Патологик


 2. НОРМА, СОҒЛОМЛИК, КАСАЛЛИК, КАСАЛЛИК АРАФАСИ ВА



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

1. 2.
НОРМА, СОҒЛОМЛИК, КАСАЛЛИК, КАСАЛЛИК АРАФАСИ ВА 
ҲИМОЯ РЕАКЦИЯЛАРИ 
 
Норма ва соғломлик хақида тушунча
 
Организмнинг энг қулай ҳолати, уни доимо ўзгариб турувчи ташқи муҳит 
шароитларига нисбатан мослашуви меъёр (норма) дейилади. Организмнинг орган 
ва системаларини физиологик фаоллиги ички муҳит ҳолатига ва ташқи муҳитнинг 
шароитига қараб доимо кенг чегараларда ўзгариб туради: гоҳо кучаяди, баъзида 
эса заифлашади. Аммо бу ўзгаришлар нормада касалликка олиб келмайди. 
Фардни соғломлиги – организмнинг тиббий ҳолати бўлиб, уни ташқи муҳит 
билан мослаша олиши, касалликка хос ўзгаришларни йўқлиги, жисмоний, руҳий 
ва ижтимоий эсон – омонлиги билан ифодаланади. Бироқ норма ва соғломлик 
тушунчаси нисбий аҳамиятга эга. Соғлом инсонда жисмоний меҳнат вақтида 
физиологик жараёнлар фаоллигини (юрак қисқаришларини тезлашуви, нафас, 
моддалар алмашинуви) кучайиши нормал ходисадир. Сокин ҳолатда юрак 
қисқаришларини, нафасни тезлашуви, моддалар алмашинувини кучайиши 
организмда касаллик аломатлари мавжудлигидан дарак беради. Овқат қабул 
қилгандан кейин маъда безларининг секрецияси иши нормал ходисадир. Овқат 
қабул қилиш билан боғланмаган ҳолда меъда безларини секрециясини ортиши 
касалликни аломати бўлиши мумкин. Соғлом синалган инсонни тусатдан кучли 
механик 
жарохатдан 
(автомобил 
ҳалокати) 
ўлим 
содир 
бўлганда 
патологоанатомик жиҳатидан ҳар хил патологик ўзгаришлар ошкор қилинади. 
Амалий тиббиётда бу тўғрисида жуда кўп далиллар мавжуд. Бу организмда жуда 
катта ҳимоя компенсатор хусусиятлар мавжудлиги билан боғлиқ. Шу билан бирга 
баъзи ҳолларда организмда кўринарли патологик ўзгаришлар ошкор қилинмаса, 
ҳам бундай инсон касалликдан кучли азобланиб, тиббий ёрдамга муҳтож бўлади. 
Шундай қилиб, биологик ва тиббиёт жиҳатидан мутлоқ нормани ўзи йўқ. 
Шунинг учун тиббиёт амалиётида “норма” маъносида “амалий соғлом” одам 
тушунилади. Нормада амалий соғлом инсонда касалликнинг жиддий аломатлари 
кўзга ташланмайди ва унинг ижтимоий фаоллиги пасаймайди, руҳий ҳолати 
ўзгармайди. Гарчи соғломлик ва касаллик ҳар хил маъно ва мазмунга эга бўлса 
ҳам, шунингдек, сифат кўрсаткичлари билан фарқланса ҳам уларни ўртасида аниқ 
чегара йўқ. Соғломлик билан касаллик ўртасида касалликни олд ҳолати деб 
номланган ўткинчи ҳолатлар мавжуддир. Сабаблар (ташқи ва ички) таъсирида 
организмда касаллик пайдо бўлгунча ҳар хил ўзгаришлар юзага келади, аммо 
булар маълум вақтгача жиддий патологик ўзгаришлар келтириб чиқармайди. 
Чунки жараённи айни шу вақтида организмнинг ҳимоя мослашув реакциялари 
етарли даражада нормал, соғломлик ҳолатини таъминлай олади. Кейинчалик, 
организмнинг қаршилик қилиш қобилияти пасайганида ва сабабни патоген 
таъсири кучайганда касаллик субъектив ва объектив тарзда намоён бўлади. 
Касаллик олд ҳолатини ва касалликни шаклланишида антенатал ва 
постнатал ривожланиш шароитларини аҳамияти катта.
Ҳомила организмида касаллик олд ҳолатига асос солинган бўлиши мумкин, 
касалликни ўзи эса бола туғилгандан сўнг ҳар қандай ёшда намоён бўлиши 
мумкин. Масалан, бронхиал астма касали билан касалланган болаларни оналари, 


14 
соғлом болаларни оналарига қараганда ҳомиладорлик патологиясига 3 – 20 марта 
кўп дучор бўлганлиги аниқланган. Чақалоқларда ва ёш гўдакларда учрайдиган 
касаллик олд ҳолати болани бошқа ҳар қандай ёшларида ёки балоғатга етганидан 
сўнг руёбга чиқиши мумкин. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish