Реактивлик ва резистентликнинг шакллари
Реактивликни ташқи (қисман ички) намоён бўлиш даражасига “ўлчамига”
қараб шартли равишда қуйидаги шакллари фарқ қилинади:
1.
Нормергик – жавобнинг физиологик меъёр чегарасида, яъни таъсирга
нисбатан мувофиқ бўлиш;
128
2.
Гиперергик – таъсирга нисбатан ниҳоятда ортиқча, бўртган ҳолда жавоб
беришлик;
3.
Гипергик – жавобнинг аломатлари (ўзгаришлари) пасайган бўлган ҳолда.
Бутун организм даражасида реактивликнинг у ёки бу шакли алоҳида ҳолда хеч
қачон учрамайди ва шу сабабли яхлит организмда реактивликнинг у ёки бу шаклини
устун бўлиши ҳақида гапириш мумкин холос. Организмнинг айрим системалари ва
органларига нисбатан реактивлик у ёки бу – гипергия ёки гиперергия даражасида
намоён бўлиши мумкин.
Резистентликнинг шакллари айниқса, иммунитетниг кўринишлари ва организм
адаптациясини ўрганиш асосида аниқланган. Табиий резистентлик организмни
қандайдир касаллик тарқатувчи омилнинг таъсирига берилмаслиги, яъни касаллик
юқтирмаслиги билан ифодаланади. Масалан, инсон организми шохли йирик
ҳайвонларнинг тоун касаллигига мутлоқ резистент, туя организми эса, нисбий
резистентлик билан фарқ қилади. Туяга оддий шароитда тоун касаллиги юқмайди.
Аммо унинг организмининг умумий реактивлиги пасайса, (масалан, чарчаш, совуқда
қолиш, очлик, ва х.к туфайли) бунга ўхшаш омиллар таъсирида, яъни шу
касалликларга берилувчан бўлиб қолади.
Резистентликни фаол ва нофаол шакллари фарқ қилинади.
Фаол резистентлик организмнинг шикастловчи омиллар таъсирига жавоби
шаклида адаптацион механизмларини ривожланиши ва бундай ривожланишга
жавобгар бўлган ҳужайралар, органлар, тўқималар ва системалар фаолиятининг
зўрайиши билан характерланади. Масалан, гипоксияга нисбатан резистентлик ўпка
вентиляциясива қон вйланиши кучайиши билан юқумли касалликларда эса,
лейкоцитларнинг фагоцитлар фаоллиги ошиши ва антителоларнинг ишлаб
чиқарилишининг кучайиши билан таъминланади.
Нофаол резистентлик организмнинг ҳимоя-тўсиқ,тузилмалари ва функциялари
билан таъминланади. Масалан, бош мия калла суяги билан орқа мия эса умуртқа
поғонаси билан яхши ҳимояланган, жигар, буйраклар, меъда ости бези, талоқ ва
бошқа органлар ҳар хил механик таъсирлардан қорин пардаси босими билан
тўсилган, бачадон ва тухумдонлар чаноқ суяги билан ўралган, қон яратувчи орган –
суяк қўмиги – суякларниг ичига жойлашиши, тананинг тери ва шиллиқ пардалар
билан қопланганлиги турли таъсиротлардан организмни сақлайди. Масалан, тери ва
шиллиқ пардалар турли патоген қўзғатувчилар учун мураккаб тўсиқ ҳисобланади.
Тўқималар билан қон ўртасида эса, гистогематик баръерлар (тўсиқлар) мавжуд.
Резистентлик бирламчи, яъни умумлаштириб айтганда, ирсият ва иккиламчи,
шахсий ҳаётда орттирилган бўлади. Иккиламчи резистентлик ўз навбатида фаол ва
нофаол бўлиши мумкин. Иккиламчи, фаол резистентликка юқори тоғлик шароитига
мослашиш натижасида организмнинг гипоксияга нисбатан, чидамлилигини ортишини
мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Иккиламчи нофаол резистентликка эса, фаол иммунизациялашган донор
организмидан олинган қон бошқа одамга реципиентга қуйилиши унинг донорнинг
антителолар эвазига у ёки бу юқумли таъсиротга чидамлироқ бўлади. Ҳомила ва
чақалоқнинг организми онадан ўтган антителолар ҳисобига барқарорликка эга
бўлади.
Резистентлик специфик – махсус патоген омилларга ва носпецифик турли
қўзғатувчиларга қарама – қарши йўналган бўлиши мумкин. Резистентлик умумий
шаклда бутун организмининг айрим тузилмаларнинг чидамлилиги ҳолда тана айрим
қисмларни чидамлилигининг турли шаклида намоён бўлади.
Табиий резистентлик :
мутлоқ;
129
нисбий.
Фаол ва пассив резистентлик :
Бирламчи (ирсият билан алоқадор резистентлик) ва иккиламчи орттирилган)
резистентлик: фаол ва пассив.
Специфик ва носпецифик резистентлик .
Реактивлик ва резистентликнинг турлари
Реактивлик ва резистентликнинг турлари табиий иммунитет таълимотининг
ривожланиши натижасида фарқ қилинадиган бўлди. Реактивликни қуйидаги турлари
фарқланади. (схема 6.1)
Турга тааллуқли ёки биологик реактивлик, турни тўла сақлашга, шунингдек
ундаги ҳар бир алоҳида зотни сақлашга қаратилган.
Турнинг реактивлиги шу тур намоёндаларининг ирсий анатомик физиологик
хусусиятлари билан белгиланади.
Тур реактивлигига мисол сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
А) Содда ҳайвонларни муайян мақсадга қараб ҳаракатланиши (токсис) ва
асалари, ўргимчак ва унингт ҳаёт фаолиятини мураккаб – рефлектор ўзгаришлари
(
инстиктлар)
Б) Балиқ ва қушларнинг кўпайиши ва атроф мухитнинг йил фаслига боғлиқ
ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган мавсумий миграцияси (ҳаракатланиши).
В) Ҳайвонларнинг ҳаёт фаолиятининг мавсуми ўзгаришлари. (анабиоз қишки
ва ёзги уйқуга киришлар)
Турнинг реактивлги организмнинг у ёки бу касалликларга мойиллиги бор ёки
йўқлигини белгилайди. Масалан, инсонга итларнинг тоуни юқмайди, ҳайвонларга
инсоннинг таносил касалликлари (сўзак, заҳм ва х.к) юқмайди.
Гуруҳга тааллуқли реактивлик – турнинг реактивлиги негизида шаклланади.
Маълум гуруҳ реактивлигини аниқлаганда шу гуруҳга кирувчи алоҳида фардларнинг
реактивлик хусусиятлари эътиборга олинади. Масалан, Гиппократ инсонларни асосий
типларини ажратган:
а) сангвиниклар;
б) холериклар;
в) меланхоликлар;
г) флегматиклар.
У ҳар бир тип намоёндаларини маълум касалликларга мойиллиги бор деб
ҳисоблайди. Масалан, И.П.Павлов итларни олй нерв фаолиятига қараб, қуйидаги
типларни фарқ қилад:
а) кучли вазмин – ҳаракатчан;
б) кучли вазмин – инерт;
в) кучли бир хил турмайдиган, тўхтатиб бўлмайдиган;
г) кучсиз тип.
А.Д.Адо ва С.И.Вайс итларда сурункали тажрибаларда анафилактик реакция
ўргана бориб, қуйидагиларни ажратдилар:
а) реактивли
б) ўртача реактивли
в) суст
г) кам реактивли типлар
шулар жумласига кирадилар.
Инсонларнинг қонини иммуногенетик белгиларга кўра 0 (I), А (I I), В (I I I), АВ
(I V)
гуруҳларга бўлинади. Инсонларнинг қонини ҳар хил иммунологик кўрсаткичлар
130
бўйича ўрганиш қон гуруҳлари ва организмнинг реактивлигини хусусиятлари орасида
ўзаро боғлиқлик мавжуд.
Масалан, бронхиал астмали беморларда ва қон гуруҳи 0 (АВО системаси),
шунингдек, гаптоглобинни
(
НР 2-2) кўпайиши кузатилади.
Фардий реактивлик бир хил ва тенг кучли қўзғатувчиларга ҳар хил фардлар
турлича реакция берадилар. Масалан, болаларни дифтерия (бўғма анатоксини билан
иммунизацияланганда фақат 20.3% болаларни антителоларни фаол ишлаб чиқилиши
кузатилади холос, 52% болаларда антителолар ишлабчиқарилиши камайганлиги
27.7%
да эса антителолар ишлаб чиқилиши кучсизлиги ошкор қилинган. Баъзи
болаларда иммунитетни ўрнига аллергия пайдо бўлади. Иммунизациялаш шароити,
болаларни ёши ва юбориладиган антигеннинг миқдори бир хил бўлгани ҳолда
реакцияларни ҳар хил бўлиши болалар организмини реактивлигини фардий
хусусиятлари билан боғланади.
Худди шундай ходиса оммавий эпидемиялар вақтида кузатилади, бу пайтда
баъзилар оғир хасталанади ва ўлади, бошқалар ўрта оғирликда касалланади,
учинчилари умуман касалланмайди.
Фардий реактивлик организмни ирсий, конституционал хусусиятларига, ёшига,
жинсига ва атроф мухитнинг таъсирига боғлиқ. Фардий реактивлик икки турлик
физиологик ва патологик бўлиши мумкин. Физиологик реактивлик организмни
таъсирловчиларга мос жавоб бериши ва организмда патологик ўзгаришларни йўқлиги
билан ифодаланади.
Патологик реактивлик организмга атроф мухитнинг касаллик қўзғатувчи
омиллар таъсирида пайдо бўлади ва организмни ҳимоя-мослашув имкониятлариниг
пасайиши ва касаллик пайдо бўлиши биланхарактерланади.
Масалан, болалар организми, исиб кетгандан, совуб кетгандан, оч қолгандан
сўнг ҳар хил касалликларга берилувчан бўлиб қолади. Шу билан бирга баъзи
касалликларда қатор функцияларни кучайиши ҳам бўлиши мумкин. Шундайларга
мисол бўлиб патологик реактивлик ҳолатидаги иситма, нафас қисиш, терлаш, қон
босимининг кўтарилиши ҳисобланади.
Патологик реактивлик организмнинг специфик ва носпецифик реакциялари
билан намоён бўлади. Специфик реакциялар беморларда ҳар бир носозлик шаклнинг
характерли манзарасини шакллантиради. (Силда дўмбоқчанинг ҳосил бўлиши,
гриппда юқори нафас йўлларининг шикастланиши, нурланиш касаллигида қон
яратувчи органларнинг заҳарланиши, гипертоник касаллигида артериолаларнинг
спазми ва ҳ.к.).
Носпецифик реакцияларга иситма, умумий адаптацион синдром, ҳимоянинг
носпецифик гуморал омиллари (комплемент, лизоцим, пропердин ва бошқалар)
кирадилар.
Турга оид резистентлик турга хос аломатлар билан ифодаланади, ҳар хил
турлар намояндаларининг турлича чидамлилиги билан ифодаланади. Масалан,
гистаминни юборишга, ҳар хил юқумли касалликларнинг қўзғатувчиларига нисбатан
худди шундай ходиса кузатилади.
Резистентлик яна организмнинг фардий хусусиятларига, ёшига ва жинсига
боғлиқ. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, реактивлик ва резистентликнинг ҳар хил
аломатларини алоҳида турга ажратиш организмни бу хусусиятларида аниқ ажратиб
бўлмайдиган шакллар борлиги туфайли анчагина қийиндир.
Do'stlaringiz bilan baham: |