Гипервитаминоз В
1
.Тиаминнинг ортиқча дозада бўлиши жигар
ферментлари активлигини бузиши мумкин. Тиаминнинг юкрри дозаси
ганглиоблокатирлик ва миорелаксантлик эффектига эга бўлади, артерил
босимни пасайтиради. Нафас ва кўндаланг тарғил мускулларни қисқаришини
бузади, М Н С ни чарчатади. Тиаминни қабул килиш анафилактик шокка олиб
борувчи аллергик реакция келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Гипервитаминоз PP.
Никотин кислотасини юкрри дозада узоқ вақт
кабул килиш жигар функциясини бўзади. Бунда жигарда НАД ва Н А Д Ф
дегидрогеназасини активлиги кескинлашади. Никотин кислотани кабул
килиш томирларнинг интенсив кенгайиши билан кечади ва бу артериал
босимни пасайишмга олиб келади. Гистаминнинг ажралишини купайиши
натижасида терининг кичиши, тошмалар пайдо бўлиши мумкин.
12.5. ЁГ А Л М А Ш И Н У В И Н И Н Г Б У З И Л И Ш И
Ёг ҳазм бўлиши ва сурилишининг бузилиши
Ёг ҳазм бўлиши ва сурилиши чақалоқларда бузилади. Бу ёшдаги
ошказон ширасидаги липаза ферменти жуда фаолдир. У сут таркибидаги
эмульсияли ёгни гидролизга учрашини таминлайди. Жигар ҳужайраларининг
функциональ етилмаганлиги учун ўт кислоталари нисбатан кам ишлаб
чиқарилади, бу ўз навбатида ёғнинг 12-бармоқ ичакда кам парчаланишига
олиб келади. Ут кислоталари ёгни эмульсия ҳолига келтириш учун зарурдир:
улар ёг кислоталари билан биргаликда холеинатлар ҳосил қилади.
Холеинатлар эса ўз навбатида ёг кислоталарини ингичка ичакда сурилишини
таминлайди.Шунинг учун ёш болаларда овкатланиш тартибининг бузилиши,
уларни ҳар ҳил касалликларга чалинишини пайдо килади, окибатда
липидларни ҳазм бўлиши ва сурилишини издан чикаради. Бундай хол
болаларда стеаторияга (нажасда ёғ миқдорининг кўпайиб кетиши) ва ич
кетишига олиб келади.
Успиринларда ёғнинг ҳазм бўлиши ва сўрилиши ошқазон ости безини
липаза ферменти, ичак липазаси кам ишлаб чиқарилганда,ҳамда ичакка ўт
суюқлиги кам тушганда бузилади (овкат ҳазм қилиш патофизиологияси
бўлимига қаранг).Овқат билан биргаликда ортиқча кальций ва магний
тузларининг тушиши ва уларнинг ёғ кислоталари билан эримайдиган тузлар
ҳосил қилиши ёг кислоталариннинг сурилишининг бузилишига олиб келади.
Ёг сурилишининг буткул бузилиши ёш бола организми учун ҳаётий
зарур бўлган ёғда эрувчи витаминларнинг (А,Д,Е,К) йўқолишига олиб
келади.Шунга тегишли гиповитаминозлар ривожланади,боланинг ўсиши ва
ривожланиши бузилади.
291
Do'stlaringiz bilan baham: |