Патологик


ҲАР ХИЛ ЁШЛИ БОЛАЛАР ОРГАНИЗМИНИНГ РЕАКТИВЛИГИ



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
6.2.ҲАР ХИЛ ЁШЛИ БОЛАЛАР ОРГАНИЗМИНИНГ РЕАКТИВЛИГИ 
ВА РЕЗИСТЕНТЛИГИ 
Онтогенезнинг илк даврларида (ҳомилани шаклланиш даврларида) 
реактивлик ва резистентлик молекулалар даражасида амалга ошади. 
Тўқималарнинг ўсиши ва табақаланиши (дифференцияси)ни бошқаришни 
ягона йўли ген билан бошқариш ҳисобланади. Кейинчалик нейроэндокрин 
системанинг шакллана бориши ва ҳужайраларда гормонларни ҳис қилувчи 
рецепторларни пайдо бўла бошлаши оқибатида регуляция қилиш 
функциясини гуморал омиллар катехоламинлар, ацетилхолин, серотонин ва 
эхтимол простагландинлар бажарадилар. 
Илк онтогенезнинг навбатдаги даврида реактивлик ва резистентлик 
ҳужайраларлар даражасида амалга оширилади. Патологик ҳужайравий 
реактивлик ривожланишининг меъёридан ташқарига чиқиши нуқсонларни 
пайдо бўлиши билан намоён бўлади. 
Ҳомиланинг оксиген танқислигига сезгирлиги ва қатор бошқа 
омилларга сезгирлиги ҳужайралардаги оксидланиш жараёнларининг 


159 
суръатига боғлиқ. Моддалар алмашинувининг суръатининг юқорилиги ва 
ҳомиланинг ҳар хил шикастловчи омиллар таъсирига юқори сезувчанлиги 
туфайли ҳар хил патологик ўзгаришларни пайдо бўлиш ҳавфи ҳам юқоридир. 
Пушт ва ҳомиланинг сезувчанлиги эмбриогенезнинг критик (нозик) 
даврларида айниқса юқоридир. Бу даврлар қуйидагилардан иборат: 
имплантациягача бўлган давр (ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтаси), 
имплантация даври (3 – 6 ҳафталик ҳомила даври), органогенез ва плантация 
(9 – 12ҳафталик ҳомила даври) шулар жумласидандир. Пушт ва ҳомила мана 
шу даврларда дориларни, ионлаштирувчи нурларни, бактериал токсинларни 
таъсирларида осонгина зарарланадиган бўлади. 
Онанинг касалликлари, унинг дори истеъмол қилиши, зарарли 
одатлари (сигаретлар чекиши, алкоголь истеъмол қилиши, нос отиши) пушт 
ва ҳомила тараққиётига зарарли таъсир кўрсатади. Эмбрионал тараққиёт 
даврида пайдо бўлган патологик ўзгаришлар бола туғилгандан сўнгги 
постнатал даврда ва ҳаттоки катта ёшлик даврида намоён бўлиши мумкин. 
Патоген қўзғатувчилар пушт ва ҳомиланинг резистентлигини 
пасайтириши ва ҳомиладорликни вақтидан аввал тугашига ва ҳар хил туғма 
нуқсонларни пайдо бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. Альтератив 
ҳодисалар, катталарга нисбатан эмбрионда жуда кучсиз ҳолда бўлади. 
Оғир шикастланишлар натижасида агар ҳомила тирик қолса, унинг 
организмида чандиқлар ҳосил бўлмайди, тўқималар регенерация ҳисобига 
(эмбрионда бу ҳолат яхши намоён бўлади) қайтадан тикланади. Ҳомила 
ҳужайралари ҳар хил таъсирларга (физик, кимёвий, биологик) ўсишнинг 
кучли даражада ўзгариши билан жавоб қилади. Бу эса, эмбриогенезни 
бузилишига олиб келади. бу борада фаол бўлинувчи ҳужайралар айниқса 
сезгирдир. Қизилча вируси ва онанинг бошқа вирусли юқумли 
касалликларини қўзғатувчи вируслар (зардоб гепатити, эпидемик паротид, 
қизамиқ ва бошқа вируслар) ҳомиладорликнинг дастлабки икки ойи 
давомида тератогенли таъсири борлиги исбот қилинган. Яна шу даврда 
ҳомилага зарарловчи таъсир кўрсатадиганлар қаторига баъзи дорилар, 
гипоксия ва ионлаштирувчи нурлар ҳам киради. 
Эмбрионал даврда қон томирлар реакцияси (яллиғланиш реакцияси, 
экссудатив компоненти) йўқлигидан яллиғланиш реакциясига имконият 
йўқлиги аниқланган. 
Онтогенезнинг эрта даврларида табиий резистентлик асосан фагоцитоз 
ҳисобига содир бўлади. Эмбрионал тараққиётнинг биринчи даврида 
фагоцитоз кучсиз ҳолда ёки бутунлай бўлмайди. Эмбрионнинг ривожлана 
бориши билан у ҳам мукаммаллашиб боради. 
Ретикуло – эндотелиал система аста ривожлана бориб пушт ва 
ҳомиланинг реактивлиги ва резистентлигини шаклланишида иштирок эта 
боради. Пуштда иммунологик реактивлик мавжуд эмас. Эмбрионал 
тараққиётнинг биринчи ярмида бу ҳодиса кучсиз намоён бўлади. 
Ҳомиладорликни 20 – ҳафтасидан бошлабҳомила плацента орқали 
онасини иммуноглобулинларини қабул қилади ва улар ҳомилани пассив 
иммунитетини таъминлайди. Плацента баръери орқали фақат Jgўтади, шу 


160 
туфайли ҳомиланинг қонидаги иммуноглобулин миқдори онасининг 
қонидаги билан баробар. Плацента орқали қуйидаги инфекцияларга қарши 
ҳосил бўлган антителолар ўта оладилар: герпес, грипп, вирусли энцефалит, 
бўғма, кўкйўтал, чечак, полиомиелит, эпидемик паротит, қизилча, қоқшол, 
токсоплазмос ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Т – лимфоцитлар билан боғланган иммунологик реакциялар орасида 
биринчи бўлиб трансплантантни кўчиши намоён бўлади. 20 – ҳафтали 
ҳомиладорликдан сўнг ҳомиланинг иммун аппарати етарлича вояга 
етишганидан ҳомиланинг ўзида специфик антителолар ишлаб чиқарилиши 
мумкин. Шундай антителолардан бўлиши мумкин, у плацента баръери 
орвали ўта олмайди. Гумон қилинишича плацентада синтез бўлиши мумкин. 
Шунингдек ҳомилани синтез қилиш мумкинлиги ҳақида ҳам фикрлар бор. 
Ҳомиланинг организм ривожланган сари унинг реактивлиги ва 
резистентлиги органлари ва системалари даражасида амалга ошади. Ҳомила 
организмнинг реактивлиги ва резистентлигида эндокрин, қон яратувчи, 
томирлар, нерв ва бошқа системалари иштирок этади. 
Она қорнидаги тараққиётнинг 5 – 6 ойлигидан бошлаб ҳомила 
яллиғлани реакцияси билан жавоб қилиш хоссасига эга бўлиб, бошлаб 
альтератив – пролифератив шаклда, сўнг эса экссудатив шаклда намоён 
бўлади. 
Туғилгандан сўнг ҳаёт давомида реактивлик ва резистентлик доимо 
ўзгариб туради. Чақалоқлик даврида реактивлик ва резистентлик ҳомилани 
антенатал даврининг охиридаги реактивлик ва резистентликка яқиндир. 
Туғилганидан 
сўнг 
организмнинг ҳужайравий иммунитети катта 
ёшларникига жуда ўхшашдир. Бундан лимфоцитларни бласт ҳужайраларга 
трансформацияланиши ва розетка ҳосил қилишга қобилияти борлиги далолат 
бериб турибди. Шу даврда гуморал иммунитет қисмини ҳам фаоллашганини 
аломатлари қайд қилинади ва уларни миқдори кўпая боради, улар чақалоқни 
лимфоид тўқимасини ҳосил қилган маҳсулотидир. 3 – 4 ойликкача бўлган 
гўдакнинг қонида миқдори онасининг қонидаги миқдорига тенг,кейин 
иммуноглобулиннинг миқдори камая боради ва 6 ойлик гўдакнинг қонида 
бутунлай йўқолиб кетади. Шу даврдан бошлаб гўдакнинг организми ўзининг 
хусусий иммуноглобулинларини ҳосил қила бошлайди. Шуниси борки улар, 
эса секинроқ синтезланади. Чақалоқннг резистентлиги носпецифик ҳимоя 
омиллари иштирокида ҳам таъминланади. 
Чақалоқ туғилганда лейкоцитларни фагоцитоз қилиш фаоллиги она 
организмининг фагоцитларини фаоллиги даражасида бўлади, ҳаётни 3 – 4 
кунларида гўдакда бу ҳолат ортади. 
Лизоцимни миқдори чақалоқда онасига нисбатан юқоридир. 
Пропердин ва комплементларни миқдори эса чақалоқда онасига қараганда 
бироз кам. Гўдак организмида ҳаётни биринчи ойларида носпецифик ҳимоя 
омилларининг фаоллигининг кўпайиши онасининг эмизиши, ичидаги микроб 
флораси пайдо бўлиши, специфик ва носпецифик антиген стимулларни 
таъсирлари билан боғлиқ. 1 – 3 ёшгача бўлган болалар организмининг 
реактивлиги, резистентликни ўзига хос хусусиятлари бор. Бу пассив 


161 
резистентликни заифлашуви ва қатор таъсирларга фаол адаптация 
механизмларини ривожланиши билан намоён бўлади. кейинчалик реактивлик 
ва резистентлик бошқа ёшли болалар гуруҳларида, шунингдек, пубертат 
даврда эндокрин системада юзага келадиган ўзгаришлар натижасида ҳам 
ўзгаради. 
Балоғат ёшига етгандаэнг юқори резистентлик ва кучли кўринишдаги 
реактивлик кузатилади, бу эса қатор патологик жараёнларни кечишида 
кўринади ва улар энг ифодаланган характерга эга бўлади. 
Инсон қариганида физиологик шу билан бирга иммунологик ва 
аллергик реактивликларни заифлашуви қайд қилинади. Организм 
резистентлиги ҳам кучсизланади. 
Ҳар хил ёшли болалар организмини реактивлиги ва резистентлигини 
ифодаловчи умумий қонуниятлари қуйидагилардан иборат: бола қанчалик ёш 
бўлса, касалликни специфик аломатлари шунча кам намоён бўлади. Аммо шу 
даврда касалликни носпецифик белгилари яққол кўзга ташланади. Ўсаётган 
бола организмининг энг муҳим хусусиятларидан бири ўсиш ва 
ривожланишни стабиллаштира олиш қобилияти ҳисобланади. Ҳаттоки 
касаллик ёки очлик ҳолларида шулар таъсирида ўсиш динамикасини 
бузилиши содир бўлса, организмнинг бу хусусияти катта ёшлилардаги 
гомеостаздан фарқли равишда гомеораз дейилади. Бу тараққий қилаётган 
системалар доимийлигини сақлаш хусусиятидир. 


162 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish