Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

19.3. 
ЖИГАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ЕТИШМОВЧИЛИГИ 
Жигарнинг портал қон айланишининг бузилишини ўрганишда, дарвоза венаси 
билан пастки кавак вена ўртасида анастомоз қўйиш ва кейинчалик дарвоза венасини 
хосил қилинган анастомоздан юқорироқ боғлаш операцияси жуда мухим роль 
ўйнайди. Бу жаррохлик усулини 1877 йили рус жаррохи Н.А.Экк таклиф этган ва у 
(“
Эккнинг бевосита фистуласи”) номи билан аталади. Шу операция туфайли қонни 
ошқозон – ичак йўлларидан жигарга келиши тўхтайди, жигар орқали ўтаётган қон 
50% 
га камаяди, жигарнинг кислород истеъмол қилиши камаяди. Ичаклардан 
сўрилган моддаларни тўҳридан-тўғри жигарга кириши бузилади. Операциядан 
кейинги кунларда ҳайвон сут – ўсимлик махсулотлари билан боқилганда, унинг 
ахволи қониқарлидир. Операциядан 10 – 12 кун ўтгач аста – секин харакатнинг 
бузила бошлаши, сўнг бу холатнинг кучая бориши (атаксия, манеж харакатлари), орқа 
оёқларнинг ригидлиги, тоник ва клоник тутқаноқлар пайдо бўлади, кўриши сусаяди. 
Ҳайвонлар бўшашади, уйқу босади оғриқ қўзғатувчи таъсирларга кучсиз жавоб 
беради. Агар шу ҳайвонларни хом гўшт билан боқилса И.И.Павлов 
М.В.Нонскийларнинг адқиқотларининг кўрсатишича, 3 – 4 кунга келиб “гўшт билан 
захарланиш” холати келиб чиқади. Ҳайвонни ахволи оғирлаша боради, кома юзага 
келади ва у халок бўлади. Бундай холатда қонда аммоний тузлари кўпаяди, бироқ 
қонда ва сийдикда сийдикчилни миқдори камаяди, бу жигарда сийдикчил хосил 
бўлиши ва уни зарарсизлантириш функцияларини бузилганлигидан далолат беради. 
Жигарни регенерация қобилияти камаяди аксинча атрофия содир бўлади, 
аминокислоталардан фойдаланиш, оқсилларни, ўт кислоталарни синтези камаяди, 
аксинча жигарни бошқа функциялари хам сусаяди.
Кўп муаллифларнинг маълумотларича порто – ковал анастомози қўйилганда 
жигар функцияларининг бузилиши унинг қон билан таъминланишининг камайиши 
билан боғлиқдир.
Павлов - Экк фистуласи (Эккнинг тескари фистуласи) - Дарвоза ва пастки 
ковак веналарни туташтириш ўтказилиб, кейинроқ уни анастомозни устидан боғлаб 
қўйилади. Бундай итларда ҳар хил овқатга нисбатан жигар функциясини ўзгаришини 
ўрганиш имконияти туғилади. Бу операция жигарни бутунлай олиб ташлашдан 
олдинги босқич сифатида хам бажарилади. Жигарни бутунлай олиб ташлаш итларда 
тўла гепатоэктомия 2 босқичда ўтказилади. Биринчи босқичи Павлов - Экк фистуласи 
– 
ясаш, яъни дарвоза ва пастки ковак веналар ўртасида анастомоз хосил қилиб, сўнг 
уни бирлаштирилган жойни устидан боғлаб қўйишдан иборат. Жигарни хаддан 
ташқари қон билан тўлиб кетиши ва пастки ковак венасида қон босимининг ошиши 
орқали юқори ва пастки ковак веналар орасида жуда йирик коллатералларни пайдо 
бўлишига олиб келади ва тананинг пастки қисмидан қонни юрак томон оқишини 
таъминлайди. 4 – 6 хафта ўтгандан сўнг операциянинг иккинчи босқичи бажарилади, 
яъни дарвоза венасини анастомоз устидан боғланади ва жигарни кесиб олиб 
ташланади. Гепатоэктомия қилинган итлар операциядан 3 – 8 соат ўтган халок 


432 
бўладилар, сабабики уларда гипогликемик кома (мушакларни хаддан зиёд кучсизлана 
бориши, адинамия, титраш, гипотермия, коматоз холат кабилар билан намоён бўлиб 
халок бўладилар) юзага келади, нафас тўҳташидан ўлади. Агар гепатоэктомия 
қилинган итларнинг қонида қандни миқдорини уларнинг венасига глюкоза (ҳар соат 
давомида 1 кг оғирлигига 0,25 – 0,5 л глюкоза юбориш йўли билан меъёрида сақлаб 
турилса, у вақтда итлар 20 – 40 соатгача яшайди ва умумий интоксикация, қон 
айланишининг етишмовчилиги ва нафас марказининг фалажланишидан халок бўлади. 
АВ – вал ҳайвонларда Чейн – Стокс даврий нафаси, тахикардия, қон босимининг 
пасайиши кузатилади. Ҳайвонларнинг қонида ва сийдигида сийдикчилни миқдори 
камаяди, аммиак ва аминокислоталар миқдори эса кўпаяди, аминокислоталарнинг 
дезаминланиш жараёни секинлашади. Сийдик кислотасини хосил бўлиши давом этса 
хам уни қолдиқ махсулотга (аллантоин) айланиш ва сийдик билан ажралиши камаяди. 
Қон зардобида альбумин, протромбин, фибриногенларнинг миқдори камаяди ва 
боғланмаган билирубиннинг концентрацияси ортади. Жигарни антитоксик функцияси 
йўқолади. Олинган маълумотлар жигарни карбонсув, оқсил пигментлар 
алмашинувида, қон ивишида ва дезинтоксикация жараёнларида иштирок қилади 
дейишга асос бўлади.
Жигарни қисман олиб ташлаш – операцияси ўтказиш бу органни регенератор 
ва компенсатор имкониятларини тахлил қилишга кўмаклашади. Итлар ва 
каламушларда ўтказилган экспериментал тажрибаларнинг кўрсатишича, жигарни 
хатто 70 – 75% олиб ташланса унинг оғирлиги 4 – 8 хафта оралиғида асл холига 
келади.
Операциядан кейинги 3 кун ичида жигарни оғирлигини кўпайиши 
гепатоцидларни бўлинишининг кескин кучайиши ҳисобига бўлса, сўнг эса 
оғирликнинг кўпайиши ҳужайраларнинг гипертрофияси билан боғлиқдир. 
Регенерация даврида жигарда гликогенни миқдори камаяди, глюкозани истеъмол 
қилиш сусаяди, чунки гекса ва гликокиназалар, трансаминазалар ва организмларнинг 
фаоллиги (нормага нисбатан 50% гача) камаяди, нуклеин кислоталар синтези эса 
кучаяди. Жигарнинг асосий функцияларини ва унинг регенерация қилиш қобилияти 
деярли ўзгармаган холда уни қисман олиб ташлаш операциясини такрорлаш мумкин. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish