Прогрессия
– канцерогенез механизмининг учинчи босқичидир.
Прогрессия деб ўсган сари ўсмани асосан малигнизация томон хоссаларини
турғун сифатий ўзгаришлари тушунилади. Ўсмалар прогрессияси бирқанча
омиллар таъсирида пайдо бўлади.
1.Одатда бирламчи канцерогенезга битта эмас, балки бирнеча
ҳужайралар жалб қилинади, бу, ривожланаётган ўсмада бир неча ҳужайралар
сублиниясини шаклланишига имконият яратади. Ўсаётган ўсмада ўзгарувчан
шароитлар таъсирида (озиқланиш, қон айланиши, иннервация) хаётга энг
қобилиятли ҳужайраларни танлаб олиниши содир бўлади. Маълум
ҳужайралар имтиёзга эга бўлади. Ўсма тўқимаси ўсган сари организмда
гормонал регуляция ўзгаради, ва нихоят қайси бир сублиния ҳужайраларига
қарашли антижисмлар хам хосил бўлиши мумкин. Натижада, вақт ўтиши
билан бошида камчиликни ташкил қилган ўсма ҳужайраларини сублинияси
имтиёзга эга бўлади.
2. Прогрессияга олиб келувчи ҳужайраларнинг генотипи ва
фенотипини ўзгариши ўсма ҳужайрасининг геномига канцероген омилни
таъсирини давом этиши билан боғлиқ бўлса керак.
3. Ўсма ҳужайраларида репаратив ферментлар фаоллигини камайиши
уларда тўсатдан (спонтан) мутацияларга олиб келади.
4. Ўсма ҳужайраларини ўсма чақирувчи ва ўсма чақирмайдиган
вируслар билан суперинфекцияси натижасида янги хоссаларни эгаллаши
келиб чиқади.
5.Амалий нуқтаи назардан, аҳамиятлиси шуки, прогрессия кўпинча
ўсмани ўсиш тезлигини ортишига олиб келади. Ўсма ҳужайралари гетероген
бўлганлигидан, ўсмани химиотерапия усулида даволашда дорининг
таъсирига чидамли ҳужайраларни танланиши кузатилади.
Ўсмаларнинг ёмон хоссалиги.
Ўсма ўсаётганида ўсма ҳужайраларини чексиз назоратларсиз кўпайиши
қобилияти
организмни муқаррар халокати билан тугалланишини
белгиламайди, чунки ўсма тугунини жаррохлик йўли билан олиб ташлаш
тўла соғайишни таъминлайди. Аммо ўсманинг ёмон хоссалиги тўла
соғайишига тўсқинлик қилиши мумкин, ёмон хусусият деганда ўсмани
инфилътратив ўсиши ва метастазлар бериш қобилияти тушунилади.
Ёмон хоссали ўсмаларнинг яна бир хусусияти тўқима анаплазияси ва
организмни кахексияга олиб келиш қобилиятидир. Яхши хоссали ўсмалар
ёмон хоссалиларига айланиши мумкин.
Ўсмани инфилътратив ўсиши ва метастазлар хосил қилиши ўсма
тўқимасида ҳужайралараро алоқаларни бузилиши билан боғлиқ. Ўсмаларда
ва ўсма ҳужайраларини сунъий ўстирилганда контактли тормозланишни
пасайиши кузатилади. Агар нормал ҳужайраларни тўқима кулътурасида
356
ўстирилса, ўсиш фронти бўйича ҳужайралар кўпайиб, бир-бири билан
контактга келади, мана шу ерда тўқимани ўсиши ва ҳужайраларни кўпайиши
тўхтайди. Ўсма ҳужайралари эса бир-бирига тегиб хам ўсишни давом
эттиради, ва кўп қатламли тузулма хосил қилади. Ўсма ҳужайраларида
контактли тормозланишни йўқлиги ўсма ҳужайраларини инфилътратив ўсиш
қобилиятини тушунтириб беради. Бу вақт ўсма тўқимаси соғлом тўқима
ҳужайраларига илдизлаб кетади. Нормада контакт тормозланишни асосида
ҳужайра мембранасини ҳужайралар бўлиниши регуляциясига таъсири ётса
керак. Ўсма ҳужайраларида бу механизм йўқолади.
Ўсмани инфилътратив ўсиш ва метастазлар хосил қилиш
механизмларида
ўсма
ҳужайралари
мембраналарининг
қуйидаги
хусусиятлари аҳамиятга эга.
1.
Ўсма
ҳужайралари
мембраналари орасида тирқичсимон
контактларни пайдо бўлиши камайган, нормал ҳужайралар шулар ёрдамида
ўзаро бевосита цитоплазмадан цитоплазма ўртасида кичик молекулали
(молекула массаси 2000гача бўлган) моддаларни алмашлаб туради. Булар
орасида бўлиниш ингибиторлари, хусусан циклик АМФ бўлиши мумкин.
Ўсма ҳужайраларида ц-АМФ миқдори жуда камайганлиги маълум.
2. Ўсма ҳужайраларининг мембраналарида тиркалган протеолитик
ферментлар - катепсинлар ошкор қилқнган, улар мембраналарни бузилишига
ва нормал ҳужайралар контактини бузилишига имконият яратади, ва
оқибатида ўсма ҳужайраларни нормал ҳужайралар орасига ўсишига шароит
пайдо бўлади. Иккинчи томондан катепсинлар ўсма ҳужайралари орасида
контактни пайдо бўлиш эхтимолини камайтиради ва шу йўл билан
ҳужайраларни бўлинишини рағбатлантиради (стимуллайди).
3. Ўсма тўқимасининг ҳужайралараро суюқлигида 4 протеолитик
ферментлар - катепсинлар эркин холида топилган, улар лизосомаларда хосил
бўлиб, нормал ва ўсма ҳужайраларининг мембраналарини ўзгартиради,
уларни контактини бузадилар, инфилътратив ўсишга ва метастазлар пайдо
бўлишига имконият яратади.
4. Нормал ҳужайралардан фарқ қилиб, ўсма ҳужайраларнинг
мембраналарида нейрамин кислота, гликопротеидлар, Д-глюкопиранозид ва
И-ацетил - галактозамин радикаллари очиқ қолади. Конканавалин оқсили,
шунингдек
лектинлар
хам
радикаллар
очиқлиги туфайли ўсма
ҳужайраларини агглютинация қиладилар. Агар ўсма ҳужайраларига икки
бўлакка ажратилган конканавалин А билан ишлов берилса у вақт улар
маълум муддат нормал ҳужайралар каби ўсади, чунки мембранани очиқ
радикаллари қамалланади (блокада), агглютинация бўлмайди. Ўсма
ҳужайраларининг мембраналарини бузилиши ва уларда очиқ радикалларни
пайдо бўлиши ўсма ҳужайралари орасида зич контактни хосил бўлишига
тўсқинлик қилади ва ўсма ҳужайраларини инфилътратив ўсишига, ва
метастазлар пайдо бўлишига имконият яратади деб ўйлашга асос бўлади.
Ўсмаларда радикалларнинг очилишига ва мембраналарнинг бузилишига
сабаблардан бири бўлиб, гликопротеидлар радикалларини ўтказиб қўювчи
сиалтрансфераза ферментини кўпайиши хисобланади.
357
Тўқима кулътурасида озроқ миқдордаги ўсма ҳужайраларини нормалъ
ҳужайраларга аралаштирилганда, ўсма ҳужайралари бўлинади ва нормал
ҳужайралар каби ўсадилар. Эхтимол, бу вақт ўсма ҳужайралари бошқа
ҳужайраларни бўлинишини тормозланиши хақида
Do'stlaringiz bilan baham: |