Патологик физиология


 ЭЛЕКТР Э Н Е Р Г И Я С И Н И Н Г П А Т О Г Е Н ТАЪСИРИ



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/230
Sana29.04.2022
Hajmi1,7 Mb.
#590770
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   230
Bog'liq
Patalogik fiziologiya

2.7. ЭЛЕКТР Э Н Е Р Г И Я С И Н И Н Г П А Т О Г Е Н ТАЪСИРИ 
Инсоннинг электр энергия таъсирида шикастланиши атмосферадаги 
электрик ҳодислар (чақмоқ, момақалдироқ, яшин) ёки тасодифан турмуш 
касбга дойр ҳатти-ҳаракатларда электр энергиясидан фойдаланилганда 
84 


уларнинг манбаларида бузилишлар ва ҳ.к. мавжуд бўлганда у билан 
тўқнашиши натижасида рўё беради. 
Электр эенргиясини таъсирида организмда пайдо бўладиган 
реакциялар электр энергиясининг физикавий кўрсаткичларига (характерига, 
электр токининг кучи, кучланиши, электр сигими, электр тебраниши ва ҳ.к.) 
танадан қандай йўналишда ўтиши ҳамда организмнинг функционал ҳолатига 
боғлиқ. Одатда организм доимий ток таъсирини ўзгарувчан ток таъсирига 
нисбатан тезроқ сезади. Аммо енгил кучланишли паст тебранишли (50-60 
ГЦ) ўзгарувчан ток ўзгармас токка нисбатан кучли таъсир кўрсатади, чунки 
тўқималарнинг ўзгарувчан токга қаршилик кўрсатиши нисбатан пастдир. 
Электр токини организмга шикастловчи таъсирининг огирлиги унинг 
кучланиш даражасига боғлиқ. 
Тебраниши 40-60 ГЦ, кучланиш эса 40В бўлган электр токи организм 
учун унча ҳавфли эмас. Кучланиши 100 В га етадиган 40-60 Гц электр токи 
эса шартли патоген ҳисобланади. Бундай ток организмга факат махсус 
шароитлар мавжуд бўлгандагина таъсир этади. Кучланиш 200-500 В бўлган 
электр токи патоген ҳалоқ қилиш ва шартли ўлдирувчи ҳисобланади. 500 В 
дан юкрри кучланишга эга бўлган электр токи мутлақо ўлимни чақиради. 
Кучланиши 500 В дан юкрри бўлган доимий электр токи худди шундай 
кучланишли ўзгарувчан токка нисбатан ҳавфлидир. Узгарувчан токнинг 
тебраниши қанчалик юкрри бўлса, унинг патоген таъсири ҳам шу қадар 
кучсиз бўлади, шу сабали юқори тебранишли токдан даволаш мақсадида 
фойдаланилади. 
Электр токи ёш организмга ниҳоятда кучли таъсир кўрсатади, чунки 
ёш организмнинг электр токига нисбатан қаршилиги паст бўлади. Электр 
манбаи билан туташган хусусиятларининг токка қаршилик қилишида муаян 
аҳамияти бор. Одатда ток манбаи терининг канча катта сатхига таъсир этса 
шунчалик огир ўзгаришларни пайдо қилади. Электр токининг организмга 
кўрсатадиган таъсирининг оғирлик даражаси, унинг қайси органдан ўтишига 
ҳам боғлиқ. Чунончи, экспериментал шароитида бош орқали электр токининг 
ўтказилганда ҳайвонларда худди шундай кучланишга эга токни тананинг 
бошқа сохаларидан ўтишига нисбатан кучли бўлишлиги ва уларни тезроқ 
ҳалок бўлиши аниқланган. Электр токи юрак орқали ўтказилса; у вактда 
титроқ аритмияси пайдо бўлади, сўнг эса юрак фибрилияцияга учрайди ва 
диастола фазасида тўхтаб крлади. 
Электр токи яратадиган ўзгаришлар унинг таъсир этган муддатига 
боғлиқ. Электр токининг таъсирига сезувчанлик ҳам хар хил бўлади. Бир 
турнинг алохида фарқларини электр токига нисбатан сезувчалигининг 
организм реактивлигига ва нерв системасининг функционал ҳолатига боғлиқ. 
Оддатда нерв системаси қанчалик қўзғалувчан бўлса, организмга электр 
токининг таъсири ҳам шу кадар кучли реакция беради. 
Электр токи организмда махаллий ва умумий ўзгаришларни чақиради. 
Токнинг организмга таъсир этган жойида дойра ёки овал шаклли, каттиқ 
консистенцияси ш и ш пайдо бўлади. Шикастланган тўқималарнинг атрофида 
эса кўпинча тарқоқ қизариш пайдо бўлади. Бу қизариш қон томирларининг 
85 


фалажланиш натижасида юзага келади. Булардан ташкари токнинг таъсирида 
бўлган соҳада 70-80 фоиз ҳолларда "электрик к у й и ш " ошкор бўлади. (раем 
3). Баъзида юкрри кучланишли электр токининг организмга кирган ва 
тўқималардан чиққан соҳаси (жойи)да пайдо бўлган ўзгаришлар назарга 
ташланади. 
Электр токининг организмда пайдо қиладиган умумий аломатларига 
бош огриши, юрак ритми ва нафаснинг тезланиши, нерв ва мушакларнинг 
фалажланиши; эдемалар киради. Кучли электр токининг организмга таъсири 
натижасида асосан марказий нерв системасида қўзғалишнинг кучайиши 
кузатилади. 
Бу даврнинг бошланишида артериал босим ортади. Бироздан сўнг 
марказий нерв системасидаги қўзғалиш тормозланиш билан алмашинади, 
бунинг натижасида артериал босим кескин суръатда пасаяди, нафас 
секинлашади, бемор хушини йўқотади. Огир электрик шок вақтида 
беморнинг нафас маркази фалажланиши ва юрак фаолиятининг тўхташи 
оқибатида ҳалок бўлиши мумкин, унга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: 1. 
электр токининг нафас марказига бевосита таъсиридан; 2. юрак 
крринчаларини фибриляцияси туфайли пайдо бўладиган нафас марказининг 
гипоксиясидан; 3. узунчоқ мияни озиклантирувчи томирларни кучли 
спазмасидан келиб чиқади. 
Электрдан жароҳатланиш натижасида юракнинг тўхтаб қолиши икки 
механизм билан изоҳланиши мумкин. 1. Чунки электр токининг бевосита 
юрак орқали ўтишидан қоринчалар фибрилляцияси юзага келади. 2. адашган 
нервни ва юрак-томирлар фаолиятини бошқарувчи марказни 
қитиқланишидан артериялар тораяди ва юрак мушакларини озикланиши 
бузилади. 
Электр токи тўқималарда электролитик, электротермик ва 
электромеханик ўзгаришлар ҳосил қилади. Токнинг таъсирида тўқималарда 
пайдо бўлган биокимёвий ўзгаришар асосини электролиз ходисаси ташкил 
қилади. Тўкималардан ўзгармас ток ўтганида электролиз жараёни ниҳоятда 
кучли бўлади. Электролиз натижасида ҳужайра мембранаси 
поляризацияланади, тўқималарнинг бир томонида мусбат, бошқа томонида 
эса манфий зарядли ионлар тўпланади. Тўқима ичидаги муҳит ион 
зарядининг ўзгариш натижасида гидрофил ҳоссали оқсиллар юзага келади ва 
дегидратация ҳамда денатурация жараёнлари бошланади, ҳужайраларда 
коагуляцион некроз ривожланади. Токнинг термик таъсири, электр 
энергиясининг иссиклик энергиясига айланишига боғлиқ. Бундай ўзгаришлар 
оқибатида тўқималарда куйиш юзага келади. Электр токининг механик 
таъсири натижасида эса, ток ўтган сохаларда механик энергия юзага келади. 
Бу ўз навбатида тўқималар яхлитлигининг бузилишига сабаб бўлади. 
Ультраюксак частотали ток (УВЧ) тўқималарга аввал электротермик 
таъсир кўрсатади, навбатдаги ривожланувчи ўзгаришлар эса электрокимёвий 
реакциялар билан изоҳланади. Ультраюксак тезликли ток оқсил алмашувини 
ва фагоцитозни кучайтиради. Бундан чиқадики, бундай электр токи билан 
таъсир этишни яллигланиш жараёнлари даволашда қўллаш мумкин. У Ю Т 
86 


токнинг специфик махсус кимёвий хусусиятига боғлиқ таъсири натижасида 
мембраналар атрофида ион зарядлари пайдо бўлади. Бунинг натижасида 
коллоид бўлган цитоплазма оқсиллари чўкади аммо бундай чўқма қайта 
ҳолига келувчи, тикланувчи жараён дир. У Ю Т ток инсоннинг тана 
ҳароратини оширади ва узоқ муддат таъсир килганида тахикардия, аритмия, 
уйқу босиш ва бош огриши каби ўзгаришларга сабаб бўлади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish