Патологик физиология


ШИКАСТЛАНГАН ҲУЖАЙРАДА ВУЖУДГА К Е Л А Д И Г А Н



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

3.2.ШИКАСТЛАНГАН ҲУЖАЙРАДА ВУЖУДГА К Е Л А Д И Г А Н 
ЎЗИГА Х О С ( С П Е Ц И Ф И К ) ВА Х О С Б Ў Л М А Г А Н ( Н О С П Е Ц И Ф И К ) 
Ў З Г А Р И Ш Л А Р 
Таъсир этаётган омил ҳужайрада ўзига хос ўзгаришларни келтириб 
чиқаради,птунингдек таъсир этувчи омил қай хилда бўлишидан қатъий назар 
маълум бир ҳужайрада ҳам ўзига хос ўзгаришлар пайдо бўлади. Масалан, 
механик омил қандай ҳужайрага таъсир этмасин албатта унинг мембранаси 
бутунлигини бузади ёки альдостероннинг тўпланиши ҳужайрада натрий 
ионининг йигилишига олиб келади, аммо иккинчи томондан, патоген омил 
қай турда бўлмасин мушак ҳужайрасига таъсир этса албатта миофибрилляр 
контрактурасига, нейронларга таъсир этса шикастланиш потенциалларига, 
эритроцитларга таъсир этса гемолизга сабаб бўлади. 
Шунингдек шикастланиш ҳамма вақт ҳужайраларда ўзига хос бўлмаган 
стереотип ўзгаришларни ҳам келтириб чиқаради ва улар турли сабабларга 
кўра юзага келади. Масалан, ҳужайра альтерацияси натижасида ацидоз, 
эркин радикал реакцияларнинг кучайиши, оқсиллар денатурацияси, 
мембраналар ўтказувчанлигининг ошиши, ионлар нисбатининг бузилиши 
келиб чикади. 
Шикастланган ҳужайрада адаптация-мослашув жараёнларининг рўй 
бериши 
Патоген омиллар таъсирида ва шикастланиш жараёнларининг 
ривожлана бориши давомида ҳужайраларнинг ўзида ҳам шикастланиш 
даражасини бир мунча пасайтиришга ва йўқотишга қаратилган реакциялар 
содир бўла боради. Бундай реакциялар мажмуи ҳужайранинг янги шароитга 
мослашувига имкон беради. Мослашув реакцияларига компенсация 
реакциялари, яъни зарарланган структура ва функцияларни тиклаш ёки 
ўрнини босиш, функционал фаолликни сусайтирувчи ҳимоявий реакциялар 
киради. 
Мослашув реакциялари, асосан, ҳужайра ичида ва ҳужайра 
ташқарисида яъни ҳужайралараро юз беради. 
Ҳужайрадаги мослашув реакциялари: 
ГХужайранинг энергия билан таъминланиш жараёнининг тикланиши. 
Одатда, ҳужайра шикастланганда митохондриялар фаолияти бузилиб, АТФ 
кам ҳосил бўлади. Бу эса гликолиз жараёнида АТФни кўп ишланиб чиқишига 
турткидир. Агар ҳужайра енгилроқ шикастланган бўлса, оксидланиш ва 
фосфорланишда иштирок этадиган ферментлар фаоллигини ошириш 
ҳисобига АТФ ишлаб чиқаришни кўпайтириш мумкин. Тикланиш 
реакциялари маълум даражада АТФни ташиш ва сарфлашни таъминловчи 
ферментлар ҳисобига ҳам амалга ошади. Ҳужайралар фаолиятининг 
пасайиши ҳам АТФ сарфини камайтиради. 
2. Мембрана ва ферментларни ҳимоялаш. Мембрана ва ферментлар, 
асосан, эркин радикаллар ва ўта оксидланиш реакцияларининг тезлашуви 
111 


сабабли шикастланади. Бундай реакцияларни эса антиоксидант системасига 
кирувчи ферментлар - супероксидисмутаза, каталаза, глютатин пероксидаза 
каби ҳимоя ферментлари чеклайди. Ҳимоянинг яна бир бошка механизми, бу 
-ҳужайра буфер системаларининг фаоллашивудир. Натижада ҳужайра 
ацидози пасайиб, унга боғлиқ лизосомалар гидролитик энзимларининг 
фаоллиги ҳам сусаяди. Ҳужайра ферментлари ва мембраналарининг ҳам 
ҳимоявий аҳамияти катта. 
Улар оксидланиш, кайтарилиш, деметилланиш реакциялари орқали 
патоген омилларни физик - кимёвий трансформацияга учратади. 
3.Ион ва суюқлиқлар бузилган нисбатининг тиклана бориши. 
Бу ҳужайрадаги ион "насос"ини энергия билан таъминланишини 
кучайтириш ва ион ташувчи мембрана ва ферментларни ҳимоялаш орқали 
амалга ошади. 
Ионлар бузилган нисбатининг тиклана боришида модда алмашинувини 
қайта қуриш, буфер системалар таъсирининг ўзгариши муҳимдир. Масалан, 
гликогеннинг парчаланиш тезлиги ва гликолизнинг ошиши унинг 
молекуласидан калий ионини ажратиб чиқаради. Бу эса шикастланган 
ҳужайрада калий иони камлигини бир қадар тўлдиради. Ҳужайра буфер 
системаларининг фаоллашуви эса ундаги калий, натрий, кальций 
ионларининг энг мақбул мувозанатини тиклайди. 
4.Ҳужайра генетик дастуридаги бузилишларнинг камайиши. 
Ҳужайранинг шикастланишига сабаб бўладиган ДНК структурасидаги 
ўзгаришлар ДНК репаратиб синтезини таъминлайдиган ферментлар орқали 
тикланади. Бу ферментлар (рестриктазалар) ДНКнинг ўзгарган бўлагини 
топиб, чиқариб ташлайди. Бошқалари 
(полимеразалар) эса ДНКнинг нормал бўлакларини синтезлайди ва жойига 
қўяди. 
5. Ҳужайра фаолиятини бошқарув механизмларнинг мувофиқлашуви. 
Бунда гормонлар, нейромодуляторлар ва бошка физиологик фаол 
моддалар рецепторлари сонининг ўзгариши муҳим. Рецепторлар сонининг 
ўзгариши уларнинг ҳужайра мембранаси ва цитоплазмасига чўкиши ёки 
кўтарилишига боғлиқ. Бундан ташкари, ҳужайралар рецепторлари 
сезувчанлигининг ўзгариши ҳам ҳимоя характерига таъсир этади. Юкрридаги 
биологик фаол моддалар таъсири циклик нуклеотидлар орқали ҳам 
бошқарилади. Ц А М Ф ва Ц Г М Ф муносабатларининг ўзгариши ҳам ҳужайра 
фаолиятини бошқариш механизмида аҳамиятга эга. 
6. Ҳужайра фаолиятини тиклаш механизми. 
Бунда, унинг бошкариладиган фаолиятининг сусайиши аҳамиятли. 
Унда энергия ва субстратларнинг камроқ сарфланиши шикастланиш 
даражасини бирмунча чеклаб, шу тарика кейинчалик ҳужайра 
структураларининг тезроқ тикланишига ёрдам беради. Унинг механизмлари, 
асосан, нерв марказларидан келаётган эффектор импульсларни, рецепторлар 
сони ва сезувчанлигини камайтириш, метаболик реакцияларни тормозлаш 
ҳамда фаол генларни репрессиялашдан иборатдир. 
112 


Давомли ва кучли таъсиротлар оқибатида ҳужайрада мослашувнинг 
структур кўриниш- ларидан бўлган регенерация, гипертрофия, гиперплазия 
ва гипотрофия жараёнлари юзага келади. 
Регенерация - шикастланиш оқибатида ёки ҳаёт цикли тугаб ўлган 
ҳужайра ёҳуд алоҳида структур элементлар ўрнининг тикланиши. Ҳужайра 
ва ҳужайра элементлари регенерацияси фарқланади. Ҳужайра регенерацияси 
митоз ва амитоз йули билан, иккинчиси эса органеллаларнинг тикланиши 
орқали руй беради. 
Гипертрофия-ҳужайралар массаси ва ҳажмининг ошиши. 
Зарарланмаган ҳужайра органеллалари гипертрофияси шикастланган 
элементлар фаолияти сусайганда улар вазифасини тиклаб туради. Масалан, 
ўртача ривожланган гипоксия таъсирида митохондриялар гипертрофияга 
учраши ва кислород камайиб кетишига қарамай улар ҳужайрани адекват 
энергия билан таъминлаши мумкин. 
Гиперплазия- бу ҳужайра ва ҳужайра органеллалари сонининг 
кўпайиши. Кўпинча бир ҳужайранинг ўзида ҳам гиперплазия, ҳам 
гипертрофия кузатилиши мумкин. Бу икки жараён факат структур 
танқисликни тўлдириб қолмай балки унинг функционал фаоллигини ҳам 
кучайтиради. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish