Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

19.5. 
ЖИГАРНИНГ ЗАРАРСИЗЛАНТИРУВЧИ ВА ДЕТОКСИКАЦИЯЛОВЧИ 
ФУНКЦИЯЛАРИНИ БУЗИЛИШИ 
Жигарнинг зарарсизлантириш функциясининг бузилиши унинг функцияси 
етишмовчилигининг аломатидир. Жигарнинг антитоксик функцияси унинг 
ферментлари иштирокида рўёбга чиқадиган ацетилланиш, оксидланиш, метилланиш, 
жуфт бирикмаларнинг хосил бўлиши каби кимёвий ўзгаришлардан иборатдир. 
Ацетилланиш реакцияси АТФ энергиясидан фойдаланиш йўли билан коэнзим А 
иштирокида рўй беради. Биринчи навбатда ароматик аминокислоталар 
ацетилланишга учрайди. Сульфаниламид дорилари хам аввал жигарда (50 – 60% гача 
учрайди) ацетилланади, сўнг сийдикда шу шаклда ажратилади. 
Жигарда аминоксидаза ферментлари иштирокида аминогуруҳларининг 
оксидланиш реакцияси кечиб, натижада альдегид ва кетонкислота хосил бўлади. 
Жигар шикастланиши шу жараённинг сусайишига олиб келади. Жигар 
етишмовчилигида метилланиш кескин бузилади, жумладан адреналин, креатин, 
метилникотин амидларни, метионин холин, бетаин (метил гуруҳ донадорлари) лардан 
хосил бўлиши бузилади. Жигар касалликларида глюкурон кислота, гликакол цистеин, 
сульфат кислота кабилар билан жуфт бирикмаларнинг хосил бўлиши камаяди. 
Масалан, гликаколни бензой кислота (Квик синамаси) билан бирикишидан кислота 
хосил бўлиши камаяди. Шунингдек глюкурон кислотасининг ароматик 
аминокислоталар ва спиртлар (фенол, бензой ва салицилат кислоталари, 
фенолфталин, ментол, камфора) билан бирикиши хам бузилади. Жигарда 
цистеиннинг жуфт бирикмаларини хосил бўлиши ва меркаптур кислоталарни 
ажратилиши камаяди. Индол ва фенолнинг сульфат кислотаси билан бирикмаларини 
хосил бўлиши бузилади. Жигарда баъзи дори моддаларнинг (хинин, эрготоксин, 


438 
барбитуратлар, цигиталис, морфин, атофан) парчаланиши содир бўлади. Жигар 
касалликларида шу дори – дармонларга сезувчанлик ортади.
Жигарда гистамин аввал ацетилланади сўнг у ҳам парчаланади. Соғ инсонлар 
қонида гистаминнинг миқдори 0,04 микрограмм % бўлса, жигар циррози билан 
оғриганлар қонида у 0,067 мкг %, обтурацион сариқликда эса 0,052 – 0, 078 мкг% 
етади. Жигарни антитоксин функцияларидан бири организм учун захарли бўлган 
аммиак ва унинг тузларидан сийдикчил хосил бўлишидир. 
Жигарнинг экскретор функциясининг пасайиши организмда токсик 
моддаларни тўпланишига олиб келади. Маълумки, жигарнинг цирротик 
шикастланишида мононуклеар фагоцитларнинг фагоцитоз қилиш фаоллиги пасаяди, 
бу организмнинг химоя функцияларини камайишига олиб келади. Жигар 
касалликларида Високович – Купфернинг эндотелиал ҳужайраларининг функционал 
фаоллигининг бузилиши жигарни ҳар хил микроорганизмлар, уларнинг токсинлари 
ҳамда коллоид бирикмаларига нисбатан барьерлик функциясини пасайтиради.

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish