Оксил парчаланиши ва сўрилишининг бузилиши
Овкат ҳазм қилиш йўлларида оксиллар ичакдаги ферментлар таъсирида
парчаланида. Бунда бир томондан озиқ таркибига кирувчи оқсил моддалар ва
бошқа азотли бирикмалари ўзига хос хусусиятини йўқотади, иккинчи
томондан оқсиллардан аминокислотлар, нуклеин кислоталардан эса
нуклеотидлар ҳосил бўлади ва ҳ.к. Овқат парчаланишида ҳосил бўлган
маҳсулот ёки ундаги молекуляр огирлиги кичик бўлган азотли моддалар
сўрилади.
Бирламчи (ошқозон ва ичакнинг хар хил патологияларида-сурункали
гастритлар, ошкрзон ва ичак яралари, рак) ва иккиламчи ёки функционал
(ошкрзон ва ичак шиллиқ қаватида шиш натижасида эпителийнинг секретор
ва сўрувчи функцияси) бузилиши фаркланади.
Оқсилларнинг аминокислоталарга парчаланиши камайишининг асосий
сабаблари: ферментлар ва хлорид кислота секрецияси миқдори камайиши,
протеолитик (пепсин,трипсин,хемотрипсин) фаоллигининг сусайиши ва улар
билан боғлиқ бўлган аминокислоталар етишмовчилиги ва уларнинг таъсир
вақтини камайишидир.
Хлорид кислота ажралишини сусайиши ошкрзон шираси кислоталри
даражасини камайтиради, натижада пепсиногенни фаол шакли пепсинга
айланиши сусаяди, у ўз навбатида ошқозондаги овқат таркибидаги
оқсилларни бўкишини камайишига олиб келади. Бундай шароитда
оқсилларнинг бир қисми ошқозондан 12 - бармоқли ичакка ўзгармаган ҳолда
ўтади, бу эса ичакнинг протеолитик ферментлари - трипсин, хемотрипсин ва
274
бошқаларни таъсирини қийинлаштиради. Ўсимликларга мансуб оқсилларни
парчалайдиган ферментлар етишмаслиги бошоқли ўсимликлар (гуруч,буғдой
ва бошқалар) оқсилларига чидаб бўлмасликка олиб келади ва целиакияни
ривожланишига олиб келади.
Озиқдаги оқсилдан ҳосил бўлувчи эркин амино-кислоталар
етишмовчилиги ошкрзон ости бези ширасининг ичакка тушиши
чегараланишида келиб чиқиши мумкин.(панкретит, босилиши, йўлини
тиқилиши).
Ошқозон ости бези функциясининг бузилиши (тугма ва ортирилган)
трипсин, хемотрипсин, карбонгидразалар А,Б ва бошқа протеазалар
етишмовчилигига олиб келади. Бу эса узун полипепдит занжирига ёки калта
олигопептиднинг парчаланишига таъсир қилади, натижада бўшлиқ
(полостное) ёки девор олди ҳазм бўлиши чидамлиги пасаяди.
Хазм қилиш ферментларининг оқсилларга таъсири етарли бўлмаслиги
ичакни тўлқинсимон харакати кучайганда ундан овкатни тез ўтиши
(энтероколитлар)ёки сўрилиш майдоннинг камайиши (ингичка ичакнинг кўп
қисмини жаррохлик йўли билан олиб ташлаш) натижасида вужудга келиши
мумкин. Бу энтероцитлар юқори юзаси билан химус таркибидаги
моддаларнинг тўқнашиш вақтини кескин қискаришига, энзиматик
парчаланиш ва сўрилишнинг фаол ва сусткаш жараёнлари тугалланмай
қолишга олиб келади.
Аминокислоталар сўрилишининг бузилиши сабаблари: ингичка ичак
деворининг шикастланиши (шиллиқ қаватнинг шишиши, ялигланиш) ёки
айрим аминокислоталарнинг вақт бирлигида нотекис сўрилиши ҳисобланади.
Бу аминокислоталарнинг крндаги нисбати (дисбаланс) ва оксиллар синтези
бузилишига олиб келади.
Чунки, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар организмга маълум
микдорда ва нисбатда тушиши керак. Кўп холларда метионин, триптофан,
лизин ва бошка аминокислоталар етишмовчилиги кузатилади.
Аминокислотлар алмашуви бузилишининг умумий кўринишидан ташкари
алоҳида аминокислотлар етишмаслиги билан богланган бузилишлар ҳам
бўлиши мумкин.
Масалан, лизин етишмовчилиги (айникса ўсаётган организмда) ўсишни
ва ривожланишни кесин кечиктиради, қонда гемоглобин ва эритроцитлар
микдорини камайтиради.Организмда триптофан етишмовчилиги гипохром
анимияларга олиб келади. Болаларда аргинин етишмовчилиги
сперматогенезнинг бузилишига, гистидин етишмовчилиги эса экзема
ривожланишига, ўсишнинг кечикишига ва гемоглабин синтезининг
пасайишига олиб келади.
Бундан ташкари ошқозон-ичак йўлларининг юқори қисмида оқсиллар
ҳазм бўлиши ва ўзлаштирилишининг етишмовчилиги оқсиллар ва уларнинг
парчаланиши маҳсулотларини йўғон ичакка кўплаб ўтиши билан кузатилади,
ҳамда аминокислоталар бактериал парчаланиши жараёнинг кучайишига олиб
келади. Бу ҳолат заҳарли ароматик бирикмалар (индол, скатол, фенол,
крезол) ҳосил бўлишининг кучайишига ва оксил чириши маҳсулотлари билан
275
организмни умумий заҳарланиши ривожланишига ҳамда болаларда огир
чириш диспепсиясининг ривожланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |