Патологик



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

13.5. ЎСМАНИНГ ПАТОГЕНЕЗИ 
 
Ўсма ўсишининг патогенезида 3 даврни фарқ қилинади: тарнсформация - 
соғлом ҳужайрани ўсма ҳужайрага айланиши (инициация), промоция ва ўсмани 
прогрессияси. 
Трансформация
– деганда дастлабки соғлом, нормал ҳужайрани ўсма 
ҳужайрасининг асосий хоссасини – чексиз кўпайиш қобилиятини эгаллаши 
ва бу қобилиятни ирсий йўл билан қиз ҳужайраларга берилишига айтилади. 
Трансформация икки йўл билан пайдо бўлса керак. Буларни бири мутацион 


350 
ва иккинчиси эпигеном йўлларидир. Иккаласи ҳам ҳужайра бўлиниши 
регуляциясининг бузилиш механизмидир. Шу туфайли канцерогенезнинг 
механизмларини тушуниш ҳозирги замон ҳужайра биологиясини марказий 
муаммолари билан тўппа – тўғри боғлиқ. Бу аслида ҳужайраларни 
бўлинишининг маъноси ва шу жараённи бошкарилиши ҳужайра 
биологиясининг марказий муаммосидир. 
Ҳужайралар бўлинишини таъминловчи етакчи жараён бўлиб, митотик 
даврвнинг “S” даврида ҳужайрани бутун геномидаги ДНКни репликацияси 
хисобланади. Бу жараён мулътиферментлар мажмуи (комплекси) билан 
рўёбга ошади ва ҳужайра бўлинишининг G, даврида ҳужайрада унинг 
бўлинишининг махсус инициаторини пайдо бўлишидан бошланади. Ҳужайра 
булинишининг инициацияси ва ДНК редупликациясини бошланиши G, 
даврида оқсилни синтезига боғлиқ. Тажрибада шу даврда оқсил синтезини 
ингибитори циклогексимидни юборилиши ДНК синтезини бошланишини 
қамаллайди, аммо кейинроқ юборилган бу модда редупликация бошланган 
бўлса, унга тасир кўрсатмайди. 
Ҳужайрада инициаторни пайдо бўлиши ва ҳужайрани бўлинишини 
бошланиши геннинг дерепрессиясининг натижасидир. Бу ген эса шу 
инициаторни кодловчисидир. Демак ҳужайра бўлинишининг инициаторини 
генининг функциясини регуляцияси айнан шу ҳужайранинг кўпайишини 
бўшланиши ва тўхтатишини бошқаришга имконият беради. Соғлом – нормал 
ҳужайралар сонини чекланиши ва бўлинишни тезлашуви хар бир ҳужайрада 
мавжуд бўлган бўлиниш регуляцияси тизими билан тушунтирилади. Бу 
регуляция махсус регулятор генлардан ташкил топган. 
Хъюгс гипотезаси бўйича бўлинишни генрегуляцияси хар бир 
ҳужайрадаги уч регулятор генлардан таркиб топган тизим билан амалга 
ошади. Ген – репрессор 1 – репрессор 1 – кодлайди, у эса ҳужайра бўлиниши 
инициатори генини функциясини тўхтатади. Ўз навбатида ген - репрессор 1 
ген – репрессор – 2 назоратида бўлади. Ген – репрессор 2 репрессор – 2ни 
кодлайди, у эса ген – репрессор 1 нинг функциясини тўхтатади. Бу вақт 
репрессор 1 синтези тўхтайди ва ҳужайра бўлинишини ген – инициатори 
фаоллашади. Ҳужайра бўлинишининг инициатори пайдо бўлади, у 
геномнинг ДНК сини редупликация механизмини қўшилиб кетишига 
қобилиятлидир. Аммо, оддий шароитларда бу нарса содир бўлмайди, чунки 
ҳужайра бўлинишининг инициаторини компонентлари ген – репресор – 2 ни 
репрессия қилиишга қобилиятлидир. Шундай қилиб регуляция тизими акс 
алоқага эга, ана шу алоқа тизимнинг автономлигини таъминлайди ва шу 
туфайли нормада регуляция ҳужайра бўлинишини олдини олишга 
мўлжалланган. 
Ҳужайранинг кўпайиши учун геномда ҳужайра бўлинишининг 
инициаторини компоненти билан ген – репрессор – 2нинг репрессиясини 
олдини олувчи омил бўлиши лозим, ёки шундай омил бўлиши керакки у 
ҳужайра бўлиниши инициатори генининг репрессор 1ини репрессиясини 
олдини олиш лозим. Агар шундай омил бўлмаса, регулятор генлар тизими 
ген-инициаторни тўхтатади. Ҳужайранинг кўпайиши тўхтайди. Хъюгсни 


351 
ҳужайра бўлинишининг чизмасига асосланиб канцерогенезни маъносини 
тушиниш мумкин. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish