131
Организм
реактивлиги
ва
резистентлигининг
омиллари
ва
механизмлари
Эволюция жараёнида реактивликни механизмлари ҳам доимо ўзгариб
борган
деб қараш керак. Солиштирма тадқиқотларни кўрсатишича, ҳайвон организми
қанчалик кам тараққий қилган бўлса. Унинг реактивлиги ҳам шундай содда шаклда
намоён бўлади.
Эволиюцион тараққиётнинг энг бошланғич даврларида реактивлик ва
резистентлик молекуляр даражада моддалар алмашинувини ўзгариши ҳисобига
амалга ошиши мумкин эди. Масалан. Энг содда ҳайвонларни ва кўп умуртқвсиз
ҳайвонларнинг реактивлиги ва резистентлигига асосан моддалар алмашинуви билан
боғланади. Атроф мухитнинг салбий таъсирида моддалар алмашинуви осон ўзгаради.
Кўпинча эса моддалар алмашинувининг ҳар хил даражада пасайиши келиб чиқади.
Гипореактивлик сезиларли даражада гипоксияга, совуқ ҳароратга
бардош беришга
имконият яратади. Агар моддалар алмашинувининг бузилиши резистентликни
пасайишига олиб келса, у эса турни қирилишига олиб келади.
Бактериялар ва содда ҳайвонларда реактивлик ва резистентлик ўзгаришининг
сабаби уларда моддалар алмашинувини ҳужайралар даражасида бузилишида яққол
кўринади. Бактериялар ва содда ҳайвонларда реактивлик ва резистентлик
ўзгаришининг сабаби уларда моддалар алмашинувининг ҳужайралар
даражасида
бузилишида яққол кўринади. Бактериялар ва содда ҳайвонларнинг муайян кимёвий
моддаларга нисбатан турлича сезгирлиги ҳаммага маълумдир. Бактерицид моддалар
кўпинча уларда моддалар алмашинувининг кескин пасайишига олиб келади, бу
кислородни истеъмол қилишни пасайишида намоён бўлади.
Организмнинг реактивлиги ва резистентлигини
механизмларида нерв,
эндокрин системани, шунингдек, қўшувчи тўқима ва овқатланишнинг муҳим
аҳамияти бор. Нерв системаси реактивлик ва резистентликни ҳамма соҳаларда,
бошланғич звеноларда, нерв йўлларида, орқа ва узунчоқ мияда, пўстлоқ ости соҳалар
ва катта мия ярим шарларининг қобиғида шакллантиради.
Қишки уйқуга кирган ҳайвонлар оксиген танқислигини анчагина енгил
ўтказади. Симпатик нерв системасини қўзғолиши оргинизмда моддалар алмашуви ва
реактивлигини кучайишига олиб келади. Десимпатизациялаш (экспериментда
кўпчилик симпатик тугунларни кесиб олиб ташлаш) организнинг реактивлигининг
пасайишига олиб келади.
Адреналэктомия қилинганида организмни механик жароҳатлаш (травма),
электр токининг бактериал токсинларининг таъсирига қаршилик қилиш қобилияти
кескин камаяди. Глюкокортикоидларни юбориш организмни одатдан ташқари
қўзғатувчилар таъсирига чидамлилигини кўпайтиради.
Организмнинг реактивлиги ва резистентлиги механизмларида қўшувчи
тўқиманинг ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳолатларга макрофагларнинг
фагоцитар
фаоллиги, ҳужайра элементларини оралиқ моддалар алмашинувида
иштирок этиши, плазматик ҳужайраларни антителоларни ишлаб чиқариши, семиз
ҳужайраларни аллергик реакцияларда иштирок этиши ва бошқалар киради.
Организмни овқатланиши реактивлик ва резичстентлик механизмларига
жиддий таъсир кўрсатади. Алиментар дистрофия организмни реактивлигини кескин
пасайтиради. (бу вақт яллиғланиш
реакциялари суст кечади, анафилаксия ҳолатини
ҳосил қилиб бўлмайди, аллергик реакциялар йўқолади ва ҳ.к.).
Овқатда оқсилларнинг етишмаслиги алоҳида аҳамиятга эга. Овқатда
оқсилларнинг йўқлиги натижасида организмни инфекциялар ва интоксикацияларга
нисбатан резистентлиги пасаяди. Овқатда витаминларнинг йўқлигидан организмнинг
реактивлиги заифлашади.
132
Организмнинг
реактивлиги
ва
резистентлигида
ташқи
ва
ички
шароитларнинг
аҳамияти
.
Атроф муҳит организмни реактивлигига ва резистентлигига жиддий таъсир
кўрсатади. Масалан, организмнинг реактивлигини гипертермия кучайтиради,
гипотермия эса заифлаштиради. Нурли радиация организм реактивлигини
пасайтирадива
бузади,
резистентлигини
эса
камайтиради.
Гипоксия
ретикулоэндотелиал системанинг функциясиниўзгартиради, шунингдек иммунологик
ва аллергик реактивликка ҳам таъсир қилади. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, ҳамда
йилнинг фасллари ва иқлим ҳам организмни реактивлигига ва резистентлигига
маълум даражада таъсир кўрсатадилар.
Кучи ва таъсир қилиш муддати айнан бир хил қўзғатувчиларга организмни ёзги
ва қишки фаслларидаги реактивлиги ҳар хил. Реактивлик организмнинг ҳолатига
боғлиқ. Хушёрлик ва уйқу, чарчаш ва турли заҳарланишларда реактивлик ҳам
ўзгаради.
Филогенезда
реактивлик
ва
резистентликнинг
аҳамияти
.
Атроф мухутнинг кучли таъсирлари (юқори харорат, ионлаштирувчи нурлар ва
бошқалар) да пайдо бўлган энг содда ҳайвонларни жавоб қилиш вобилияти
чегараланган бўлиб, у асосан малекулияр ўтади. Резистентлик ҳозирги вақтда
вирусларда аниқланмоқда ва ўрганилмоқда.
Содда ҳайвонларнинг реактивлиги ва резистентлиги ҳужайра даражасида
ўтади. Улар механик таъсирларга жуда чидамли, бошқача қилиб айтганда, гравитация
кучларини яхши ўтказади. Ўта юқори тезланишга бардош беради, нурли энергияни,
юқори ҳайвонлар учун заҳарли бўлган баъзи заҳарларнинг юқори дозалари (гистамин
ва б.)га чидай олади. Шу билан бирга уларни баъзи бир кимёвий моддаларга нисбатан
махсус сезгирлиги мавжуддир. Реактивлик ва резистентлик содда ҳайвонларда ҳар
хил даражада намоён бўлади. Уларда резистентлик ҳам фаол, ҳам пассив ҳолда
намоён бўлади, фагоцитоз кучайиши мумкин ва бир ҳужайралиларни ҳимоя қилишда
асосий аҳамиятга эга.
Юқори тараққий этган ҳайвонларда ҳужайра даражасидаги реактивлик
лейкоцитларда жуда яхши намоён бўлади. Кўп ҳужайрали умумтқасиз ҳайвонларда
реактивлик бир ҳужайралиларга қараганда анча юқори ривожланган. Реактивликни ва
резистентликни механизмларида нерв системаси муҳим роль ўйнай бошлайди,
шунингдек, бу жараёнларда эндокрин безларни функциялари ва ретикуло-эндотелиал
системада ҳам муҳим аҳамият касб этади. Аммо умуртқасиз ҳайвонларда, хатто
юқори даражада тараққий этган ҳашаротларда ҳам иммунологик ва ноиммунологик
реактивлик
мавжуд эмас, антитана (антитело) тимсолидаги моддаларни ишлаб
чиқаришга қобилиятлидир. Уларнинг реактивлиги ва резистентлиги кўпинча пассив
характерга (хитинли қопламага эга)дир. Шу билан бирга уларда фагоцитоз яхши
ривожланган.
Умуртқали ҳайвонларнинг реактивлиги ва резистентлиги анчагина
ривожланган ва ҳар хил шаклдадир. Аммо совуқ қонлиларда иссиқ қонлиларга
қараганда кучсизроқдир. Совуқ қонли ҳайвонлар (баъзи балиқлар, амфибиялар,
рептилиялар)ни резистентлиги кўп ҳолларда
пассив характерга эга, чунки уларнинг
бақувват қопламалари механик шикастланишлардан асрайди. Улар иссиқ қонлиларга
қараганда механик таъсирларга (гравитация ва ҳ.к.) чидамлироқ, шунингдек улар
оксиген танқислигига, заҳарларга ва интоксикацияларга бардошлироқдир. Табиий
133
иммунитет асосан фагоцитоз ҳисобига амалга ошади. Совуқ қонли ҳайвонларнинг
реактивлиги танасининг ҳарорати кўтарилганда ортади.
Иссиқ қонли ҳайвонларнинг реактивлиги ва резистентлиги совуқ қонлиларга
қараганда анча юқори даражада ривожланган. Уларда гипоксия,
атроф мухитнинг
ҳарорати кўтарилиши ва пасайишига нисбатан адаптацион механизмлар анчагина
яхши ривожланган.
Иссиқ қонли ҳайвонлар гистаминга совуқ қонлиларга қараганда чидамсиз
(
резистентлиги кам) дир. Масалан, гистаминни ўлдирувчи дозаси мг/кг ҳисобида
денгиз чўчқаси учун – 0.3; каптарлар учун – 1.5; қуён ва итлар учун – 3.0; мушуклар
учун – 34; оқсичқон учун – 250; оқ каламуш учун – 300; бақалар учун – 2000; олтин
балиқча учун – 30000; тенглиги аниқланган.
Иссиқ қонли ҳайвонларда иммунологик ва аллергик реактивлик совуқ
қонлиларга қараганда анча яхши намоён бўлади.
Улар махсус антитаначалар ишлаб чиқаришга қобилиятлидир. Пассив
резистентлик унча аҳамиятга эга эмас.
Иссиқ қонлиларни механик таъсирларга (масалан, кинетозларга) бардош
бериши анчагина кам. Инсоннинг реактивлиги ҳайвонларнинг ҳаммасиникидан фарқ
қилади. Улар турли ижтимоий омиллар орқали намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: