Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
19.9. 
ЖИГАР ПАТАЛОГИЯСИ БИЛАН АЛОҚАДОР КОМА 
Бу кома қатор неврологик ўзгаришлар билан ифодаланади. Улардан энг яққол 
кўрингани марказий нерв системасининг функциясини бузилиши, безовталик пай 
рефлексларини кучайиши, титроқ хуружларининг пайдо бўлиши, кейинчалик 
адинамия пайдо бўлиши, уйқу босиши, хуш йўқолиб, ҳаётий функцияларнинг 
хаммасининг сўниши келиб чиқади. Кома жигарнинг ўткир токсик дистрофиясида, 
вирусли гепатитда, жигар циррозида, қон айланишининг ўткир бузилишларида пайдо 
бўлиши мумкин. Жигарга алоқадор команинг пайдо бўлиш механизмида қатор 
омилларни ахамияти бўлиб, улар жигарнинг асосий функцияларни ўзгариши билан 
боғлиқ. Дезаминланиш жараёнининг ва сийдикчил синтезининг бузилиши аммиакли 


445 
бирикмаларнинг анча кўпайишига олиб келади. Улар эса М.Н.С. (Марказий нерв 
системаси) га токсик таъсир кўрсатиб, бош мияда оксидланиш жараёнларини 
пасайтиради, тўқима гипоксиясини чиқаради.
Аммиак миқдорини қонда кўпайиши параллель холда глютамин кислотани 
кўпайиши ва глюкоза миқдорини эса камайиши билан кечади. Бу холат аммиакни 
глютамин кислота билан биологик нейтраллаш жараёнининг кучайиши билан боғлиқ. 
Глютамин кислота синтези учун эса карбонсувлар зарурдир. Жигарга алоқадор кома 
холатида касаллар қонида аммиакнинг миқдори айниқса кескин ортиб боради. Бу 
холат мия ҳужайраларида аммиакнинг бириктирилишининг бузилиши ёки аммиак 
кўпайганлигидан реакциянинг функционал етишмаслиги оқибатида бўлиши мумкин, 
ҳамда сийдикчил синтезининг зўрайиб борувчи бузилиши оқибатида хам содир 
бўлади. Кўп олимлар аммиакли интоксикацияда глютамин кислотани қўллашни 
анчагина самарадорлигини кўрсатиб бердилар. Бошқа захарли моддалар (феноллар, 
токсик полилипидлар, тирамин) ичакларда сўрилиб ва жигарда захарсизлантирилмай 
қонда тўпланади. Организм учун кетон таначалари ( β – ёғ кислотаси) хам токсик 
таъсир кўрсатади.
Бош мия ва ички органларнинг функцияларига метаболик ацидоз салбий 
таъсир кўрсатади. Гиполипемия маълум ахамиятга эга бўлиб тўқималарнинг, асосан 
марказий нерв системасининг карбонсувларига очиқиши натижасида унинг ўзи кома 
пайдо бўлишига - (гипогликемик кома) олиб келади. 
Жигарга алоқадор кома ривожланишининг механизмида сув – электролитлар 
алмашинувининг ахамияти каттадир, бу холда патологик ўзгаришга учраган жигарда 
альдестерон метоболизмининг бузилиши
иккиламчи альдестеронизм ривожланишига сабаб бўлади, буни оқибатида 
натрийни ушланиб қолиши, гипокалиемия пайдо бўлади. Электролитлар 
алмашинувининг бузилиши ионлар дисбалансига олиб келади. Na миқдорининг 
кўпайиши ва аксинча К
+
камайиши сабабли МНС ва ички органлар функциясини 
бузилиши келиб чиқади. Мухитнинг осмотик доимийлигини физик константларини 
ўзгариши хам шу функциялар бузилишига сабаб бўлади.
Жигар циррози хам кома холати билан якунланиши мумкин. Бу холда жигар 
етишмовчилиги портал гипертензия синдроми қўшилади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish