Патологик



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
13.4. ЎСМАЛАРНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ 
Соғлом (нормал) ҳужайраларини ўсма ҳужайраларига айлантириш 
қобилиятига эга омиллар ўсмаларнинг сабаблари хисобланадилар. Улар 
канцероген ёки бластомоген омиллар дейилади. Этиологик омиллар гуруҳига 


345 
кимёвий моддалар, физикавий ва биологик омиллар киради. Улар табиати ва 
организмга таьсири жиҳатидан ҳар хил, аммо ҳужайралар бўлиниши 
регуляцияси бузилишига таьсир қобилияти бир хил бўлган омиллардир. 
Канцероген омиллар таьсирининг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
1. Улар ҳужайралар геномига бевосита, воситали таьсир қилиш 
қобилиятига эга. Кимёвий моддалар (карбоногидрогенлар, нитрозаминлар), 
физикавий омиллар (ионлаштирувчи радиация) ва биологик омиллар 
(вируслар) шундай хусусиятга эга. Кимёвий канцерогенларни нуклеин 
кислоталар билан таьсир жойи гуанин бўлса керак. 
2. Улар ташқи ва ички тўсиқ (барьер) лардан ўтиш қобилиятига эга. 
Масалан: терига тушган потенциал кимёвий канцерогенлардан фақат 
шохсимон епидермисдан ўтаоладиганларигина ўсмалар пайдо қилади холос. 
Биологик мембраналар липопротеидлардан иборат бўлганлиги учун бу 
мембраналар орқали энг аввал липидларда эрийдиган моддалар – канцероген 
карбонгидрогенлар ўта олади. 
3.Канцероген омилларни ўлчови таьсири ва шу туфайли ҳужайраларни 
озроқ шикстланишини таьминланиши натижада эса уларни яшашни давом 
этдириши содир бўлади. Шу сабабли канцерогенлик самарани пайдо бўлиши 
учун омилни таьсир миқдори ва канцерогеннинг захарлилиги аҳамиятга эга.
Миқдор (доза) ни бироз ортиши пайдо бўлувчи ўсмалар сонини, 
касалланувчи ҳайвонлар сонини кўпайишига ва ўсмани пайдо бўлиш 
муддатини қисқаришига олиб келади. Миқдорни янада кўпайиши заҳарли 
таьсирни ортишига, ўсма ҳосил бўлмасдан ҳайвоннинг ўлимига сабаб 
бўлади.
Канцерогенни миқдорини амайиши қуйидагиларни аниқлашга имкон 
беради:
1. канцерогенларни сезгирликдан паст миқдори мавжуд эмас 
(тажрибаларда канцерогенликнинг энг кичик миқдори ошкор қилинади, аммо 
бундай вақтда ўсмаларни пайдо бўлиш муддати узаяди). 
2. канцерогенлар таьсири қайтмасдир. 
3. канцерогенлар учун суммация ва кумуляция таьсири хосдир. Шунга 
ўхшаш алоқадорликни ионлаштирувчи радиация таьсирида ҳам кузатилади: 
ионлаштирувчи нурларнинг катта миқдори нурланишли қўйиш ва 
тўқималарни ҳалок бўлишига олиб келади. Фақат нисбатан унча катта 
бўлмаган нурланиш ўсма пайдо бўлишига имконият яратади. Вируслар ўткир 
инфекция шаклида эмас (у вақт ҳужайралар ҳалок бўлади) балки уларни 
таьсири абортив бўлганида энг кўп ҳолларда канцерогенез чақиради. 
Канцерогенезни кўпайиши канцероген омиллар таьсир муддати узайган сари 
намоён бўлади. 
4. Ўтказувчанлик ва метаболизм хусусиятлари ҳар хил бўлган орган ва 
тўқималарда баьзи омилларни канцерогенлигини юзага келиши учун қулай 
шароитлар ёки баьзилари учун ноқулай шароитлар яратилиши мумкин. 
Канцерогенларнинг органотрополиги мавжудлигини шу билан тушунтириш 
мумкин.


346 
5. Канцерогенлар тўқима нафасини ва иммун реакцияларни 
заифлантиради (ҳатто тўхтатади). 
6. Бир неча канцероген омиллар таьсирида ўсмаларни ҳосил бўлиши 
кучаяди. Бундай ҳодиса синканцерогенез дейилади. Баьзида ўзи канцероген 
омил бўлмасада канцерогенларнинг таьсирини зўрайтириш қобилиятига эга. 
Бундай ҳолат коканцерогенез дейилади.

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish