариникидан 
паноҳ топган ёки қўшнилар, танишлариникида яшашга мажбур бўлган ногиронлар истиҳола қилиб, 
тегишли идораларга мурожаат этишмаган экан. Уларнинг аҳволи уйма-уй юриб, сўраб-
суриштирилганда маълум бўлди. 
Мурожаатлар “ўнталиги”нинг кейинги қаторидан фуқаролик билан боғлиқ масалалар ўрин олди. 
Уларнинг ҳар бирида расмиятчилик машмашаларидан чарчаган инсонларнинг қалб нидоси яширин. 
Шу “дард” билан Виртуал қабулхонага мурожаат қилганлар сони 17,5 минг кишидан ортиқ бўлди. 2017 
йил август ойида қабул қилинган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган 
қарор халқ билан мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди. Ҳар бир ҳудуд “маҳалла – туман (шаҳар) –
вилоят - республика” тамойили асосида ишловчи секторларга бўлинди. Энди қорақалпоғистонлик 
ўқитувчилар, қашқадарёлик чорвадорлар, самарқандлик қурувчилар, пойтахтнинг шифокору 
зиёлилари, қисқаси, ҳамма – ёшу қари ўз қишлоғи ва шаҳридаги бунёдкорлик ишларига ўзлари бош 
бўлмоқда. Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек “Ҳолбуки, инсон ҳаёти, инсон манфаати билан 
боғлик соҳаларида майда нарсанинг ўзи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Шунинг учун биз бундан 
буён давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги ишни мутлақо янгича асосда ташкил этамиз” [1,32]. 
Мазкур ислоҳотнинг бош мақсади – керакли чорани олдиндан кўриш, давлат ҳокимияти 
идораларининг чинакам маънода халқ учун ишлашини таъминлаш. Зотан, давлат ҳокимияти 
идораларининг халқ учун ишлаши – демократик тараққиётнинг устувор талабларидан биридир. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish