“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
6
умумэътироф этилган демократик принциплар билан бирга, халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва бой
давлатчилик тажрибаси асосида ишлаб чиқилди. Конституциямиз жаҳон ҳамжамиятида замонавий
демократик қонунчилик намунаси сифатида эътироф этилиши эса янада ғурур бағишлади.
“Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида 1990 йил июнь
ойида тузилган Комиссиянинг икки йиллик машаққатли меҳнати натижасида Конституциянинг
биринчи, иккинчи ва сўнгра учинчи лойиҳалари ишлаб чиқилди” [1,5].
Албатта, Конституциямиз яратилиши ва ҳаётимизга татбиқ этилишида буюк давлат ва сиёсат
арбоби, мустақил давлатимиз асосчиси, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг
хизмати беқиёс. Халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ва бутун ҳаётини тубдан ўзгартирган
ушбу муҳим ҳужжатни ишлаб чиқишда И.Каримовнинг концептуал аҳамиятга эга, теран фикрлари
мустаҳкам замин бўлган.
Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг иродасини, маънавиятини, ижтимоий онги ва
маданиятини ўзида яққол акс эттиргани туфайли халқимиз ҳаётида амалга оширилаётган туб
ўзгаришларга мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди. Бош қомусимиз кўплаб демократик давлатларда мавжуд
конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор юридик тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, миллий
манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда дунёнинг барча минтақасидаги 100 га
яқин мамлакатда тўпланган илғор конституциявий тажрибаларни ўзида мужассам этгани боис ҳам
мамлакатимиз халқаро ҳамжамиятда тезда ўз ўрнини топди.
Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга
қўйилгани туфайли ўтган даврда “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун!” деган қоида ҳаётимизга
чуқурроқ сингиб борди. Айниқса, охирги йиллар давомида – Халқ билан мулоқот ва инсон
манфаатлари йилида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилган
кенг қамровли ва тизимли ислоҳотлар “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган оддий ва
аниқ-равшан тамойилни демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишнинг ҳаракатлантирувчи
кучига айлантирди. Тарихан қисқа вақтда – охирги бир йил ичида мамлакатимизда аждодларимизнинг
донишмандлик анъаналарига амал қилинган ҳолда қатъий ислоҳотларни амалга оширишга киришилди.
Бу билан Ўзбекистоннинг янги қиёфаси шаклланмоқда, жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб
бормоқда, барча соҳада чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг муҳим тарихий воқеликлардан
бири – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани бўлди. Шу асосда давлат ва жамият
қурилиши тизимини такомиллаштиришга, қонун устуворлигини амалда таъминлашга ва суд-ҳуқуқ
тизимини янада ислоҳ қилишга киришилди, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш янги
босқичга кўтарилмоқда, ижтимоий соҳа янада тараққиётга юз тутмоқда, хавфсизлик, миллатлараро
тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасида
чуқур ўйланган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга
хизмат қилиши керак”, “Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади” деган ҳаётбахш ғоялари
тезда ҳаётимизга сингиб, ўзининг амалий натижаларини бера бошлади. Оддий одамлар билан амалий
мулоқотга киришилди. Бугунги кунда барча бўғиндаги ҳокимлар, вазирлик ва идоралар, прокуратура,
суд-ҳуқуқ ва ички ишлар органлари раҳбарлари, депутат ва сенаторлар бевосита жойларга чиқиб, ўз
фаолияти бўйича халқ олдида ҳисобот бермоқда. Маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, одамларнинг
ҳаётий муаммоларини ўрганмоқда, уларни қонуний асосда ҳал қилиш учун амалий ёрдам кўрсатмоқда.
“Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” ғояси
қоидага айланмоқда.
“Бу тизимнинг асоси бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва
Виртуал қабулхона фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти
сифатида амалда ўзини оқламоқда” [1,73]. Минг-минглаб кишиларни йиллар давомида қийнаб келган
муаммоларга ечим топилмоқда. Ўз навбатида, бу жараёнда халқ вакиллари — депутатларнинг ҳам энг
чекка ва олис қишлоқ, овулларга қадар кириб бориб, одамлар ҳолидан хабар олиб, уларни
ўйлантираётган масалаларга ечим топишга киришгани чиндан ҳам халқ ва давлат идораларини бир-
бирига яқинлаштириш, муаммоларга бирга ечим топиш, фуқароларнинг кенг кўламли ислоҳотлар
жараёнида фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилаётир.
Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими фуқароларнинг давлат органлари билан тўғридан-тўғри
муносабат ўрнатиш имконини берди. Бир йил давомида синовдан ўтиб, тобора такомиллаштирилиб
борилган ушбу механизм дунё ҳамжамиятига чинакам демократия йўлидаги муваффақиятларимиздан
бири сифатида намойиш этилди. Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
Ассамблеясининг юксак минбаридан туриб, халқ ҳокимиятини номига эмас, балки амалда жорий
Do'stlaringiz bilan baham: |