Патологик


Канцерогенезда вирусларнинг аҳамияти



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
Канцерогенезда вирусларнинг аҳамияти.
1945 йили Л.А.Зилъбер ўсмалар пайдо бўлишининг вирус-генетик 
назариясини таклиф этди. Бу назарияга кўра ўсма трансформациясининг 
механизми шундаки, гўё вируснинг геноми ҳужайра геномига кириб, у билан 
интеграция яратади. Кейинчалик бу назария ўзининг экспериментал 
тасдиқини топди. Бу ерда Хюбнер ва Тодаронинг олган натижалари алохида 
аҳамиятга эга. Далил шундан иборатки С-типли онкоген вируслар хар 
турдаги соғлом ҳайвонлар тўқималарида аниқланади ва зигота орқали 
вертикал бўйича ўтади. Бироқ, бундай холда ўсма пайдо бўлмайди, чунки 
эволюция жараёнида организм вируснинг геномини репрессияловчи генлар 
хосил қилса керак. 
Ҳужайра геномига онкорнавируслар геномини бирикиши учун 
“генетик маълумотни тескари ўтиши” аҳамиятга эга С.М. Гершензон (1960) 
хамда Темин (1964) ларни кўрсатишича, ирсий маълумотни ўтиши фақат 
ДНКдан РНКга томон эмас, балки тескари йўналишда хам бўлиши мумкин. 
РНК бўйича, гўё қолипдагидек, комплементар ДНК синтезини амалга 
оширувчи фермент топилди. Бу ферментни тескари транскриптаза, ёки 
РНКга боғлиқ ДНК-полимераза деб аталади. Ўсма яратувчи РНК-тутувчи 
вирусларда вируснинг тескари транскриптазаси, ҳужайралар геномларида шу 
вируслар ДНК-нусхалари ошкор қилинди. Шундай қилиб, тескари 
транскриптазани тўхтатиш йўли билан онкорнавируслар чақирувчи 
ўсмаларни олдини олиш ва даволаш ғояси пайдо бўлди. 
Онкогенезнинг марказий масаласи бўлиб вируслар онкогенларининг 
тузилиши ва уларни ҳужайра геномига таъсир қилиш механизми 
хисобланади, яъни соғлом ҳужайрани ўсма ҳужайрасига трансформация 
масаласидир. Бунинг учун бир томондан, ўсма хосил қилувчи вируслар 
онкогенлари билан кодланган оқсилларнинг бирламчи тузилиши ва 
аминокислоталар кетма-кетлиги ўрганилди. Иккинчидан тўқималарнинг 
баъзи ўсиш омилларини тузилиши ўрганилди.Малум бўлишича ўсма хосил 
қилувчи вирусларнинг онкогенлари тўқималар ўсишнинг баъзи омилларига 
ўхшаш тузилишга экан. Масалан: маймунлар саркомаси вируснинг онкогени 
тузилиш жихатидан тромбацитлар ажратадиган ўсиш омилига айнан 
ўхшайди. 
Бундан ташқари, яна шундай экспериментал далиллар хам олинганки
унга кўра вируслар ҳужайра геномига кириб ва ўз геномининг таркибига 
хўжайин-ҳужайранинг бир қисм генларини киритиб хам онкогенликни 
номоён қилади. 
Шундай қилиб, юқорида келтирилган маълумотлар Хъюгснинг 
эпигеном гипотезасининг вариантини далиллари хисобланади. 
Ҳужайрани ўсмага трансформацияси учун вируснинг Хюбнер ва 
Тодаро (1969) томонидан онкоген деб аталган, онкоген вирус геномининг 
фақат кичик қисми тўғрироғи фақат бир ген жавобгар бўлиши мумкин. 


354 
Онкорнавирусларда ва рарова гуруҳининг ДНК сақловчи вирусларини вирус 
геномида ҳаммаси бўлиб 5-6 генлар бор холос. Бу вирусларнинг дефект 
штаммлари бўлиб, улар оқсилли пардалар генларини йўқотган аммо 
трансформацияловчи, канцерогенлик қобилиятини сақлаб қолган бўлади. 
Маълум хароратга сезгир онковируслар штаммлари мавжуд. Бу 
штаммлар 
нормал 
ҳужайраларни 
36
0
С 
ўсма 
ҳужайраларига 
трансформациясини чиқаради, аммо ўсма тўқимасини 39
0
С кулътура холида 
ўстирилганда у яна нормал тўқимага айланади, ва хароратни яна 37
0
С га 
қайтарилса яна ўсмага айланади. Бу вирус канцерогенезининг асосан 
қайтувчанлигидан далолат беради.
Омилнинг трансформацияловчи таъсирини бошланиши ва ўсмани 
клиник жихатдан пайдо бўлиши орасида маълум латент (яширин) давр 
мавжуд, у инсонларда йиллаб давом этиши мумкин. Латент даврни пайдо 
бўлиш сабаби вирус геномининг фаоллигини пасайтирувчи репрессорни 
тўхтатиш 
зарурлигидир 
(вирусли 
канцерогенез 
холида) 
ўсма 
ўсишинингбошланғич даврида секин ўсувчи ўсма ҳужайраларининг 
кўпчиликни ташкил қилишидир. Яширин трансформацияланган ҳужайралар 
промоциясини заруриятидир. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish