мембранадаги ионли насослар)га АДФ-АТФ транслоказа-
адениннуклеотидтрансфераза ёки креатинфосфакиназа (КФК) фермент
системалари орқали етказиб берилади. Аденин нуклеотид трансфераза
энергияни АТФнинг макроэргик боғидаги митохондрия матриксидан ички
мембранасига ташиб ўтади.
К Ф К эса, энергияни креатинга узатиб,
креатинфосфатга айланади ва у цитозолга ўтади. Фосфат гуруҳ
креатинфосфокиназа таъсирида АДФга ўтиб, АТФ ҳосил қилади ва у
ҳужайра фаолияти учун ишлатилади. Баъзан ҳужайрада АТФ микдори кўп
бўлса ҳам, турли патоген омиллар таъсирида энергия ташувчи фермент
системалари шикастланади, натижада энергия ишлатувчи курилмаларда
энергия танқисланади. Лекин АТФ етарли синтезланиб ва меъёрида ташиб
берилганда ҳам ҳужайра энергетик таъминоти бузилиши мумкин. Бу ҳолат
кўпинча энергияни сарфлаш механизмлари ўзгарганда юз беради: АТФазалар
фаолияти (актомиозин АТФазаси, плазмолемманинг N a
+
ва К
+
га боғлиқ
АТФазаси:
M g r a боглик, АТФаза, саркоплазматик ретикулумнинг кальцийли
помпаси ва ҳ.к.) сусаяди, натижада ҳужайра фаолияти издан чикади. Энергия
билан таъминлаш жараёнларининг бузилиши ўз навбатида ҳужайра мембрана
аппарати фаолиятининг бузилишига, ферментлар системаси, ионлар нисбати
ҳамда бошқарув механизмларининг ўзгаришига сабабчидир.
2. Мембрана ва ферментлар шикастланиши эса ҳужайра фаолиятини
тиклаш мумкин бўлган ҳолатдан тикланмайдиган ўзгаришларга учрашида
катта рўл ўйнайди. Бу ҳужайранинг энг асосий хусусиятларидан бўлган
мембрана ҳамда унга боғланган энзимлар холатларига боғлиқдир.
Мембраналарнинг кўпчилик томонидан тан олинган Singer et Nicolsan (1972)
модели ярим суюқ мозаик структурадан иборат. Мембрана асосини
фосфолипидлар молекуласи (мембрананинг липид фазаси) ташкил этади. Бу
молекулаларнинг қутбий (ионли) "бошчалари" сувли муҳитга, яъни
мембрананинг гидрофил юзасига, ноқутбий қисми - "думлари" эса уларнинг
ичи - гидрофоб зонасига каратилган. Фосфолипидлар зонаси атрофида оқсил
молекулалари муаллақ туради, уларнинг баъзилари (интеграл оқсиллар)
фосфолипидга кириб туради, айримлари (периферик оқсиллар) унинг
юзасида жойлашган. Периферик оқсиллар мембрана ичкарисига кирмайди ва
электростатик кучлар таъсирида унинг юзасида туради.
Мембрананинг ёғ фазасида оқсиллар ўзларининг ҳолатини
ўзгартириши мумкин, бу эса улар катализ қиладиган реакцияларнинг тезлиги
ва йўналишига таъсир этади. Бундан ташкари, мембрана ёғлари энзиматик
жараёнлар учун энг кулай шароит яратиб беради масалан, оксидланишга
боғлиқ фосфорланиш жараёнларининг кечиши учун сувсиз муҳит зарур.
Кейинги йилларда мембраналар тузилиши ҳақидаги таълимот уни
ташкил этадиган компонентлар (оқсиллар, глекопротеидлар,
гликозаминогликанлар, гликолипидлар) ўзаро таъсирда бўлади, бундан
ташқари улар цитоплазманинг микрофиламентлари ва микронайчаларига ҳам
таъсир этиб, яхлит динамик системани, яъни букилмас таянч "скелетини"
ҳосил қилади, деган тушунча билан бойитилди. Бу "скелет" мембрананинг ёг
(липид) фазасига "монтаж" килинган. У мембранада антигенлар,
106
босим ошишига ва унда сув йиғилиши гипергидратацияга, шу тариқа
ҳужайранинг шишиши микрошикастланишига сабаб бўлади.
Ҳужайра генетик дастурининг зарарланиши унинг фаолиятини
бузадиган асосий омилдир. Ҳужйра генетик ахборотининг бузилиши
мутация, патоген генларнинг депресияси (мае, онкогенез), ҳаёт учун зарур
генлар фаолиятининг ўзгариши (мае, ферментлар синтезини бошқариш) ёки
геномга ёш ДНК бўлакларининг кириши (мае, онкоген вирус ДНКси)
сифатида кузатилади. Генетик дастур бузилиши митоз ва мейоз
жараёнларининг, хромосома аппаратининг ўзгариши, митозга дахлдор
тузилмаларни шикастланиши ва цитоплазманинг бўлиниши туфайли содир
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: