154
Турнинг реактивлги организмнинг у ёки бу касалликларга мойиллиги
бор ёки йўқлигини белгилайди. Масалан, инсонга итларнинг тоуни юқмайди,
ҳайвонларга инсоннинг таносил касалликлари (сўзак, заҳм ва х.к) юқмайди.
Гуруҳга тааллуқли реактивлик – турнинг
реактивлиги негизида
шаклланади. Маълум гуруҳ реактивлигини аниқлаганда шу гуруҳга кирувчи
алоҳида фардларнинг реактивлик хусусиятлари эътиборга олинади. Масалан,
Гиппократ инсонларни асосий типларини ажратган:
а) сангвиниклар;
б) холериклар;
в) меланхоликлар;
г) флегматиклар.
У ҳар бир тип намоёндаларини маълум касалликларга мойиллиги бор
деб ҳисоблайди. Масалан, И.П.Павлов итларни олй нерв фаолиятига қараб,
қуйидаги типларни фарқ қилад:
а) кучли вазмин – ҳаракатчан;
б) кучли вазмин – инерт;
в) кучли бир хил турмайдиган, тўхтатиб бўлмайдиган;
г) кучсиз тип.
А.Д.Адо ва С.И.Вайс итларда сурункали тажрибаларда анафилактик
реакция ўргана бориб, қуйидагиларни ажратдилар:
а) реактивли
б) ўртача реактивли
в) суст
г) кам реактивли типлар
шулар жумласига кирадилар.
Инсонларнинг қонини иммуногенетик белгиларга кўра 0 (I), А (I I), В (I
I I), АВ (I V) гуруҳларга бўлинади. Инсонларнинг қонини ҳар хил
иммунологик кўрсаткичлар бўйича ўрганиш қон гуруҳлари ва организмнинг
реактивлигини хусусиятлари орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд.
Масалан, бронхиал астмали беморларда ва қон гуруҳи 0 (АВО
системаси), шунингдек, гаптоглобинни
(НР 2-2) кўпайиши кузатилади.
Фардий реактивлик бир хил ва тенг кучли қўзғатувчиларга ҳар хил
фардлар турлича реакция берадилар. Масалан, болаларни дифтерия (бўғма
анатоксини
билан
иммунизацияланганда
фақат
20.3% болаларни
антителоларни фаол ишлаб чиқилиши кузатилади холос, 52%
болаларда
антителолар ишлабчиқарилиши камайганлиги 27.7% да эса антителолар
ишлаб чиқилиши кучсизлиги ошкор қилинган. Баъзи болаларда иммунитетни
ўрнига аллергия пайдо бўлади. Иммунизациялаш шароити, болаларни ёши ва
юбориладиган антигеннинг миқдори бир хил бўлгани ҳолда реакцияларни
ҳар хил бўлиши болалар организмини реактивлигини фардий хусусиятлари
билан боғланади.
Худди шундай ходиса оммавий эпидемиялар вақтида
кузатилади, бу
пайтда баъзилар оғир хасталанади ва ўлади, бошқалар ўрта оғирликда
касалланади, учинчилари умуман касалланмайди.
155
Фардий
реактивлик
организмни
ирсий,
конституционал
хусусиятларига, ёшига, жинсига ва атроф мухитнинг таъсирига боғлиқ.
Фардий реактивлик икки турлик физиологик ва патологик бўлиши мумкин.
Физиологик реактивлик организмни таъсирловчиларга мос жавоб бериши ва
организмда патологик ўзгаришларни йўқлиги билан ифодаланади.
Патологик реактивлик организмга атроф мухитнинг касаллик
қўзғатувчи омиллар таъсирида пайдо бўлади ва организмни ҳимоя-мослашув
имкониятлариниг
пасайиши
ва
касаллик
пайдо
бўлиши
биланхарактерланади.
Масалан, болалар организми, исиб кетгандан, совуб кетгандан, оч
қолгандан сўнг ҳар хил касалликларга берилувчан бўлиб қолади. Шу билан
бирга баъзи касалликларда қатор функцияларни кучайиши ҳам бўлиши
мумкин. Шундайларга мисол бўлиб патологик реактивлик ҳолатидаги
иситма, нафас қисиш, терлаш, қон босимининг кўтарилиши ҳисобланади.
Патологик реактивлик организмнинг
специфик ва носпецифик
реакциялари билан намоён бўлади. Специфик реакциялар беморларда ҳар
бир носозлик шаклнинг характерли манзарасини шакллантиради. (Силда
дўмбоқчанинг ҳосил бўлиши, гриппда юқори нафас йўлларининг
шикастланиши, нурланиш касаллигида қон яратувчи органларнинг
заҳарланиши, гипертоник касаллигида артериолаларнинг спазми ва ҳ.к.).
Носпецифик реакцияларга иситма, умумий адаптацион синдром,
ҳимоянинг носпецифик гуморал омиллари (комплемент, лизоцим, пропердин
ва бошқалар) кирадилар.
Турга оид резистентлик турга хос
аломатлар билан ифодаланади, ҳар
хил турлар намояндаларининг турлича чидамлилиги билан ифодаланади.
Масалан, гистаминни юборишга, ҳар хил юқумли касалликларнинг
қўзғатувчиларига нисбатан худди шундай ходиса кузатилади.
Резистентлик яна организмнинг фардий хусусиятларига, ёшига ва
жинсига боғлиқ. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки,
реактивлик ва
резистентликнинг ҳар хил аломатларини алоҳида турга ажратиш организмни
бу хусусиятларида аниқ ажратиб бўлмайдиган шакллар борлиги туфайли
анчагина қийиндир.
Do'stlaringiz bilan baham: