“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
10
(тафаккур, хотира, хаёл, ирода ва ҳ.к.) ривожланади, бўлажак касб эгаларида ташаббускорлик,
ижодкорлик, тадбиркорлик, ишбилармонлик ривожланади ва ўқув меҳнати маданияти тарбияланади.
Мазкур жараённинг самарали бўлиши ва ижтимоий буюртманинг мақсадга мувофиқ бўлиши ва
кўзланган натижага эришиш учун, ўқитиш жараёнини лойиҳалаш, яъни таълим жараёнига педагогик
технологияларни акмеологик ёндашув асосида татбиқ этиш талаб қилинади. Зеро “Педагогик
технология усулининг ўзига хос хусусияти шундаки, унда таълимнинг режалаштирилган мақсадига
эришишни кафолатлайдиган ўқув-билиш (ўзлаштириш) жараёни лойиҳалаштирилади” [4, 32]. Хўш,
лойиҳа нима? Ўқув лойиҳаси, ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш деганда нима назарда тутилади?
Лойиҳа
(лотинча projectus- олдинга ташланган)-тасвир, асосланма, аниқ-ҳисоб-китоб, чизмалар
шаклида акс эттирилган ғоя, маълумотнинг моҳиятини очиб берувчи, уларни амалга оширишнинг аниқ
йўлларини белгилаб берувчи ғоялар, фикрлар, образлардир [3, 158].
Лойиҳалаш
- мўлжалланган объектлар (аппарат ва асбоблар, бино ва иншоотлар, йўл ва кўприклар,
машина ва жиҳозлар, мебеллар ҳамда турли - туман маҳсулотларнинг янги хиллари ва намуналари)ни
қуриш ва яратиш учун уларнинг лойиҳаларини тузиш ва чизиш жараёни [7, 304]. Бунда ўқув лойиҳаси
- аҳамиятга молик назарий ёхуд амалий муаммоларни таълим олувчиларга етказиш ва улар томонидан
бу маълумотларни амалга татбиқ қилишда тадқиқиотчилик, изланувчанлик, ижодкорлик жараёни.
Таълим жараёнини лойиҳалаш эса таълимнинг умумий ва хусусий мақсади, таълим мазмуни ўқув
мақсадлари, ўқиш, ўқитиш, ўзлаштиришни баҳолаш, тузатишлар киритишнинг дидактик ҳосиласидир.
Демак, ўқитиш жараёнини лойиҳалашда ижтимоий педагогик буюртма сифатида таълимнинг умумий
мақсадлари асосида, ўқув мақсадлари, бунинг учун эса ўқиш ва ўқитиш, ўзлаштириш
режалаштирилади, ўқув натижаларини кафолатланади ва унинг ягона тизими ишлаб чиқилади. Буни
қайта такрорланадиган, тикланадиган тузилма деб қарайдиган бўлсак, унда ўқув жараёни маълум
модуллар, бирликлардан иборат бўлади, улар умумий ҳолда ушбу модуллар, бирликларнинг
қўшилиши асосида ягона ва яхлит мазмунга . келтирилади. Бунинг энг муҳими, такрорланадиган,
қайтариладиган ва тузатишлар киритил мумкин бўлган тескари алоқанинг мавжудлигидир.
Умумий мақсад ва мазмун, ўқув мақсадларини аниқлаштириш орқали ифодаланиб, ўқиш, ўқитиш
ишлари йўлга қўйиляпти ва ниҳоят билим олаётганларнинг ўзлаштириш даражаси дастлабки синовдан
ўтказиляпти ҳамда йўл қўйилган хатоларни тузатиш ўқув мақсади, ўқувчи, ўқитувчи диққатига ҳавола
этилиб, ўқув соҳаси бўйича бажариладиган ишлар тизимига тузатишлар киритиляпти. Энг муҳим
хусусият, ўқиш-ўқитиш жараёнига тузатиш киритувчи, тескари алоқа йўлга қўйиляпти. Бу анъанавий
таълимда кўзда тутилмаган бўлиб педагогик технологияларга акмеологик-ёндашувнинг ўзига хос
хусусияти, яъни ўқув жараёнининг кафолатланган натижага эришиш мақсади амалга ошаяпти.
Ўқув жараёнини педагогик технологияларга акмеологик ёндашув асосида лойиҳалашда
қўйидагиларга амал қилиш талаб этилади. Жумладан:
1.
Ўқув дастурларини чуқур таҳлил қилиш, ижодий фаолиятни кетма-кетликда амалга ошириш
режасини ишлаб чиқиш.
2.
Дастур асосида таълим олувчининг имконияти, қизиқишини инобатга олиб, мустақил билим
олиш, мантиқий фикрлашни таъминловчи топшириқлар каталогини яратиш.
3.
Касбий маҳорат, компетентлигини ривожлантирувчи педагогик меҳнатни илмий асосида
ташкил килувчи вариантларни топиш.
4.
Ўқув дастурида белгиланган ва таълим олувчилар билиб олиши лозим бўлган теорема,
таълимий ҳодиса, тушунча, таърифлар. Воқеаларни таълим ислоҳотлари ҳужжатлари талаби
асосида ўргатувчи ўқитиш методларини танлаш.
5. Ўқитувчи
акмеологик фаолияти таъминловчи, ўқувчиларни ижодий фикрлаш, янгиликни
кабул қилиш, идрок этиш ва машқ қилдиришга ўргатувчи ўқув ахбороти ва информацион
технологияларни аниқ белгилаш.
6.Таълим олувчиларни манбалардан тўғри фойдаланиш, маълумотларни англаш, таҳлил, синтез,
хулоса чиқаришга ўргатувчи муаммоли вазиятларни яратиш технологияларига эътибор қаратиш.
7. Билим олувчилар ўкув-билиш фаолиятларини бошқаришда демократик, ўзаро ҳамкорлик, ижодий
ёндашув усулларидан ўринли фойдаланиш.
8. Акмеологик ёндашув асосида фаолият турларини дидактик мақсад билан мувофиқлаштиришга
амал қилиш.
9. Мавзу
мазмунини тўлдирувчи манбаларни танлаш ва қўллашда умуминсоний, миллий ва
ҳудудий қадриятларга таяниш.
10. Таълим олувчининг кўникма, малакаларини назарий маълумотлар асосида шакллантириш,
ташаббускорлик, ижодкорликни ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |