" В " гуруҳ витаминларнинг етишмовчилиги. Авитаминоз В
1
.
витамин В
1
, (тиамин) карбон сув алмашинувининг бошқарилишида,
глюкозадан фойдаланишда ва пироузум кислотасининг парчаланишида
катнашади. М и я тўқимасида тиамин у-аминимой кислота, ацетилхолин,
серотонинларнинг фаоллигини нормаллаштириш орқали М Н С нормал
фаолиятини таминлайди.
Авитаминоз В
1
нинг сабаблари - тиамин сўрилишининг камайиши
(ошқозон-ичак йўли шиллиқ қаватининг фаолияти ва тузилиши бузилганда,
яллигланиш жараёнларида, гипоацидли гастритда, сурункали нефритда,
сурункали инфекцияларда ва бошкалар.) пайдо булади.
Авитаминоз В
1
нинг патогенези тиаминнинг карбонсувлар ва энергетик
алмашинувида катнашиши билан белгиланади ва кўп узгаришлар нерв, кон
томир системасида бўлади (хотиранинг юқолиши, бўшашиши,
фалажланишнинг ривожланиши, юракнинг унг қисмининг етишмовчилиги,
тахикардия, шишлар). Айниқса авитаминоз В
1
чақалоқларнинг биринчи
ойларида огир кечади. Тиаминнинг огир етишмовчилигида а-кетогултурат
кислота унинг метагболити бўлмиш кардиотаксик таьсир қилувчи
оксикетокултурат кислотага айланади. Чақалоқда юрак фаолиятининг кескин
бўзилиши кўпинча ўлимга сабаб бўлади.
Авитаминоз В
2
.
Витамин В
2
(рибофилавин) водород транспартида
иштирок этувчи. яъни тўқима нафаси ва оқсил синтизида иштирок этувчи
ферментлар (флавопротеидлар) таркибига киради. Рибофлавин ичакда
бактериал балансни ушлаб тўрувчи ичак таёқчаларнинг нормал яшаши учун
керак. Бундан ташкари рибофлавин фагоцитоз жараёнига кумаклашади.
Авитаминоз В
2
нинг сабаблари овкатда сакланувчи рибофлавин унинг
парчаланиш даврида эркин холда ажралиб чикади. Шунинг учун ошкрзон -
ичак йўли фаолияти бўзилишларида (ахилия. сурункали гастрит.энтерит ва
бошкалар) витаминларнинг сўрилиши қийинлашади. Бундан ташкари
витаминни сўрилиши махаллий ва умумий кон айланишининг
бўзилишларида хам қийинлашади. Рибофлавиннинг кўп сарфланиши ва
чиқарилиши хам қийинлашади. Рибофлавиннинг (тиреотоксикоз ўткир
инфекция, оксил етишмовчилиги, куйиш, юрак ва нафас етишмовчилиги)
авитаминозга сабаб бўлади. Авитаминознинг бошлангич белгилардардан
бири М Н С вазифасининг бўзилишидир (деприссия истерия). Кейин уларга
лаб ва терининг зарарланиши, юзнинг пастки қисми зарарланиши (тангачали
пуст ташлаши). Стоматит глоссит капиллярлар дисфункцияси кўз шох
пардаси бузилиши, кўз гавхарининг хиралашиши қўшилади. Ичак
ферментлари секрециясининг қийинлашиши патологиясига олиб келади (кўп
микдорда сассик хидли ич кетиши, нейтрал ёглар, ёг кислота, мускул
толаларнинг ажралиб чикиши).
Авитаминоз PP.
Никотин кислота (витамин В3) одам организмида
деярли барча метаболик жараёнларни таминлайди ва тўқима нафас олишида
иштирок етувчи ферментлар (НАД, НАДФ) таркибига киради.
288
Do'stlaringiz bilan baham: |