Анализаторлар ишининг функционал бузилиши, вазнсизлик шароитларида
отолит аппаратнинг ярим ойсимон найчаларига рецептор таъсирининг
кучсизланиши ва эхтимол кориолис тезланишнинг таъсирида космик
чайқалишнинг пайдо қилиниши билан боғлиқдир. Бу билан бирга ер
шароитида ҳосил бўладиган чайқалишнинг аломатларига ўхшаш сенсор ва
вегетатив ўзгаришлар хам пайдо бўлади.
Вегетатив ўзгаришлар вазнсизлик шароитида яққол кўринади.
Артериал босимнинг беқарорлиги ва кўпинча пасайиши кузатилади. Юрак
томонидан аввало тахикардия юзага келса, кейинги даврларда брадикардия
билан алмашинади. Бундай ўзгаришлар юракнинг механик юкламасининг
камайшига функционал мослашувининг оқибатида бўлса керак.
Нафас бошида бироз тезлашади, кейин нормаллашади, сўнг эса
секинлашади. Овқат хазм қилиш органларининг функциялари унчалик
ўзгармайди. Вазнсизлик ҳолати узоқ давом этса тана массаси, асосан сувни
йўқотиш (диурезнинг ажратилишини) ҳисобига анчагина камайяди ва айни
вактда натрий ионларининг ажратилиши кучаяди, юрак-томирлар системаси
фаолиятида гидростатик босими деярли йўқолади. Чунки, вазнсизлик
холатида томирлардаги қоннинг гидростатик босими деярлик йўқолиб ер
шароитида мавжуд бўлган тананинг юкрри ва пастки қисмларидаги кон
босими ўртасидаги фарқ йўқолади. Масалан ер шароитида оёқ товонидаги
кон босими юрак даражаси сатхига нисбатан 100 мм симоб устунича, мия
томирларида эса 30-40 мм симоб устинича пастдир. Гидростатик босимининг
йўқолиши туфайли вазнсизликда қон ҳамма томир системасининг барча
қисмларида баробар тақсимланади, демак тананинг юқори қисмини қон
билан тўлиши ер шароитидагига нисбатан ортади. Бўлмачаларни қон билан
хаддан зиёд тўлиши ва уларнинг чўзилиши антидиуретик гормон ишлаб
чиқарилиши рефлектор йўл билан камайтирилади, бу эса сийдик
ажралишини кўпайшига, натрий йўқотилишига, дегидратация-сувсизланишга
ва айланаётган қон хажмининг камайишига олиб келади.
Узоқ муддатли вазнсизлик холати организмдан кальций ажралишининг
кучайиши билан кечади. Вазнсизлик холати 7-8 ҳафта давом этганида
суяклардаги кальцийнинг миқдори 5-7 % га камаяди. Кальцийнинг қонга тез
сўрилиши сон, суяклари, умуртқа таналари ва товон суягида, яъни моддалар
алмашуви энг тез содир бўладиган суяк тўқималарида шиддатли равишда
кузатилади.
Вазнсизликда харакатнинг ўзгариши унчалик кучли эмас бунда харакат
аниқлиги бироз камайса ҳам космонавтлар умуман ишлаш крбилияти
йўқотмайдилар. Асосан нозик координацион харакатларни бажариши
бузилади ва мушакларнинг тонуси бироз камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: