Патологик физиология



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

 CCL
4
, гелиотрин ва х.к) 
IV.ByFyB4H захарлар (хлор, фосген, дифосген ва х.к). 
V.HepB захарлари (стрихнин, арсен бирикмалари ва х.к). 
94 


Захарланиш натижасида пайдо бўлган патологик жараён огирлиги 
захарнинг дозасига, организмга қандай йўл билан тушишига ва организмнинг 
қаршилик қилиш қобилиятига боғлиқ. Биргина кимёвий модда ўз дозасига 
кўра организмда ҳам муолажавий таъсир кўрсатиши ҳамда огир захарлагиш 
аломатларини чақириши мумкин. Организмнинг ёши, бошқарувчи 
системаларининг функционал холати хам кимёвий моддаларнинг захарловчи 
таъсири паст ёки кучли бўлишида катта аҳамиятга эга. Одатда овкат хазм 
қилиш системасига тушган кимёвий модданинг таъсири тери ости ёки 
айниқса қонга юборилганлигига нисбатан бир неча марта кучсиз бўлади. 
Чунки ичаклардан қонга сўрилган моддалар жигарнинг антитоксик фаолияти 
туфайли зарарсизлантириш жараёнига дуч келади. 
Захарларнинг деярли барча турлари хар хил орган ва тўқималарни 
шикастлаши ҳисобга, марказий нерв системасига у ёки бу даражада таъсир 
кўрсатади. Шуни хам ёдда тутиш керакки, марказий нерв системаси баъзи 
заҳарлар таъсирига ниҳоятда хам сезгир ва берилувчандир. 
Баъзан айни бир захарли модданинг такроран таъсири натижасида 
организмда одатланиш (ўрганиш ёки кўникиш) ходисаси пайдо бўлади. 
Захарнинг таъсирига одатланиш ходисаси пайдо бўлишининг бир неча 
механизмлари маълум. Бунда тери ва шиллиқ қаватларнинг ўтказувчанлик 
қобилиятининг пасайиши (масалан: арсен бирикмаларига нисбатан) 
захарларни тўқима ичидаги парчаланишининг тезланиши ёки уларнинг 
таъсирига нисбатан организмда каршилик, химоя этувчи реакцияларининг 
пайдо бўлиши, захарларнинг организмдан ажаратувчи системалари 
воситасида жуда тезликда улардан холи бўлишлик ҳамда тўкималарнинг 
уларга нисбатан сезгирлигининг пасайиши каби хусусиятлар кузатилади. 
Баъзи холларда организмга такроран тушган захарларга нисбатан юкрри 
сезувчанлик пайдо бўлади. Бу захарли моддаларга қарши организмда 
аллергиянинг пайдо бўлиши ҳамда баъзи захарларнинг организмда 
тўпланишига ва х.к боғлиқдир. 
Экскретор системаларининг ва организм баръер функцияларининг 
бузилиши захарларни организмда тўпланишига кулай шароит яратади. 
Эндоген ва инфекцион интокцикациялар захарланишнинг хусусий 
кўринишларидан биридир. Эндоген табиатли моддалар, масалан: моддалар 
алмашинуви бузилишининг ва тўқималарнинг парчаланиши натижасида 
хосил бўлган махсулотлар билан захарланишга аутоинтокцикация дейилади. 
Аутоинтокцикациялар ажратиш органларининг фаолиятини бузилиши, 
ичакда сўрилиш жараёнининг меъёридан четга чиқиши ва моддалар 
алмашинувининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Уларнинг 
ривожланишида жигарнинг баръерлик функцияси ва буйракларнинг 
экскретор фаолиятининг бузилишининг катта аҳамияти бор. Моддалар 
алмашинувининг баъзи махсулотлари ва ичакларда чириш натижасида пайдо 
бўлган токсик моддалар организмдан ичаклар орқали ажратилади. Ичакларни 
баръерлик фаолияти бузилганида (масалан: ичаклар буралиб қолганида ва 
х.к) улардаги парчаланиб кетмаган озиқ моддалар ва чириш махсулотлари, 
95 


ҳамда ичакнинг микрофлораси ва хазм терментлари қонга утиб организмда 
огир интоксикацияни чақиради. 
Кимёвий патоген омилларнинг мухим бир гуруҳини канцероген 
моддалар ташкил этади. Бундан ташкари кимёвий омиллар организмнинг 
иммун системасига таъсир этиб, унда юкрри сезувчанлик холатини 
(аллергия) пайло қилади ва уб моддалар аллергенлар деб аталади. Баъзи 
кимёвий моддаларга, дориларга ва овқат махсулотларига нисбатан 
организмда туғма юқори ортикча сезувчанлик хам бўлиши мумкин. 
Кимёвий патоген омилларнинг таъсирида пайдо бўладиган ўзгаришлар 
орасида мутациялар алохида ўрин эгаллайдилар. Баъзи кимёвий моддаларни 
ҳомиладорликдан олдин ёки ҳомиладорлик даврида кабул қилиниши ирсий 
мутациялар ва тугма нуксонларга (тератогенез) сабаб бўлади. Дори 
воситаларининг тератоген таъсирини олдини олиш патофизиологик 
тадқиқотларнинг мухим аҳамиятга эга бўлган муаммоларидан биридир. 
Бундан кўриниб турибдики, деярли барча янги дори клиник амалиётга тадбиқ 
этилмасдан аввал экспериментда чуқур синовдан ўтказилиши, уларнинг 
тератогенлик таъсирининг бор йўқлиги ва бошка салбий хусусиятлари 
аникланиши зарур. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish