359
инсулин таъсиридан, гипофизни соматотропинини етишмовчилигидан
секинлашади, ёки баъзи ўсмаларни ўсиши қалқонсимон безнинг гипо
функцияси натижасида шунингдек қатор жинсий гормонлар таъсиридан
кучаяди. Ўсма ҳужайраларидаги ўзгаришлар хилма-хиллиги туфайли улар
гормонларни ортиқча таъсирига ва гормонлар етишмовчилигига хар хил
реаксия қиладилар. Инсулиннинг секрецияси хаддан ташқари ортганида кўп
ўсмаларни ўсиши секинлашгани холда, эксперимунтда ДМБА индукция
қилган инсулинга боғлиқ сут безининг карцимомаси яратилган. Инсулинсиз
бу ўсма ўса олмайди.
Кўп холларда ўсма тўқимаси иннервация қилинмайди. Нерв учлари
(охири) стромада,)нормал бириктирувчи тўқимадан иборат) жойлашади. Бу
ерда хам иннервация етарлича эмас.
Олий нерв фаолияти эндокрин регуляция билан чамбар-час боғлиқ
бўлганлигидан унинг бузилиши гормонлар регуляциясини ўзгаришига, ва
ўсма ўсишига олиб келади.
Нерв тизимини органогенезда иштироки хақидаги далилларни
тўпланиши ва уни иннервация қиладиган тўқима тузилишига трофик таъсири
туфайли қатор холларда нерв тизимининг функциясини ўзгариши бевосита
ёки воситали равишда канцерогенез жараёни ва ўсма прогрессияси билан
боғлиқдир.
Бу ерда тўқималарнинг митотик фаоллигини адреналин томонидан
регуляцияси алохида аҳамиятга эга. Аниқланишича, тўқимада митозлар сони
репрессор гормонлар-кейлонлар назорати остидадир, улар бўлинувчи
ҳужайраларда хосил бўлади. Айнан бир тўқимада бўлинувчи ҳужайралар
қанча кўп бўлса, кейлонлар миқдори хам шунча юқори бўлади, ва оқибатда
қолган ҳужайраларнинг митотик фаоллиги кучлироқ тўхтайди. Тахмин
қилинишича, организмда ҳужайралар, миқдорини доимийлиги таъминланади.
Нерв тизимининг ҳужайралар кўпайишининг (регуляциясидаги аҳамиятини)
ва демак канцерогенез механизмларидаги аҳамиятини эътиборга олинса,
кейлонларнинг фаоллиги адреналин билан қўшилиб намоён бўлади. Ўсма
тўқимасида ҳужайралар бўлиниши регуляциясининг ана шу механизми
бузилади.
Шуни айтиш керакки, организм канцероген омиллардан химоя
қилиниш воситаларига эга. Булар энг аввал канцерогенларни қамраб олувчи,
зарарсизлантирувчи, ва ажратувчи органларнинг, пероксидлар ва радиолизм
махсулотларидан химоя қилувчи ҳужайралар ва макромолекулаларнинг,
иммунологик система ва фагоцитознинг бажарадиган ишидир, булардан
ташқари яна алохида химоя механизмлари хам мавжуд. Буларга ўзгарган
генларни йўқотувчи ва уларни мутациядан сўнг нормал тузилишини
тикловчи репаратив ферментлар (эндонуклеазалар) ҳужайра ва вирусларда
нуклеин кислоталар синтезини ҳужайра ингибиторлари (интерферон), яна
вирусларнинг геномларини репрессияловчи генлар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: