Патологик физиология



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

Чувалчанглар инвазияси 
Баъзи ҳайвонлар инсон организмида паразитлик қилувчи қуртларнинг 
асосий ёки оралиқ манбаидир. Паразит чувалчанглар эволюцион тараққиёти 
давомида инсон организмида урчиб кўпаяди, етилади ва хаёти давомида 
модда алмашинуви махсулотлари билан уни захарлаш қобилиятига эга 
бўлгандир. Шу туфайли чувалчанглар хаёт фаолиятининг баъзи 
махсулотлари антиген ва аллергенлик хоссасига эга бўлгандирки, улар шу 
оркали инсон организмининг иммунобиологик реактивлигига таъсир этади. 
Баъзи чувалчанглар ўз хаётларини хар хил муддатида инсоннинг турли орган 
ва тўқималарида тропик хусусиятига эга. Уларни бир органдан бошка 
органга миграция этиши эса организмда хар хил ўзига хос патологик 
жараёнларнинг омили бўлади. Масалан озиқ овқат билан хазм системасига 
тушган аскарида тухумларидан ичакларда кичик куртлар пайдо бўлиб, улар 
ичак деворларини шикастлайди хатто тешиб қонга ўтади ва қон воситасида 
ва бошка азоларга тарқалиши аниқланган кейинчалик аскарида куртчалари 
ўпка масалан (ёки бошка паренхиматоз) аъзолар копиллярлари орқали 
бронхларга ва улар орқали томоққа сўнг қайтадан яна ичакларга ўтиши 
маълум. Янгидан ичакларга тушган аскариданинг личинкалари ривожланиб 
улар етук чувалчангларга айланади ва жараён яна давом этади. 
Аскаридаларнинг инсон организмидаги бундай циклик ривожланиши хар хил 
патологик жараёнларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Уларнинг 
личинкалари таъсиридан ўпкаларда инфекция ўчоғли пневмония ва қон 
оқишларининг бузилиши кузатилади. Аскарадилар ичак деворини шикастлаб 
перетонитнинг ривожланишига сабаб бўлади. 
Қатор ҳайвонларнинг, чунончи захарли илонлар, хашаротлар, 
баликларнинг ва х.к захарлари инсон организмларида оғир касалликларни 
чакиради. Айниқса илон захари инсон хаёти учун нихоятда хавфлидир. Ер 
куррасининг ахолией орасида хар йили ўрта хисобда 1 млн кишини илон 
чакиши ходисаси рўйхатга олинган ва булардан ўртача хисобда 30 - 40 
мингги ўлим билан тугалланади. 
Илон захарининг токсик таъсири унинг таркибидаги протеолитик ва 
липолитик фементларига бевосита боғлиқ, масалан: Гурза ва кобра захарлари 
организмга кирган жойида яллигланиш, эдэма ва некроз чақиради. Бу 
захарларнинг таркибидаги махсус фосфолипаза ферменти борки у инсон 
ҳужайра мембранасининг асосини ташкил этган летцитинларни гидролитик 
йўл билан лизолецитинга айлантиради уларнинг емирилишига олиб келади. 
Айни вақтда илон захарларининг қонга ўтиши эритроцитларнинг гемолизини 
чақиради. Айниқса кобра захари марказий нерв системасига жиддий 
шикастловчи таъсир кўрсатади. Бундай холда одамда умумий заифлик, 
97 


кескин қувватсизлик, уйқучанлик нафас ва юрак фаолиятининг иши 
пасайиши, сўлак ажратилишининг камайиши, қайт қилиш, бехохиш нажаз ва 
сийдик ажратиш кузатилади. Улар оқибатида инсон хушини йуқотади ва агар 
уз вактида тегишли чора тадбирлари бажарилмаса илон чаққандан 1-7 соат 
ўтгач нафас марказининг фалажланиши натижасида халок бўлади. Чунки 
кобра захари нафас мушакларини харакатлантирувчи тизилмалари ҳамда 
нервларни шикастлайди (фалажлайди). 
Илон захари айниқса лейкоцитларга, кўпроқ томирларнинг эндотелиал 
қатламига, буйрак тўқимасига, жигар ва нерв системасига кучлироқ 
шикастловчи таъсир кўрсатади. Захар таъсирида тромбоцитларнинг 
парчаланишининг кучайиши ва томирларнинг шикастланган эндотелиал 
ҳужайралардан қонга кўп миқдорда тромбопластин ажралиб чиқади. Бу 
қоннинг ивиш қобилияти ортишига сабаб бўлади. Лекин оғир холларда қонда 
табиий антикоагулянтлар ва фаоллашган фибринолизин миқдорининг 
ортиши қоннинг ивиш қобилиятининг секинлашуви билан натижаланади. 
Қора қурт, чаён, ари ва бошқа бўғим оёқлиларнинг захарлари хам 
инсон организмига кучли таъсир кўрсатади. Хусусан, ари захарининг патоген 
таъсири уни организмга кирган сохада пайдо бўлган яллигланиши ва эдемага 
боғлиқ. Баъзи одамларда ари захарининг таъсирига кўникиш бошқаларда эса 
унга нисбатан аллергия реакциялари юзага келиши мумкин. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish