Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
Дефекациянинг бузилиши
Дефекация акти қуйидаги ҳолларда бузилади: 
1)
Кучли психик қўзғалишларда дефекациянинг орқа мия марказига бош 
мия пўстлоғининг таъсири узилади: бунда ички ва ташқи анал сфинктернинг 
беихтиёр бўшашаи юзага келиб дефекация рефлектор бўлади. 
2)
n.pelvici 
ва n.hypogastici нервлари зарарланса дефекация бузилади, чунки 
актда иштироқ этивчи мушаклар ишининг бузилиши келиб чиқади. 
3)
тўғри ичакдаги яллиғланишларда унинг рецепторларни қузғалувчанлиги 
ошиб, дефекацияга ёлғон чиқиришлар рўй беради (тенезм).
4)
Орқа миянинг бел-думғаза қисми жароҳатланганида дефекация маркази 
ишдан чиқиб, ахлат массаси ушлаб тўриш йўқолади. Анал сфинктерини параличи ва 
ахлатни ушлай осмаслик экспериментда орқа мияни белдан пастда кесганда содир 
бўлади. Ичакнинг даврий бўшатилиши орқа мия жароҳатланишида кейин маълум 
вақтда тикланади, лекин дефекацияга чақириқ бўлмайди. Дефекация актида қорин 
пресси иштирок этмайди. Натижада тўғри ичак тўлиқ бўшатилмай, ич қотишлар 
пайдо бўлади. 
Метеоризм 
Бу ичакнинг газларниниг тўплаб, унинг дам бўлишидир. Газлар овқат билан 
ҳаво киришидан ҳосил бўлади, ферментатив реакциалар натижасида чиқарилади, 
шунингдек ичак микрофлораси фаолияти билан ҳам боғлиқ. Йўғон ичакда азот, 
кислород, водород, карбонатангидрид, метан, олтингурутли водород пайдо бўлади. 
Газлар тўғри ичак орқали чиқарилиб, бир қисми қонга сўрилади ва ўпкалар билан ҳам 
чиқиб кетади. 
Метеоризм асосида газларнинг кўп ҳосил бўлиши ёки чиқишини етишмаслаги 
ётади. Газлар ҳосил бўлиши клетчаткага бой овқатлар еганда (дуккакли, карам, қора 
нон), кучли аэрофагияда, ёш болаларда ферментлар етишмаслигида, ичакда кириш ва 
бижғиш кучайганда миқдордан кўп пайдо бўлади.Газларнинг чиқарилиши механик 
тўсиқлар бўлганда (ўсма, чандиқ) пасаяди. Ичакда газ туриб қолишига қон 
айланишинг қонга сўрилиши бузилиб, қондан ичакка ўтиши кучаяди. Метеоризмда 
ичак девори механо ва хеморецепторларнинг қўзғалиши ортиб, қон айланиши 
бузилади. Организмда бир қатор рефлектор ўзгаришлар содир бўлади: диурез 
тормозланади, қон босими аввал кўтарилиб, сўнг пасаяди, веноз босими ошади. Ҳазм 
безлари секрецияси тормозланади, ичак вужудга келади. Нафас қисиши, кўнгил 
айниши, иштаҳа йўқолиши содир бўлади. Диафрагманинг баланд туришидан нафас 
бузилади. 
Ичак орқали аутоинтоксикацияси патогенезида нафақат бижғиш ва чириш 
жараенларининг кучайиши, балки турли микроблар ўртасидаги нормал 
муносабатларни бузилиши – дисбактериоз ҳам аҳамиятга эга. Дисбактериоз гипо ва 
ахлоргидрия, буйрак ва жигар касалликларида, узоқ вақт антибиотиклар қабул 


427 
қилганда рўй бериши мумкин. Ёш болаларда ичак дисбактериозига овқатланиш 
характери, банал инфекция, вакцинация олиб келади. 
Ичакда аҳлат масалларини туриб қолишида чириш жараен кучаяди, заҳарли 
моддаларнинг ҳосил бўлиши ва тўпланиши кузатилади. Аминокислоталардан: скатол, 
крезол, индол, фенол каби ароматик бирикмалар ҳосил бўлади. Аминокислоталарнинг 
чиришли декарбоксилланишда кўп миқдорда биоген аминлар гистамин, кадаверин, 
путресцин ҳосил бўлади. Бу моддалар қисман ичакда аминооксидаза ёрдамида 
зарарсизланади, лекин улар кўп бўлса, уларнинг асосий қисми қонга сўрилиб, дарвоза 
вена билан жигарга боради. У ерда индол, скатол, олтингугурт ва глюкурон 
кислоталарни билан боғланиб зарарсизланади, бунда индоксилолтингугурт, 
скатосилолтингугурт, индоксилглюкурон ва скатолсилглюкурон кислоталар ҳосил 
бўлади. Бошқа моддалар жигарда дезаминланади, оксидланади ва зарарсиз нотоксик 
моддаларга айланади. Бу моддалар организмдан буйраклар орқали чиқарилади. Агар 
чириш жараенлари узоқ давом этса ва заҳарли моддалар кўп ҳосил бўлса, жигарга 
юклама тушиб, захарли унинг етишмаслиги рўй беради. Бунда заҳарли моддалар 
қонда айланиб юриб орган ва тўқималарга токсик таъсир этади. Қисман улар буйрак 
Билан чиқарилиб, уларни зарарлайди. Буйрак етишмовчилиги рўй бериб, ичак 
интоксикацияси кучайиши мумкин. 
Ичак интоксикациясида функционал ўзгаришлар механизми мураккабдир 
зарарли моддалар ичакдалигида орган ва системаларга рефлектор патологик таъсир 
қилади. Бунда ошқозон ва 12 бармоқли ичакни ҳаддан ташқари кенгайиши ва унинг 
механорецепторлари таъсирланиши натижасида пайдо бўладиган патологик 
рефлексларнинг ҳам роли катта. Қонда зарарли моддалар қон томир рецепторлари ва 
бош мияга таъсир этади. Ўткир ичак интоксикациясининг характерли белгилари: 
артериал захирасини камайиши ва гипергликемия ,юрак қисқаришлар сонининг 
камайиши характерли белгилар: бош оғриғи, анемия, миокарддаги дистрофик 
ўзгаришлар, иштаҳа пасаяди, ҳазм безлари секрециясининг бузилиши натижасида 
озиқ моддаларни парчаланиши бузилади. Ҳазм бўлишининг етишмаслиги содир 
бўлади. Ичак аутоинтоксикацияси болаларда оғир ўтади, чунки улардаги 
компенсация механизмлари тўлиқ шаклланмаган. Бош мия қобиғининг чуқур 
тормозланиши пайдо бўлади. Булар оқибатида коматоз холат келиб чиқади. 


428 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish