122
Генотип ўзгаришининг хусусиятига қараб,
яъни генетик материал
бузилишининг уч даражасига қараб (ген, хромосом, геном) мутациялар
тафовут қилинади.
Ген мутациялари алохида генлар таркибидаги ўзгаришлар билан
боғлиқ бўлиб, бир турдаги аллелларнинг бошқа турга айланишига олиб
келади.
Молекуляр даражадаги генлар мутациянинг
механизмлари хар-хил
бўлиши мумкин. Булар аввало ДНК занжирида алохида нуклеотид
алмашинуви, уларнинг тушиб қолиши ёки қўшилиши ва хоказо каби
натижасида келиб чиқади.
Генларнинг мутациялари фенотипик кўриниши ва ахамяти жихатидан
бир-биридан кескин фарқ қилади. Агар мутация ДНКнинг иккиламчи
ахамятидаги полипептидини қодлайдиган қисмига оид бўлса (масалан:
ферментнинг фаол марказига кирмайдиган) унда мутация хосиласи - мутант
нихоятда қийинчилик билан аниқланади ва
организмнинг тузилиши ва
фаолятига зарар етмайди. Аммо полипептиднинг асосий, энг зарур
бўлакларини ўзгартирадиган мутациялар аъзолар фаолятини чуқур бузиши,
организм ривожланишини тормозлаши, хатто ўлимга олиб келиши хам
мумкин. Буларга ўлимга олиб келувчи “летал” мутациялар дейилади.
Кўпинча бундай мутациялар эмбрион она қорнида ривожланишидаёқ ўзини
намоён қилади ва “спонтан” ўз-ўзидан гўёки бесабаб аборт - бола ташлаш ёки
ҳомиланинг ўлик туғилишига олиб келади.
Мутацион ўзгаришларнинг навбатдаги энг оғир
даражаси хромосома
мутацияларидирки, бунда хромосомаларнинг тузилишларида делеция “юлиб
олинган” “учиб кетган” дупликация (қўшимча бўлакчалар), инверсия (ўз ўқи
маркази атрофида буралиб қолиши) каби ўзгаришлар рўй беради,
хромосомалар тузилиши ўзгаришсиз қолиб, сонидаги ўзгаришларга геном
мутациялар дейилади ва бунда полиплоидия, анеуплоидия каби ўзгаришлар
рўй беради.
Анеуплоидия энг кўп тарқалган геном мутацияларнинг кўриниши
бўлиб хромосома касалликларининг асосийлари анна шундай ўзгаришларга
боғлиқ. Гаметадаги мутациялар янги мутант организмнинг ривожланишига
олиб келади ва бундай мутация авлоддан – авлодга ўтади. Соматик
мутациялар тананинг маълум бир қисмини эгаллайди ва
уларнинг ифодаси
онтогенезнинг қайси босқичида вужудга келишига боғлиқ.
Бундай мутациялар кейинги авлодга жинсий ҳужайралар орқали
ўтмайди, улар спонтан (ўз-ўзидан) ёки индуцирланган, чақирилган, хосил
қилинган бўлиши мумкин, ўз-ўзидан юзага келадиган мутациялар хали
охиригача ўрганиб етилмаган, улар хар-хил
сабаблар ва механизмлар
таъсирида келиб чиқади. Купинча уларнинг сабаблари эндоген характерга эга
(масалан: метаболизмнинг бузилиши натижасида пайдо бўлган кимёвий
моддалар, репликация хатоликлари). Индуцирланган мутациялар хар хил
экзоген омиллар таъсирида юзага келади (масалан: ионлаштирувчи радиация,
хар хил токсик кимёвий моддалар ва х.к.). Мутация чақирадиган омиллар
мутагенлар деб аталади.